текислаш – бу низолашувчи томонлардан бирини мавжуд холатга “кўндириш”, мослаштириш ва шу йўл билан ўзининг ҳам муайян манфаатларини ҳимоя қилишдир. “Майли мен ютқазсам ҳам, сенинг ишинг битиб кета қолсин” деган нақлда низога аралашган шахс вазиятни юмшатишга эришади, гўёки “ўзни қурбон қилиб” бўлса ҳам томонларнинг ярашиб кетиши учун барча имкониятни яратади;
компромисс – бу очиқ мулоқот ва вазиятни, низокашларнинг хулқ-атвори ва фикрларини муҳокама қилиш йўли билан иккала томон учун ҳам маъқул бўлган ечимни қидиришдир. Бу усулнинг самарадорлиги шундаки, низога аралашган шахс иккала томоннинг ҳам айбини, улар томонидан йўл қўйилган хатоларни очиқ, холис ўртага ташлайди ва энг маъқули – ўар бир шахс ўз бурч ва масъулиятларини тарозига солиб олишлари эканлигини уқтиради. Натижада иккала томонда хосил бўлган танглик маълум маънода юмшайди ва оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти туғилади. Низокашлар жанжал бўлгандан кўра ёмон бўлса ҳам бир қарорга келинганлигидан хурсанд бўлиб, ўз фикрларидан маълум маънода қайтадилар, вақт ўтгач эса вазият умуман юмшаб, томонлар ярашиб кетиши мумкин. Одатда оилавий низоларда компромисс йўлини тутган оиланинг катта аъзоси ёки эркак киши низонинг олдини олишга эришади, бунда бирор томоннинг “бир гапдан қолиши” катта роль ўйнайди;
рақобат – одатда бир томоннинг иккинчиси устидан устун келиши ҳисобига бошқасининг батамомо енгилишини назарда тутади. Яъни, бунда “Мен ютишим учун сен мутлоқ енгилишинг шарт” деган тамойил устивор бўлади. Бундай усул албатта, психологик нуқтаи назардан самарасиз ва нотўғри бўлса ҳам, айрим холатларда масаланинг айнан шу тарзда ечилиши бошқаларнинг иқтидори ёки иродасининг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Масадан, оилавий мажорода келин агар ноҳақ бўлиб, ёшлиги туфайли аразлаб, барчанинг дилини хира қилиши ва ушбу вазиятда барибир қайнонанинг сабр билан устун келиши, барибир айтганини қилдириши ёш келинчакнинг келгусини шу каби хатти-ҳаракатни бошқа қайтармаслиги учун сабоқ бўлиши мумкин;
ҳамкорлик – бу низони хал қилишнинг шундай усулики, бунда иккала томоннинг шахсий манфаатлари низони келтириб чиқаран муаммодан устун қўйилади. Бундай холатларда низокашлар бир томон манфаатининг инобатга олинмаслиги, иккинчи тоомннинг бошқа манқаатини ерга уришини тушунгани учун ҳам муроса йўли тўғри эканлиги, яхшиси мавжуд муамммони ечишга тенг киришиш лозимлиги фикрига келиб тўхтайдилар.
Шундай қилиб, реал ҳаётда низонинг келиб чиқиши, унинг қандай кечиши ва ечими уни келтириб чиқарган вазиятдан ҳам кўра, ушбу вазиятда иштирок этаётган инсонларнинг унга нисбатан субъектив муносабатларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай низоли, зиддиятли холатларда унга алоқадор бўлиб қолган инсонлар қуйидаги қоидаларни ёдда тутишлари лозим:
1. Низоли вазиятда ақл эмас, балки ҳиссиётлар устун бўлишини унутманг, ҳиссиётлар эса одамнинг жаҳли чиқиб, ақли кетиб қолишига туртки бўлади ва у ўз хатти-ҳаракатлари ва гапираётган сўзларини назорат чилиш қобилиятидан маҳрум бўлади. Вақт ўтиши билан шу қилган ишингиз учун ўзингиз қаттиқ азият чекиб, хижолат бўлиб қолишингиз мумкин. Шу боис ҳам ишдами, оиладами ёки жамоатчилик жойларидами одамлар билан мулоқот қилганда, уларнинг инсоний нафсониятига тегадиган, шаъни ва ориятига тегиб кетадиган мулоҳазалардан ўзингизни сақланг, ўзингизни ўзгалардан устун қўйишдан эҳтиёт бўлинг, камтарлик шиорингиз бўлсин.
2. Ўзгалар билан муомалада уларнинг ҳурматини жойига қўйиб, сўзлашишнинг юмшоқ маромини танланг. Масалан, “Кечирасиз..”, “Сиздан миннатдор бўлардим, агар...”, “Сизга малол келмайдими?” каби ибораларни ишлатиш одатга Сизга нима сабабдандир ёмон муносабатда бўлаётган инсонни ҳам юмшатади, ундаги салбий ҳисларнинг жунбушга келишига йўл қўймайди.
3. Иш фаолият билан боғлиқ мунозараларда агар суҳбат таранглашиб бораётган бўлса, иккала томоннинг манфаати тўғрисида эмас, асл масаланинг, муаммонинг моҳияти хусусида кечишига эътибор бериб, холис фактларга кўпроқ урғу беринг. Имкон борича суҳбатдошни тинглашга интилинг, зеро, тинглаш олиш маҳорати сизнинг яхши суҳбатдош эканлигингизнинг муҳим кўрсатгичидир. Бу ўринда Дейл Кареги каби мулоқот усталарининг тажрибасини эсланг.
4. Ҳар қандай масала хусусида унинг ечими ягона бўлмаслигини унутманг, чунки барча холатларда қийин вазиятдан чиқишнинг бир қатор усуллари, йўлларибўлиши табиий. Шунинг учун Сизнинг фикрингизга зидроқ келаётган фикрни суҳбатдошдан эшитганингизда, “Балки мен хато қилаётгандирман” деб унинг фикрлаш тарзидаги тўғри мулоҳазаларни таҳлил қилинг, унинг фикридаги ижобий ва салбий жиҳатларни ажратинг, уларнинг реал оқибатларига баҳо бериб кўринг. Бундай холатларда ҳеч бўлмаганда “Мен Сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшилмасамда, берган таклифингизни албатта ўйлаб кўраман, менга бироз имкон беринг” десангиз олам гулистон!
5. Низоли вазиятнинг хал бўлишининг ўзингиз учун манфаатли томонларини англанг ва ўзингизга шундай савол беринг: “Агар ечим топилмаса, нима бўлади?”. Бундай муносабат низони шахслараро муносабатлардан муаммонинг ечимига кўчирилишига туртки бўлади.
6. Агар суҳбатдош иккалангиз ҳам аччиқланиб турган бўлсангиз ва иш урушиб қолишгача бориб етаётганлигини англасангиз, ўзингиздаги ички тангликни, “зарда”ни чиқариб юборишга ҳаракат қилинг. Чунки агар аччиғингизни ташқарига чиқарсангиз, бу у томоннинг ҳам қайнаб кетишига сабаб бўлиб, вазиятни назорат қилиб бўлмай қолади. Энг яхшиси, ўзингизни тийиб, гапиришдан тўхтанг, майли суҳбатдошингиз ичидаги тўкиб солаверсин, ундаги жахл ва салбий ҳиссиётларни бетига айтишдан ўзингизни тийинг, келгусида унинг шундай важлҳатга тушиши мумкинлигини унутманг.
7. Сиз билан урушиб қолган одамнинг ҳам қандайдир фазилатлари, яхши сифатлари борлигини унутманг ва диққатингизни ана шу жиҳатларга қаратинг. Масалан, эр ва хотин урушиб қолган пайтда аёл қанчалик баланд овозда ўз дардини тўкиб солаётганлигига қарамай, унинг фарзандларнинг онаси, меҳрибон эканлигини, уларга шунадй қилиқлар қилмаслигини эр ёддан чиқармаса бас.
8. Суҳбатдошингизга сизнинг ўрнингизга туриб, масалани хал қилиш йўлини ўйлашга чорланг, масалан, унга тахминан шундай мурожаат қилинг: “Мени ўрнимда бўлганингизда нима қилган бўлар эдингиз?” Бундай мурожаат суҳбатдошни ҳиссиётлардан реал вазиятни холис баҳолаш мақомига ўтишига асос бўлади ва унда танқидий руҳни бироз бўлса-да, юмшатади.
9. Суҳбатдош олдидаги афзалликларингиз, хизматларинигизни миннат қилиб, хаспўшламанг. Содир бўлган низоли вазият ва воқеанинг сабабчиси фақат суҳбатдошингиз эканлиги фикридан қайтинг.
10. Пайдо бўлган зиддият қандай хал бўлишидан қатъий назар, шу инсон билан батамом муносабатларни узил-кесил узиб ташламанг. Масалан, агар бу эр ва хотин ўртасидаги ихтилоф бўлиб, у ажрим билан тугаган тақдирда ҳам ўртада фарзанд борлигини, барибир ҳаёт сўқмоқларида бир кун бўлмаса бир кун учрашиб, қандайдир янги бир муаммони биргаликда хал қилишга тўғри келишини сира унутманг.
Шу каби вазиятлар турли фаолият жабҳаларида учраши мумкин, юқоридаги қоидаларни унутмаслик инсоннинг ўзига, саломатлигига, одамлар орасидаги обрўсига бевосита алоқадор эканлигини, яшаш баъзан зиддият ва низолар билан янада яхши бўлишини ҳеч ким унутмаслиги керак.
4.3. ГУРУҲЛАР ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |