В. М. Каримова ижтимоий психология



Download 0,96 Mb.
bet49/62
Sana24.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#236491
TuriУчебник
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
СП Каримова

Д е м о к р а т и к раҳбар, аксинча, ходимларига мустақиллик, эрк бериш тарафдори. Иш мобайнида ходимларга топшириқлар берганда уларнинг шахсий қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда тақсимлайди. Бунда у ходимларнинг шахсий мойилликларини, ҳохиш ва истакларини ҳам ҳисобга олади. Буйруқ ёки топшириқлар одатда, таклиф маъносида берилади. Нутқи оддий, доимо осойишта, сокин, унда ўртоқларча, дўстона муносабат, самимият сезилиб туради. Бирор кишини мақташ, унинг лавозимини ошириш ёки ишдаги камчиликка кўра ишига баҳо бериш доимо жамоа аъзолариниг фикри билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Танқид кўпинча таклиф, истак шаклида, амалга оширилган ишларниг мазмунига баҳо бериш холда эгасига етказилади. Ҳар бир янги иш жамоа маслаҳатисиз бошланмайди. Шунинг учун ҳам унинг фазовий –ижтимоий ҳолати “жамоа ичида”дир.
Жамоада танқид ва ўз-ўзини танқид шундай йўлга қўилганки, унинг оқибатида ҳеч ким азият чекмайди. Чунки кўпроқ бошлиқ эмас, балки жамоанинг бошқа фаоллари – норасмий лидерлар кимдир ишда камчиликка йўл қўйган бўлса, унинг фаолиятини танқид қиладилар. Бошлиқ йўл қўган хато-камчиликларини жамоатчилик олдида бўйнига олишдан қўрқмайди. Чунки ундаги маъсулият ҳисси нафақат юқори бошқарув ташкилотлари аъзолари билан мулоқот пайтида, балки ходимлар билан мулоқотда ҳам сезилиб туради ва қўйилган топшириқ юзасидан маъсулиятни бошқаларга ҳам бўлиб беришни яхши кўради. Бошлиқнинг ходимларидан сири йўқ, шунинг учун ҳам мажлисларда кўпроқ у эмас, балки барча ходимлар гапирадилар, охирги қарор чиқариш ва сўзларни якнлаш, умумлаштириш ҳуқуқидан у тўлиқ фойдаланади.
Гибш ва Форвергларнинг таҳлилига кўра, бундай бошлиқ раҳбарлик қилган жамоларда маънавий –руҳий муҳит жуда яхши, ишчилар жамоадан, ишдан қониқиш ҳосил қилганлар, ишдан кетиш ҳоллари кам экан-у, лекин ишлаб чиқариш зўрға норма холатида бўлар экан, чунки бундай раҳбардан табиатан дангаса ходимлар фойдаланадилар.
Л и б е р а л (лоқайд) услубда ишлайдиган раҳбарнинг кайфиятини, ишга муносабатини, ишдан мамнун ёки мамнун эмаслигини билиш қийин. Унда тақиқлаш, пўписа бўлмайди, унинг ўрнига ишнинг охирги оқибати билан ттанишиш билан чекланади, холос. Жамоада ҳамкорлик йўқ, бошлиқ жамоанинг муаммолари ишнинг баланд – пасти билан қизиқмайдигандай, гўёки “коиинотда” юрганга ўхшайди, Аниқ кўрсатмалар бермайди, унинг ўрнига норасмий лидерлар ёки ўзига яқин кишилар орқали қилиниши лозим бўлган топшириқлар ходимларга етказилади. Унинг асосий вазифаси, унинг назарида, ходимлар учун иш шароитини яратиш, ишдаги камчиликларни бартараф этиш, керакли маҳсулот, хом-ашё кабиларни топиб келиш, мажлисларда қатнашиш. Ходимлар билан мулоқотда бўлишга тўғри келганда, у доимо хушмуомала бўлиб, одоб, аҳлоқ нормаларини бузмасликка ҳаракат қилади, лекин ҳеч қачон улар билан тортишмайди. Мажлисларда агар бирор муаммо мунозарани келтириб чиқарса, у бевосита жараёнга аралашмай охирги сўзни ўзига қолдиради. Шундай қилиб, ходимларга фикрлаш ва ҳатти-ҳаракатлар эркинлиги бериб қўйилган. Шу эркин ҳаракатлар юзасидан бошлиқнинг фикри сўралган тақдирда ҳам, ундан аниқ гап чиқмайди, чунки у ходимларни яхши билмайди, қолаверса, уларни хафа қилиб қўйишдан қўрқади. Унинг фазовий психологик ҳолати – “гуруҳ ташқарисида”.
Олимлар фикрича, бундай раҳбар ишини олиб борган жамоаларда барча кўрсаткичлар доимо орқада, ходимлар қўними ҳам йўқ. Либерал раҳбар ишда анархияни келтириб чиқариб қўйиб, кўп турмай бошқа ердан иш қидиришга ҳаракат қилади.
Юқорида баҳо берилган бошқариш услублари кўпроқ лидерликка эмас, раҳбарликка тааллуқли. Илмий адабиётларда бу иккала ибора кўпинча, аслида, энг яхши раҳбар барча лидерлик сифатларини ҳам мужассамлаштирган бўлади. Чунки, соф ижтимоий психологик лидернинг турлари турли шароитларда ўзида кўпроқ намоён этадиган шахсий сифатларга табақаланади. Масалан, лидер ташкилотчи, лидер ташаббускор, лидер эрудит, жамоа ҳиссий эмоционал ҳолатини бошқарувчи лидер, лидер билағон. Яхши раҳбар ана шу лидер сифатларини билган ҳолда уларни ўзида тарбиялаши ва жамоасидаги лидерлар билан ҳамкорликда ишлай олиши керак. Охирги йилларда Москва ва бошқа йирик марказларда ўтказилган тадқиқотлар натижасида шундай хулосага келиндики, аслида ҳаётда соф демократ, авторитар раҳбарни учратиш қийин, лекин учраган пайтда ҳам улар бир жамоани узоқ муддат бошқара олмаслиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам улар вазиятга боғлиқ. Конкрет жамоа, ундаги қабул қилинган ҳатти-ҳаракат нормалари шахслараро муносабатлар типи лидернинг ҳам раҳбарнинг ҳам иш тактикаси ва услубини белгилайди деган ғоя қабул қилинмоқда. Лекин раҳбарлик услубларининг психологик мазмун ва моҳиятини билишнинг амалий аҳамияти шундаки, ҳар бир услубда ўзига хос ижобий томон бор. Моҳир раҳбар ўзини-ўзи тарбиялар экан, ўшаларнинг энг мақбули, айниқса, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоага мосларини тарбиялаши мақсадга мувофиқдир.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish