В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

1993-
2002
2005
2006
2007
2008
2009
2010
Ривожланаётган мамлакатлар
4,1
7,3
8,2
8,9
6,0
2,8
7,3
шу жумладан:
Марказий ва Шарқий Европа 
мамлакатлари
3,2
5,8
6,4
5,5
ЗД
-3 ,6
4,5
М ДҲ мамлакатлари
-1 ,2
6.7
8,9
8,9
5.3
-6 ,4
4,6
Осиёнинг ривожланаётган 
мамлакатлари
7,1
9,5
10,3
11,5
7,7
7,2
9,5
Лотин Америкаси ва Кариб 
ҳавзаси мамлакатлари
2,7
4,6
5,6
5,8
4,3
-1 ,7
6,1
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка 
мамлакатлари
3,3
5,4
6,0
6,7
4,6
2,6
4,4
Африканинг Саҳрои Кабиридан 
жанубда жойлашган мамлакатлар
3,7
6,2
6,4
7,1
5,6
2,8
5,4
Маъяумот учун:
Ривожланган мамлакатлар
2,8
2,7
3,1
2,8
0,1
-3 ,7
3,1
ХВФ мутахассисларининг прогнозларига кўра, бу мамлакатлар 
иктисодий ўсиш суръатларидаги фарқ сақланиб қолади. Ривожланаётган 
мамлакатларда барқарор иктисодий ўсиш суръатларининг сақланиб 
қолиши ушбу мамлакатларнинг жаҳон хўжалигидаги ролининг ортиб 
боришига олиб келади. 1960 йилларда ривожланаётган мамлакатлар 
ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми тўғри келган 
бўлса, 2009-2010 йилларда бу кўрсапсич учдан икки қисмни ташкил этди. 
Бун дан ташқари, ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон савдоси ва 
тўғридан-тўгри инвестициялар ҳаракатидаги улуши ҳам барқарор ўсиб 
бориш тенденциясига эга.
Ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон хўжалигидаги ролининг 
ортиб бориши узок муддатли тенденцияга эга. Охирги эллик йилда 
ривожланаётган мамлакатлар ривожланган мамлакатларга нисбатан юқори 
иқгисодий ўсиш суръатларига эга бўлишган ва 
2010
йилда бу мамла­
катларнинг жахон ишлаб чиқаршп ҳажмидаги улуши харид қобилияти 
бўйича 48% ни ташкил этди.
Ривожланаётган мамлакатларда барқарор ривожланиш тенденцияси- 
нинг истиқболда сақланиб қолиши қуйидаги сабаблар билан белгиланади:
— бюджет тақчиллигининг юқори эмаслиги;
— бошқариладиган давлат қарзи;
° Перспективы развития мировой экономики. Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь
2011. МВФ. Вашингтон. 2011. С. 193.
159


— барқарор банк тизими;
— паст циклик ишсизлик даражаси;
~ барқарор иктисодий ўсиш суръатлари.
Ривожланган мамлакатлар эса аксинча, бюджет тақчиллигининг 
юқорилиги, давлат қарзининг катталиги, банк тизимидаги муаммолар. 
ишсизлик даражасининг юқорилиги ва паст иктисодий ўсиш суръатлари 
билан боғлиқ муаммоларни бартараф этшплари зарур. Бундан ташқари, 
кейинги йилларда ривожланаётган мамлакатлар иқгисодиётида амалга 
опшрилган таркибий ўзгаришлар иқгисодий ўсишнинг куйидаги уч 
омилини қўллаб-қувватлаш имконини беради:
— аҳоли урбанизациясининг чукурлашуви жараёнида иш ўринлари 
яратишнинг юқори су ръатларини таъминлаш;
— кенг миқёсли хорижий капитал ёрдамида инвестициялар ҳажми- 
нинг ўсиб бориши;
~ юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришга 
ўтиш орқали меҳнат унумдорлигининг ортиши.
ХВФ мутахассислари фикрича, агар бу тенденция сақланиб қолса, яна 
икки ўн йилликдан сўнг жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми икки баравардан 
к ў п р о қ қ а
- 78 трлн. доллардан 176 трлн. долларгача кўпайишини, қўшимча 
ўсишнинг 61 трлн. доллари ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига, 37 
трлн. доллари эса ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келишини 
башорат қилмокдалар.
Ж ахон хўж алигвд аги асосий ў згари ш л ар. Жаҳон ялпи талаби ва 
ялпи таклифида аҳолисининг сони ривожланган мамлакатлар аҳолисидан 
(1
млрд. киши) бир неча марта кўп ривожланаётган мамлакатларда жадал 
суръатларда ўсмоқда. Мисол учун, фақат BRIC мамлакатларида (Бразилия, 
Россия, Ҳивдистон, Хитой) 3 млрд. киши яшайди. Ривожланаётган 
мамлакатларда жаҳон аҳолисининг 85% и яшайди ва уларда аҳоли 
даромадларининг юқори суръатларда ўсиб бориши жаҳон иқтисодиётида 
куйидаги йўналишларда таркибий ўзгаришларни тезлаштиради:
— озиқ-овқат истеъмоли — озиқ-овқатга бўлган жаҳон талаби аҳоли 
даромадларининг ўсиб бориши билан ортиб боради. Ялпи талаб асосий 
озиқ-овқат маҳсулотлари биргаликда юқори қўшилган қийматга эга озиқ- 
овқат маҳсулотларига нисбатан ҳам ортиб боради;
— ноозиқ-овкат (биржа) товарлар истеъмоли - уй-жой, транспорт ва 
энергияга бўлган талабнинг ўсиб бориши нефть ва металл каби 
тшсланмайдиган ресурсларга бўлган талабнинг жадал суръатларда ортиб 
кетишига олиб келади. Таҳлиллар, жаҳонда охирги ўн йил ичида нефтга 
бўлган талаб 13,5% га ошгани ҳолда, бу кўрсаткич ривожланаётган 
мамлакатларда 39,0% га тенг бўлгани ва уларнинг жаҳон нефть 
истеъмолидаги улуши 30,0% дан 50,0% га қадар орттанини кўрсатмоқда! 
1
;
11 М инь Чжу. ПоякпеыБе 
нобых
задач. //Ф инансы и развитие, И ю нь 2011. С . 49.
160


— халқаро капиталлар оқими - ривожланаётган мамлакатлар ҳисса- 
сига жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг 50,0% и тўғри келган ҳолда, 
жаҳон молиявий активларининг бор-йўғи 19,0% и ушбу мамлакатлар 
ихтиёрида ҳисобланади. Пул қаерда иқгисодий ўсиш ва даромад олиш 
имконияти мавжуд бўлса, ўша ҳудудларга оқиб ўтади. Жаҳон молиявий 
ресурслари ва капитал ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган 
мамлакатлар томон ҳаракатланиб оқиб ўтмокда. 
1
% лик молиявий 
активларнинг ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакат­
ларга оқиб ўтиши 
2010
йилда ривожланган мамлакатлардан ривожла­
наётган мамлакатларга йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвести­
циялар ҳажмига тенг бўлади. АКЩ дан ривожланаётган мамлакатларга 
йўналтирилган ўртача йиллик капитал оқими 2006-2007 йилларда 300 
млрд. долларга тенг бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 550 млрд. 
долларни 
ташкил 
этди. 
Бу 
даврда 
ривожланган 
мамлакатларга 
йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвесгициялар ҳажми 900 млрд. 
доллардан 600 млрд. долларгача қисқарди
12
;
— жаҳон ишлаб чиқариш таркиби — жаҳон қайта ишлаш саноати 
таркиби ўзгариб бормокда. Ривожланаётган мамлакатларнинг юқори 
технологик машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чкқаришдаги улуши ортиб, 
паст технологияли маҳсулот ишлаб чиқариш паст даромадли мамла­
катларга кўчирилмокда;
— ташқи савдо - жаҳон савдосининг таркибида ривожланаётган 
мамлакатлар улуши ортиб бориш тенденциясига эга. Ушбу мамлакатларда 
ишлаб чикариш ва истеъмолнинг жадал суръатларда ўсиб бориши 
ривожланган мамлакатлар билан ўзаро ташқи савдонинг кенгайишига олиб 
келади;
— атроф-муҳит — атроф-муҳитга нисбатан босим кучайиб, ҳаво ва 
сувнинг ифлосланиши ортиб бормокда. Агар инсоният табиатни заҳарли 
чиқиндилар, углерод билан ифлослантиришни камайтирмаса, унинг салбий 
оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин.
Ривожланаётган мамлакатлар ўз олдиларида турган узок муддатли 
шктимоий-иқгисодий 
вазифаларни 
иқтисодий 
ривожланиш 
модели, 
турмуш тарзи ва сиёсатда чукур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 
орқалигина хал этишлари мумкин. Ривожланган мамлакатлар талаби билан 
боғлиқ иктисодий ўсиш модели ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёж- 
ларига жавоб бермай қўяди. Фикримизча, бу мамлакатларда тапщи талабга 
асосланган иқтисодий ўсишдан кучли таклиф ва ўсиб бораёттан ички 
талабга асосланган иқгисодий ўсиш моделига ўтиш мақсадга мувофиқ 
х#собланади. 
Иқгисодий 
сиёсат 
таклиф га 
йуналтирилиши лозим. 
Ривожланаётган мамлакатлар бу мақсадга эришиш учун куйидаги вазифа­
ларни ҳал этишлари зарур бўлади:
а Ўш а маиба.
161


— озиқ-овқатга бўлган, ўсиб бораётган талабни қондириш учун 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширшд. Бу, 
ўз навбтида, қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўггайтириш, ушбу 
соҳага юқори технологияларни, ихтироларни жорий этиш, илмий 
тадқиқотлар ва ишланмаларни рағбатлантириш, меҳнат унумдорлигини 
оширишни талаб этади;
— хизматлар соҳасини ривожяангиришга эътибор қаратиш, чунки 
ушбу соҳа доимий ищ ўринларини яратиш имконини беради. Иқтисодий 
сиёсат рақобат учун бозорларни ёгапп эмас, балки очиш учун 
йўналтирилган бўлиши лозим, Хусусан, давлат кичик корхоналарни 
истеъмолчилар хцсобидан ҳимоя қилмаслиги, монополияларга чек қўйиши 
зарур бўлади;
— инфратузилма тармоқларини ривожлантириш. Бу — транспорт ва 
энергетика 
соҳаларига 
инвестициялар 
сарфлаш, 
инвестициялардан 
самарали фойдаланиш ва уй хўжаликларининг даромадларини кўпайтириш 
учун ишчилар малакасини оширишни тақозо этади.
Ривожланаётган мамлакатларда макроиқтисодий барқарорлик иктисо­
дий сиёсат чораларининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга 
эга. ХВФ мутахассисларининг фикрича, ушбу мамлакатларда куйидаги 
икки соҳа истиқболда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин:
— ишончли соғлиқни сақлаш ва пенсия тизимларини яратиш;
— молиявий тизимни ислоҳ этиш.
Аҳоли сонининг ортиб бориши ривожланаётган мамлакатларнинг 
аксариятида пенсия тизими келажак авлодга оғир юк бўлиши ёки пенсия 
тўловларининг қисқариши кўпчилик аҳоли қатламларининг камбағаллик 
чегарасидан пастга тушиб қолишига олиб келиши мумкин. Бундан 
ташқари, юқори сифатли соғлиқни сақлаш тизимини кенгайтириш 
мақсадида бу соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш зарур.
Ривожланаётган мамлакатларда иқгисодий ўсишни таъминлашнинг 
асоси ҳисобланган иқгисодий фаоллик ва жамғармаларни инвестицияларга 
йўналтирувчи молия тизимини ислоҳ этиш лозим. Молиявий ташкилотлар 
ҳам хориждан жалб этилаётган капитал ни таъминлашда муҳим роль 
ўйнашади. Ривожланаётган мамлакатларда ўрта муддатли истиқболда 
хорижий капитал иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омилига 
айланади.
9.4. Р ивож лан аётган м ам л ак атл ар д а к ам б агал л и к муаммоси
Жаҳок 
иқгисодиётидаги 
долзарб 
муаммолардан 
бири 
-
бу 
ривожланаётган мамлакатлардаги камбагаллик муаммосидир.
Жақон банки камбағалликни аникдаш учун уй хўжаликларида аҳоли 
жон бошига тўғри келувчи даромадлар ва харажатлар кўрсаткичвдан 
фойдапанади. Аҳоли харажатларида:
162


— инсоннинг озиқ-овқатга бўлган минимал эҳтиёжлари;
— яшаш минимумига мос келувчи товарлар ва хизматлар учун 
харажатлар.
Бундан ташқари, камбағалликни аниқлашнинг мутлоқ, нисбий ва 
субъектив усуллари мавжуд. Мутлоқ камбағалик даражасига муайян 
мутлоқ минимумдан паст даромадга эга уй хўжаликлари ва индивидлар 
киритилади. Нисбий камбагалликка эса даромади жамиятда шаклланган 
стандарт истеъмолга етмайдиган уй хўжаяиклари ва индивидлар 
киритилади. Субъектив камбағаллик эса аҳолининг ўз модций ҳолатини 
баҳолашлари натижасидир.
Мутлоқ 
кўрсаткич 
камбағалликни 
аниқлашнинг 
иқгисодий, 
қолганлари эса комплекс ёндашувига тааллуқлидир.
Мутлоқ камбағалликни аниклашца Жаҳон банки томонидан таклиф 
қилинган кдтор мезонлардан фойдаланилади. Жаҳон амалиётида кенг 
тарқалган кўрсаткичлардан бири - бу киши бошига бир кунлик даромад ёки 
харажат 1,25 доллардан (харид қобилияти бўйича) ошмайдиган мутлоқ 
камбағаллик тушунчасидир (2008 йилгача 1 долл.). Мазкур кўрсаткич мутлоқ 
камбағаляик даражасининг чегараси ҳисобланади ва ҳозирда дунёда 1,4 млрд. 
киши ушбу чегарада яшамокда13. Бундан ташкари, кунлик даромади 2,0 ва 2,15 
долларгача бўлган кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилади.
Тахдиллар кўрсатишича, ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг 
31% и камбағаллик даражасидан паст даражада яшайди. Ушбу кўрсаткич 
Африка ва Осиёнинг баъзи мамлакатларида 55,0 %дан паст эмас (Замбия 
(64,6), Нигер (78,2), Либерия (83,7), Непал (68,4), Бангладеш (57,
8
))14.
Камбағаллик чегарасидан паст даражада яшайдиган аҳоли улуши 
охирги ўн йилликларда қисқариб бориш тендендиясига эга. Баъзи ҳисоб- 
китобларга кўра 1 доллардан кам даромадга яшаётган аҳоли сони 1991— 
2005 йилларда Ш арқий Осиёда аҳоли жон бошиға тўгри келувчи ялпи ички 
маҳсулот 
иқгисодиётни 
модернизациялаш 
жараёнларининг 
жадал 
ривожланиши таъсирида 4,7 мартага ошган. Бу эса кунлик даромади 1,25 
долларгача бўлган аҳоли улушининг 77,7% дан 10,8% га қадар 
пасайишига, яъни 1071 млн. кишидан 316 млн. кишигача қисқаришига 
олиб келди. Кунлик даромади 2,15 доллардан кам аҳоли улуши эса 94% 
дан 42% гача пасайди, уларнинг сони 1293 млн. кишидан 796 млн. 
кишигача қисқарди15.
Ж аҳон банки мутахассисларининг башоратларига кўра, 2015 йилга 
бориб жаҳон аҳолисининг таркибида 
1
доллардан кам даромадга яшаётган 
аҳолининг жаҳон аҳолиси таркибидаги улуши 
10
,
2
% га қадар пасаяди 
(9.4.1-жадвал).
ь Иванов Н., Гоффе Н., Монусова Г. Глобализация и бедность. //Мировая экономика и международные
отношения, № 9,2010. С.31.
14 
W orld Development Report 2011. W orld Bank 2011. P. 308,309.
Иванов H., Гоффе H., Монусова Г. Глобализация и бедность. //Мировая экономика и международные 
отношения, № 9,2010. С. 31.
163



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish