В. М. Каримова ижтимоий психология


Шахснинг ижтимоий установкалари



Download 0,8 Mb.
bet43/61
Sana13.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#788075
TuriУчебник
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
Каримова ИП 2007

4.4.6. Шахснинг ижтимоий установкалари

Шахс ижтимоийлашуви муаммоси кўтарилганда, ижтимоий тажрибанинг у томонидан қандай йўл билан ва қай даражада ўзлаштирилганлиги ижтимоий установка феномени орқали тушунтирилади.


Маълумки, установка муаммоси дастлаб грузиялик психологлар, жумладан, Д.Н. Узнадзе томонидан фанга киритилган эди. Лекин ушбу жараённинг психологик қонуниятларини ўрганиш оддий установка билан ижтимоий установка ўртасида муайян фарқлар борлигини исботлади. Чунки Д. Узнадзе концепциясига мувофиқ, “установка субъектнинг яхлит бир динамик холатини, унинг қандайдир фаоллик ва ҳаракатларга тайёрлигини билдиради ва асосан икки омилнинг таъсирида нмоён бўлади: субъектнинг эҳтиёжлари ва муайян объектив вазиятнинг холати”. Яъни, конкрет бир вазиятларда у ёки бу эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган ва қандайдир маънода одатий шакл олган холат установка деб аталади. Узнадзе установкани келтириб чиқарувчи вазиятни таҳлил қилганда, унинг ижтимоий омилларга боғлиқ томонларига, шахс ҳаёти мобайнида ортттирган ижтимоий тажрибаси нуқтаи назаридан қарамаган эди.
Г.М. Андрееванинг таъкидлашича, Узнадзе таклиф этган установкалар концепцияси асосан инсондаги оддий физиологик эҳтиёжларнинг қондирилиши билан боғлиқ холатларни тушунтиришга бағишлангандир. Чунки унинг тушунишича, установка кўпроқ онгсиз ҳаракатларни тушунтиришда қўл келади. Ҳаётда ижтимоий вазиятлар уларда шахс орттирган тажрибанинг ўзлаштирилиши катта аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли, ижтимоий психологияда, социологияда уни алоҳида психологик холат сифатида қараш мақсадга мувофиқдир.
Ғарб ижтимоий психологиясида ижтимоий установкаларни ўрганиш ва уни тавсифлаш учун “attitud”- аттитюд тушунчаси қўлланилади. Хорижлик олимлар аттитюдга таъриф берганларида унинг ижтимоий хулққа алоқадор эканлигини, индивиднинг илгариги тажрибаси таъсирида у ёки бу вазиятларга реакция бериши холати эканлигига кўпроқ урғу берадилар. Шундан келиб чиқиб, аттитюднинг тўртта асосий вазифаси мавжуд эканлигига эътибор қаратилган:

  1. мослаштирувчи – аттитюд субъектни унинг мақсад ва манфаатига алоқадор бўлган объектларга йўналтиради, мослаштиради;

  2. билиш функцияси – конкрет объектга нисбатан мавжуд вазиятда анчагина қулай бўлган хулқ-атвор шаклини танлашга ёрдам беради;

  3. намоён этиш функцияси – индивидни шахс сифатида, муайян қадриятларга эътиқоди бор инсон сифатида тутишини таъминлайди;

  4. ҳимоя вазифаси – шахснинг ички зиддиятларини бартараф этиш ва турли вазиятлардан чиқиб кетишига имкон беради.

Бу функцияларни бажарувчи аттитюд олимлар фикрича ўзига яраша тизимга ҳам эга бўлади. Америкалик М. Смит аттитюднинг уч компонентли тизимни фарқлайди:


  1. Download 0,8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish