В. М. Каримова ижтимоий психология


Мулоқотнинг коммуникатив томони



Download 0,96 Mb.
bet22/62
Sana24.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#236491
TuriУчебник
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62
Bog'liq
СП Каримова

Мулоқотнинг коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумот ва ахборотлар алмашинуви жараёни).

  • Мулоқотнинг интерактив томони (яъни, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларининг ижтимоий хулқ-атворига таъсир кўрсатиш жараёни).

  • Мулоқотнинг перцептив томони (яъни, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлиқ бўлган мураккаб психологик жараён).

    Бу тизимнинг ҳар бир томонини кейинги бўлимларда батафсил таҳлил этилади.
    Кўпгина олимлар мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб ўтар эканлар, унинг қатор вазифалари-функцияларини ажратадилар. Масалан, таниқли рус олими Б.Ф.Ломов унинг функцияларига қуйидагиларни киритади:
    а) маълумотлар алмашинуви функцияси;
    б) хулқ-атворни бошқариш функцияси;
    в) ҳиссиётлар алмашинуви.
    Бу функциялар аслида Г.М.Андреева ажратган мулоқот жабҳалари-қисмларига ҳам мос келади, яъни ҳар бир мулоқот жараёнида Ломов қайд этган вазифаларни топиш мумкин.
    Мулоқотнинг ҳаётимиздаги шакл ва кўринишларига келсак, унинг ҳар бир шахснинг ҳаётий вазиятларга мос келадиган, ўша вазиятлардан келиб чиқадиган кўринишлари ва турлари ҳақида гапириш мумкин. Лекин умумий ҳолда, ҳар қандай мулоқот ё расмий ёки норасмий тусда бўлади. Агар расмий мулоқот одамларнинг жамиятда бажарадиган расмий вазифалари ва хулқ-атвор нормаларидан келиб чиқса, масалан, раҳбарнинг ўз қўл остида ишлаётган ходимлар билан мулоқоти, профессорнинг талаба билан мулоқоти, ўқитувчининг ўқувчиси билан муомаласи ва ҳоказо, норасмий мулоқат – бу одамнинг шахсий муносабатларига таянади ва унинг мазмуни ўша суҳбатдошларнинг фикр-ўйлари, ният-мақсадлари ва эмоционал муносабатлари билан белгиланади. Масалан, дўстлар суҳбати, поездда узоқ сафарга чиққан йўловчилар суҳбати, танаффус вақтида талабаларнинг спорт, мода, шахсий муносабатлар борасидаги мунозаралари норасмий муомала кўринишларидир. Одамларнинг асл табиатларига мос бўлгани учун ҳам норасмий мулоқот доимо уларнинг ҳаётида кўпроқ вақтини олади ва бунда улар чарчамайдилар. Лекин шуни таъкидлаш керакки, одамда ана шундай мулоқотга ҳам қобилиятлар керак, яъни, унинг қанчалик сергаплиги, очиқ кўнгиллилиги, суҳбатлашиш йўлларини билиш, тил топишиш қобилияти, ўзгаларни тушуниши ва бошқа шахсий сифатлари кундалик мулоқотнинг самарасига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳамма одам ҳам раҳбар бўлолмайди, айниқса, педагогик ишга ҳамма ҳам қўл уравермайди, чунки бунинг учун ундан ҳам расмий, ҳам норасмий мулоқот техникасидан хабардорлик талаб қилинади.
    Мулоқот мавзуи ва йўналишига кўра:
    а) ижтимоий йўналтирилган (кенг жамоатчиликка қаратилган ва жамият манфаатларидан келиб чиқадиган мулоқот, масалан, телебошловчининг томошабишларга мурожаати);
    б) гуруҳдаги фаолиятнинг предметига йўналтирилган (ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш мобайнидаги мулоқот – меҳнат, таълим жараёнидаги ёки конкрет топшириқни бажариш жараёнида гуруҳ аъзоларининг мулоқоти);
    в) шахсий мулоқот (бир шахснинг бошқа шахс билан ўз муаммоларини очиш мақсадида ўрнатган муносабатлари);
    г) педагогик мулоқот (педагогик жараёнда иштирок этувчилар ўртасида амалга ошириладиган мураккаб ўзаро таъсир жараёни) турлари фарқланади.
    Ҳар бир мулоқот турининг ўз қонун-қоидалари, таъсир усуллари ва йўл-йўриқлари борки, уларни билиш ҳар бир кишининг, айниқса, одамлар билан доимо мулоқотда бўладиганлар, жамоат ишларини бошқарувчиларнинг бурчидир.
    Мулоқат жараёнининг мураккаб психологик табиатини билиш, турли шароитларда самарали муносабатлар ўрнатиш малакасини ошириш учун унинг таркибига кирувчи ҳар бир элемент ёки бўлаклар билан алоҳида танишиб чиқамиз.



    Download 0,96 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   62




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish