В. М. Каримова ижтимоий психология



Download 0,8 Mb.
bet38/61
Sana13.07.2022
Hajmi0,8 Mb.
#788075
TuriУчебник
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
Каримова ИП 2007

ижтимоий-маданий омиллар – халқ маънавияти, маданияти, анъаналари, удумларининг сақланганлиги, динга муносабатнинг ижобий томонга ўзгарганлиги, буюк шаҳарлар юбилейларининг, турли халқаро ва республика миқёсидаги санъат анжуманларининг мунтазам ўтказилиб келинаётганлиги, шаҳар ва қишлоқлар қиёфасининг кескин ўзгариб, ободошлашгани, ёшлар Форумлари, спорт мусобаҳалари, Универсиада, Бркамол авлод спорт мусобаҳалари кабилар миллий психологияда ҳам шахс психологиясида ҳам фақат ижобий фазилатларнинг намоён бўлишига реал замин яратди.

Шахснинг микро муҳити – бу умумий ижтимоий муҳитнинг бир бўлаги бўлиб, у бу муҳитни ташкил этувчилар билан кундалик ижтимоий фаолиятида бевосита мулоқотда бўлиш имкониятига эгадир. Ушбу муҳитдаги ижтимоий муносабатлар шахслараро ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш тарзида кечади. Бу муносабатларда бевосита макро муҳит таъсирлари бўлиши, унда ҳар бир шахснинг ёш, жинс, гуруҳий хусусиятлари, қайси оилада тарбияланганлиги каби жиҳатлар ўз инъикосини топади. Яъни, микро муҳит ҳар бир алоҳида холатларда шахсни ўраб турган ижтимоий гуруҳ бўлиб, унинг ҳар бир вазиятдаги ўрни, йўналганлиги , мақсад-муддаолари бўлиши табиийдир.



4.4.2. Шахснинг ижтимоий психологик типологияси

Шахсни ижтимоий психологик нуқтаи назардан типларга бўлиш кўп холатларда

унинг одамлар билан ўрнатадиган муносабатлари характерига қараб амалга оширилади. Америкалик психолог А. Маслоу бир инсон бошқасига худди ўзига муносабатда бўлгандай қараса, у иккинчи бошқаларга кибр билан, худди буюм ёки ходисага қарагандай муносабат билдириши мумкин, деб одамлар ўртасидаги фарқнинг муфаррарлигини исботлаган эди. Э. Шостром Маслуо ўз фикрини ривожлантириб, биринчисини актуализатор, иккинчисини манипулятор, яъни, ўз манфаатига бўйсундирувчи, бошқарувчи деб таърифлайди. Шу каби турли инсоний муносабатларни таҳлил этган олимлар шахснинг типологиясига ўзгача қарайдиган.
Э. Шпрангер таклиф этган типологияда шахс турли ҳаётий қадриятлар доирасида таърифланади: иқтисодий, эстетик, ижтимоий, сиёсий, диний. Америкалик Хорни эса шахсни бошқалар билан мулоқот объекти сифатида қараб, унинг уч тоифасини фарқлайди:
“Ёпишқоқ, киришимли шахс” – унда ўзгалар билан мулоқотга киришиш эҳтиёжи ўта кучли, кимни кўрса у билан дўстлашиб кетгиси, ўзини ёқтиртиргиси, суюкли бўлишни хоҳлайди ва унга доимой эътиборли бўлишлари, ғамҳўрлик кўрсатишларини истайди, унинг шиори: “У мени севиши ва менга ғамҳўрлик кўрсатиши керак”.
“Агрессив тип” – ўзгалар билан мулоқотдан ҳамиша манфаатдор бўлиш керак, бошқалардан доимо устун бўлишлари керак, акс холда жанжаллашишдан ҳам тоймайди, унинг шиори: “Менга бу одамдан фойда, наф чиқармикин?”.
“Бегоналашган тип” – учун ўзглаардан узоқроқ юриш маъқул, чунки шахслараро мулоқот, уларнинг фикрича ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, гуруҳларда ишлашдан кўра ёлғиз ишлашни, ўқишни афзал кўради. “Мени тинч қўйишармикин?” унинг доимий шиори.
Норакидзе инсон хулқи ва унга ундовчи ички мотивларга кўра шахснинг қуйидаги турларини фарқлайди:
Баркамол шахс – унда ички туйғулар, мотивлар, истаклар билан ташқи хатти-ҳаракатда зиддият бўлмайди, дилидаги билан тилидаги мос, айтганини қиладиган, лавзли, вижлонли, имон-эътиқодли инсон. Бутун ақлий салоҳияти ва виждони билан ўзгаларнинг манфаатини ўйлайдиган ва шу билан биргаликда ҳамиша ўз устида ишлайдиган инсон баркамоллик йўлида бўлади.
Зиддиятли, низоли шахс – хулқи билан мотивлари ўртасида доимо қарама-қаршилик кузатилади, у одамлардан кўпроқ камчилик қидириб, ўзидаги нуқсонларни тан олмайди.
Импульсив шахс – ҳамиша ҳиссётларга берилади, ўйламай гапириш, бировларни дилини оғритиб қўйиш кейин афсусланиш унга хосдир. Кўпчилик орасида уларни фикридан кўра ўзини маъқуллатишни истайди, лекин ҳамиша ҳам ўз хукмини ўтказолмай, одамлардан хафа бўлиб юради.
Бу каби шахслар орамизда кўп, лекин ҳар бир шахснинг кимлиги, қандай инсон эканлиги албатта вазиятга, тарбияланган ижтимоий муҳитига, бажараётган амалларининг, хизмат бурчларининг қандай виждонан адо этилаётганлигига боғлиқ. Муҳими – ҳар бир шахс жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиш, ўзгалар манфаатини ўз манфаатлари доирасида тасаввур эта олиши керак.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish