В. М. Каримова ижтимоий психология


Мулоқот ва шахслараро зиддиятлар



Download 0,96 Mb.
bet26/62
Sana24.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#236491
TuriУчебник
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62
Bog'liq
СП Каримова

4.2. Мулоқот ва шахслараро зиддиятлар



Низолар психологияси ва унинг келиб чиқиши.

Ижтимоий ҳаётда, шахслараро муносабатларда айрим алоҳида низолар,

ўзаро келишмовчиликларни бўлиб туриши муқаррар. Шунинг учун баъзан олимлар зиддият ёки низоларнинг нафақат салбий, балки ижобий томонлари ҳам бўлиши мумкинлигини очиқ эътироф этадилар. Масалан, Г. Андреева айрим зиддиятларнинг конструктив оқибатлари тўғрисида ёзади. Унинг фикрича, баъзан икки шахс ўртасида келиб чиққан низо уларнинг истиқболда тўғри хулоса чиқариб, шунадй ҳаракатни бошқа қайтармасликка, омилкорликка, хушёрликка ундайди. Ёки бир қарашда танбеҳга ассоланган шахслараро зиддият шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишига сабаб бўлади. Бундай низолар оқибатида кўра конструктив деб аталади. Деструктив низонинг оқибати эса кўпинча салбий бўлиб, у шахслараро антогонизмни келтириб чиқаради, томонларнинг асаблари чарчайди, улар хасталаниб қолиши ҳам мумкин. Ёки эр ва хотин ўртасида, ёҳуд қайнона ва келин ўртасидаги низо оила ажримига сабаб бўлиши ва бир бутун оила бузилиб кетиши мумкин.


Ҳўш, ижтимоий психологик феномен сифатида низо ёки зиддиятга қандай таъриф бериш мумкин?
Конфликт, низо ёки зиддият – бу айрим алоҳида олинган шахс онгида, ёки шахслараро мулоқот жараёнида, гуруҳ доирасида ёки гуруҳлараро ўзаро мулоқот ва таъсир пайтларида бирор муаммо, масала ёки қарашлар борасида бир-бирига тўғри келмайдиган, қарама-қарши фикр, қараш ва позицияларнинг тўқнашуви оқибати пайдо бўлган салбий ҳиссиётларга тўла муносабатлар маромини билдирувчи ижтимоий психологик ходисадир.
Конфликтни келтириб чиқарувчи омиллар, сабаблар ниҳоятда кўп, лекин уларни 5 асосий гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин:
1. Информацион-ахборот омиллари: мулоқот жараёнида шерикларга нотўғри тарзда етиб келадиган нотўлиқ, ноаниқ фактлар, миш-мишлар; шубҳалар, тўла аниқлик киритилмаган атайлаб ёки билмай туриб деярли хуфёна тарзда етказилаётган маълумотлар; ахборот манбаига нисбатан ишончнинг йўқлиги; айрим ходиса, воқеаларга алоқадор бўлган тортишув ва клишмоқчиликларга сабаб бўлган қоидалар, ақидалар, чақириқлар, қонун нормалари ва бошқалар ҳам шахслараро ёки гуруҳлараро зиддиятларнинг омили бўлиши мумкин.
2. Жамият миқёсидаги айрим тизимларнинг фаолиятига боғлиқ омиллар: мулкчиликка оид муаммолар, ижтимоий мақом талашиш, хокимият йўналишидаги амал ва хисоботларга оид жанжаллар, турли ижтимоий нормалар, анъаналар, стандартлар, хавфсизлик масалаларидаги қарама-қаршиликлар, рағбатлантириш ва жазолаш, уй-жой, мулк тортишувлари, ресурслар, товар, хизмат ва фойдалар тақсимоти жараёнларида кузатиладиган низолар;
3. Қадриятларга алоқадор омиллар (ўзимиз эътироф этган ёки рад этган тамойиллар): жамоавий, группавий ёки шахсий эътиқод, ишонмаган ва ишонган қадриятларимиз ва уларнинг хулқда намоён бўлиши, мафкуравий, маданий, диний, ахлоққа оид, сиёсий, профессионал қадриятлар ва эҳтиёжлар борасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар;
4. Муносабатлар омили: бундай омиллар бевосита ўзаро алоқалар ва мулоқотдан инсоннинг қониқиши ёки номаъқул, деб эътироф этишидан келиб чиқади. Шахслараро ўзаро муносабатларда кўпроқ бир шахснинг кутишларига бошқа бир инсоннинг ёки одамларнинг муомаласи мос келмаслиги холатларида шахсий низолар келиб чиқадики, уларнинг бартараф бўлиши турли вазиятларда турлича тус олиши, чўзилиб кетганда, баттар “газзак” отиши, қисқа фурсатда хал этилса, муаммо хал бўлиши ҳам мумкин. Шахсий мулоқотдаги низолар шахснинг ҳаётий тажрибаси, маълумотлилиги даражаси, профессионал маҳоратига боғлиқ равишда турли кўринишларда ўз ечимини топиши мумкин;
5. Хулқ-атвор билан боғлиқ омиллар: манфаатлар, қизиқишлар, ўзига бўлган баҳога зид келадиган ёки хавф-хатар туғдирувчи вазият пайдо бўлиши билан гўёки, ҳимоя воситаси сифатида пайдо бўлувчи омиллар туркуми бўлиб, бу иккинчи томоннинг худбинлиги, адолатсизлиги, масъулиятсизлиги ёки лоқайдлик, бепарволик оқибатида келиб чиқади. Низокашлар бундай шароитда ўзларига нисбатан бўлаётган салбий муносабатни хатти-ҳаркатда кўриб, сезиб турганлари боис хақагарчилик келиб чиқади ва бу конфликт билан тугайди.
Конфликт ёки низолар ўзаро муносабатлардаги одамларнинг субъектив хатолари сабабли ҳам келиб чиқиши мумкинки, шу нуқтаи назардан ҳам конфликтларнинг турлари фарқланади:

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish