В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

8 . 4 . 1 - ж а д в а л
Ў збекистон ва Я пон ия т а ш қ и савдо айланм аси, м лн. д олл
.22
2000 й.
2005 й.
2010 й.
Ташки савдо айланмаси
68,6
85,7
63,9
Экспорт
13,7
32,5
13,0
Умумий экспортдаги улуши, %
0,4
0.6
0,1
Импорт
54,9
53,2
50,9
Умумий импортдаги улуши, %
1,9
1.3
1,2
Сальдо
-41,2
-20,7
-37,9
Узбекистоннинг Японияга экспорт қилаётган маҳсулотларининг товар 
таркиби куйидагича: ноорганик кимё маҳсулотлари; ипак; пахта; канава; 
пахтали матолар; гиламлар; текстиль маҳсулотлари; кийим-кечак; сопол 
буюмлар; рангли металлар: механик асбоб-ускуналар.
Япония эса Ўзбекистонга, ўз навбатида, қуйидаги махуслотларни 
етказиб беради: органик кимёвий бирикмалар; бўёқлар; фото ва кино 
маҳсулотлари; каучук ва резина маҳсулотлари; полиграфия саноати 
маҳсулотлари; кимёвий тола; ойна ва ойна маҳсулотлари; қора металл; 
механик асбоб-ускуналар; электр асбоб-ускуналар, аудио ва видеотехника; 
транспорт воситалари ва эхд'иёт қисмлар; оптика, фото ва тиббиёт 
маҳсулотлари; соатлар ва эххиёт қисмлар; мусиқа асбоблари ва эхтиёт 
қисмлар; мебель, ёритиш асбоблари.
Ўзбекистоннинг экспорт-импорт таркибида Япониянинг улуши 
2000 
йилда тегишлича 0,4 ва 1,9% ни ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб бу 
кўрсаткич 
0,1
ва 
1
,
2
% га тенг бўлди.
Асосий туш ун чалар
Н и к к эй индекси - Токио фонд биржасининг биринчи секциясида 
савдода фаол қатнашадиган 225 та компания акциялари баҳосининг ўртача 
арифметик оддий усулда ҳисобланадиган Япония фонд индекси.
22 Узбекистон Республикаси Давлат статястнкаси қўмитаси маълумотларн.
148


Д зайбацу - XIX асрдан XX асрнинг биринчи ярмига қадар Японияда 
банк ва саноат бирлашмаларини назорат қилувчи йирик оилалар.
Кейретсу - битта компанияга тегишли ёки унинг бир қисми саналувчи 
фирмалар, филиаллар ва етказиб берувчиларнинг корпоратив иггафоқи.
« Ф и рм а патернализм и» - бир умр ёлланиб ишлаш тизими, фирма -
бизнинг уйимиз шиорига асосланган меҳнат муносабатлари.
“ С овун к ў п н ги ” иқтисодиёти - Японияда 1980 йилларнинг иккинчи 
ярмида пул м а блағларининг чайқовчилик фойдасини олиш мақсадида 
молиявий активларга жойлаштириш натижасидаги бозор қийматининг 
жадал суръатларда ўсиб кетиши.
JE T R O — Япония ташқи савдо ташкил оти.
Л С А - Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги.
Н азо р ат саволлари
1. Япония макроиқтисодий ривожланиш моделининг омиллари нима­
лардан иборат?
2. Япония “иқтисодий муъжизаси”нинг сабаблари ва хусусиятларини 
санаб беринг.
3. Япония иқтисодиётининг таркиби ва халқаро меҳнат тақсимотидаги 
ўрнига баҳо беринг.
4. Япония ташқи иқгисодий алоқаларининг товар ва географик 
таркиби қандай?
5. Япония иктисодиётига жаҳон молиявий-иқгисодий инқирози қандай 
таъсир кўрсатди?
6
. Япония ҳукуматининг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қар- 
ши кураш дастурларининг таркибий қисми нималардан иборат?
7. Японияда 2011 йил 11 мартда содир бўлган зилзила оқибатларининг 
мамлакат иқтисодиётига таъсирини баҳолакг.
8
. Узбекистон ва Япония иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўна- 
лишлари нималардан иборат?
149


Ш Б Ў Л И М . Ж А Ҳ О Н Х Ў Ж А Л И ГИ Д А РИ В О Ж Л А Н А ЁТГА Н
М А М Л А К А ТЛ А Р И Қ Т И С О Д И Ё Т И
9 -Б О К РИ В О Ж Л А Н А Ё Т ГА Н М А М ЛА КА ТЛА Р 
И Қ Т И С О Д И Ё Т И Н И Н Г Ҳ О Л А ТИ , ТА РК И Б И ВА РИ В О Ж Л А Н И Ш
Т Е Н Д Е Н Ц И Я Л А РИ
9.1. Р ивож лан аётган м а м л ак атл ар н и н г асосий 
белгилари в а гуруҳланиш и
“Ривожланаётган мамлакатлар” атамаси иккинчи жаҳон урушидан 
кейин мустамлака тизим ининг парчаланиши ва собиқ мустамлакаларнинг 
мустақилликка эришишлари натижасида пайдо бўлган.
Мазкур мамлакатлар гуруҳига жаҳон хўжалиги мамлакатларининг 
80% и киради, дунё аҳолисининг эса уларда 85% и истиқомат қилади. 
Ушбу гуруҳга Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Исроилдан ташқари 
Осиёнинг барча мамлакатлари, Жанубий Африка Республикасидан 
ташқари Африканинг барча мамлакатлари, шунингдек Лотин Америкаси 
мамлакатлари киради.
Инглиз тилидаги адабиётларда ривожланаётган ва ўтиш иқгисодиёти 
мамлакатлари “emerging markets” атамаси билан номланади. Иктисодий 
адабиётда эса “шаклланаётган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар” ёки 
оддийгина “бозор иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар” , деб 
таржима қилинади. Бу категорияга бозор ислоҳотларини амалга оширишда 
жиддий муваффақиятларга эришган, миллий банк-молия тизимини 
мустаҳкамлаш ва жаҳон хўжалигига интеграциялашишига эришган етакчи 
ривожланаётган ҳамда постсоциалистик мамлакатлар киради. Бу гуруҳга 
кирувчи мамлакатлар халқаро капитал бозорларида инвестиция ресурслари 
экспортёри ва импортёри сифатидаги ролининг кескин ошиб бораёт- 
ганлиги билан ажралиб турадилар.
Ривожланаётган мамлакатлар учун куйидаги умумий хусусиятлар хос.
И қтисодиётининг кў п укл ад ли ли ги . Ривожланаётган мамлакатларда 
модернизация жараёнлари натижасида иктисодиётнинг замонавий ва 
анъанавий 
секторлари 
ёнма-ён 
шаклланади. 
Мамлакат 
иктисодий 
ривожланиши даражасининг ортиши билан биринчи сектор улуши 
иккинчи сектор хисобига кўпайиб боради. Натижада қатор ривожланаётган 
мамлакатларда капиталистик хўжалик уклади билан бир қаторда уруғ- 
аймоқчилик ва патриархал ишлаб чиқариш муносабатлари шаклланади. 
Иқгисодиётда йирик ва бир-биридан фарқ қилувчи, ҳар бири яна майда 
секторлардан иборат таркибнинг мавжудлиги кўпукладлилик деб аталади.
И қтисодиётда д ав л ат н и н г роли. XX аср мобайнида ривожланаётган 
мамлакатлар иқгисодитётида давлатнинг роли катта бўлди. Жаҳон банки 
маълумотларига кўра, паст даромадли мамлакатларда давлат харажат-
150


ларининг улуши 1990 йилда ЯИМга нисбатан 17,1% ни, 2001 йилда эса 
20,1% ни ташкил этди. Бу мамлакатларда иктисодиётнинг етакчи 
тармоқлари давлат ихтиёрида бўлишилинг сабаби - давлат уларни ўзи 
ташкил этган л я ги билан боғлиқ. Ривожланаётган мамлакатларда давлат 
харажатлари микдорининг ривожланган мамлакатларга нисбатан пастлиги 
ижтимоий соҳага сарфланаётган харажатлар ўртасидаги фарқ билан 
белгиланади. Ривожланаётган мамлакатларда давлат харажатларининг 
аксарият қисми инвестицияларни молиялапгтиришга йўналтирилади.
Ривожланаётган мамлакатлар иқгисодиётида давлат сектори улуиш- 
нинг юкорилиги қувиб етадиган иқтисодий ривожланиш модели билан 
бевосита боғлиқ бўлиб, иқгисодиётни саноатлаштириш давлатнинг фаол 
иштирокисиз амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, хўжалик 
субъектларининг иктисодий фаолияти хуқуқий-институционал асосларини 
яратишда давлатнинг фаол аралашуви талаб этилди. Шу билан бирга 
ривожланаётган мамлакатларда давлатнинг иқгисодий “ўйин қоидалари”га 
риоя қилишдаги роли ривожланган мамлакатларга нисбатан самарасиз 
ҳисобланади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тў
1
р и
келадиган даромад юқори мамлакатларда тадбиркорлар учун ҳамкор 
томонидан шартнома бузилган тақдирда уни бартараф этиш учун ўртача 
267 кун (19 та чора) кетади ва харажатлар ЯИМга нисбатан 
8
% ни ташкил 
этади. Ривожланаётган мамлакатларда эса ушбу жараён 304 кунни (28 та 
чора) ва харажатлар ЯИМ га нисбатан 62% га тенг бўлади. Тадбиркорлик 
субъекгларини рўйхатдан ўтказиш учун юқори даромадли мамлакатларда 
ўртача 30 кун (7 та чора) ва харажатлар ЯИМга нисабатан 9% ни ташкил 
этгани холда, бу кўрсаткич паст даромадли мамлакатларда 74 кун (11 та 
чора) ва харажатлар ЯИМ га нисбатан 213% ни ташкил этади
.1
С ан о ат ж иҳатдан ри вож лан ган м ам л ак атл а р га иктисодий ва 
сиёсий қаётда богли қли ги . Ривожланган мамлакатларга нисбатан 
иктисодий ривожланиш даражаси бўйича катта фарқнинг мавжудлиги 
ривожланаётган мамлакатларни қувиб етадиган ривожланиш йўлига 
ундайди. Қувиб етадиган иқгисодий ривожланиш шароитида иқгисодиётни 
модернизациялаш эса нафақат ички, балки ташқи омиллар таъсирида 
амалга оширилади. Ушбу мамлакатларга ривожланган мамлакатлардан 
катта микдорда капитал, технологиялар ва тадбиркорлик тажрибасининг 
кириб келиши натижасида иқтисодий ривожланишда боглиқлик феномени 
юзага келади. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш бир нечта ёки битта 
хорижий мамлакатдаги иктисодий ҳолатга боғлиқ бўлиб қолади. Ушбу 
феномен собиқ мустамлакаларда яққол намоён бўлади, уларнинг аксарият 
қисми собиқ мустамлакачилар ёки бошқа ривожланган мамлакатлар 
таъсири доирасига тушиб қолган.
1 Мировая экономика и международные экономические отиошеаия: учебник, /под ред. Проф. 
АХ .Булатова, проф. Н.Н.Ливенцева. -М .: Магистр, 2010. С. 294-295.
151


Ж ам н я т н и н г иж тим оий тарки б и . Ривожланаётган мамлакатлардаги 
жамиятнинг ижтимоий тузилиши ривожланган мамлакатлардан кескин 
фарқ қилади. Аксарият ривожланаётган мамлакатлар жиддий ижтимоий 
муаммоларга дуч келмокда. Бу мамлакатларда демографик портлаш 
муаммоси билан биргаликда аҳоли даромаддари борасида кучли ижтимоий 
табадалашув, ривожланмаган ижтимоий инфратузилма, юқори ишсизлик 
даражаси ва я ширин иқгисодиётнинг юқори улуши мавжуд.
Ривожланаётган мамлакатларнинг аксариятида ижтимоий инфрату­
зилма — таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой комму нал хўжалиги ривож­
ланмаган. Натижада, бу мамлакатларда саводсизлик даражаси жуда юқори 
(Бразилияда - 11%, Нигерияда - 31%, Ҳиндистонда - 39%, Мисрда —29%), 
аҳолининг кутилаётган умри давомийлиги қисқа (Африканинг Саҳрои 
Кабиридан жанубда жойлашган мамлакатларда 50 ёш), аҳолининг жуда 
кам қисми канализация, тоза ичимлик суви қувурлари билан таъминланган 
(Африканинг Саҳрои Кабиридан жанубда жойлашган мамлакатларда 40% 
дан паст)2. Юқори даражадаги қашшоқликка қарши курашмасдан туриб 
иқгисодий ўсипши таъминлашга интилиш ривожланаётган мамлакатлар­
нинг аксариятида ижтимоий вазиятнинг кескинлашувига олиб келмокда.
И ш л аб ч и қ ар и ш к у ч л ар и н и н г паст д араж ада ри вож лан ган лиги. 
Саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий инфратузилманинг техник 
жиҳатдан таъминланиш борасида қолоқяик мавжуд. Ривожланаётган 
мамлакатлар иқгисодиёти ижтимоий ва технологик жиҳатдан турли 
таркибга эга. Шу билан боғлиқ ҳодда ривожланаётган мамлакатлар 
халқаро меҳнат тақсимотида турли даражадаги фаоллик билан қатнашади:
— иқгисодиетнинг хорижликлар қўлидаги соҳалари жаҳон бозор- 
ларига чукур кириб борган;
— йирик ва ўрта миллий компаниялар иқтисодий ривожланиш дара­
жаси ортган сари жаҳон маҳсулотлар бозорига мақсулот олиб чиқишни 
кенгайтиришади;
— ижтимоий-иқтисодий таркибининг гурличалиги ривожланаётган 
мамлакатлар ташқи иқгисодий алоқалари миқёсининг ривожланган 
мамлакатларга нисбатан кам бўлишига олиб келади.
Р и в о ж л а н а ё п ’ан м а м л ак а тл а р иж тимоий-иктисодий тар ақ қ и ёти - 
да хориж ий к а п и т а л ва ГМК ролииинг катта аҳ ам н я тга эгалиги. 1950 
йилларда бу 
мамлакатларда АҚШ, 
Буюк Британия 
ва Франция 
компаниялари нефть, табиий газ, минерал ресурсларни қазиб чиқариш 
соҳасининг 70—100% ини назорат қилган. Ривожланган мамлакатларнинг 
компаниялари Жануби-Шарқий Осиё, Африка ва Лотин Америкасида қиш- 
лоқ хўжалик ерларининг катта қисмга эгалик кдлишган. 1960 йилларнинг 
охирида хорижий хапиталга тегишли корхоналарда ривожланаётган 
мамлакатлар ялпи маҳсулотининг 25% и ишлаб чиқарилган. 1990 йилларга
2 Ўша
м.шСа. С. 295.
152


келиб хорижий корпорацияларнинг фштааллари ривожланаётган мамлакат­
лар ялпи ички маҳсулотининг 7% ини ишлаб чиқаргани ҳолда, саноат 
экспортининг 30% и ТМ К каналлари бўйича амалга оширилган. 1990 
йилларда бу мамлакатларнинг хорижий капитал таъсирида иқгисодий 
ўсиш суръатлари ўртача 4% ни ташкил этди.
Ю қорида қайд этшп'ан чора-тадбирларни амалга оширишга қарамас- 
дан хорижий капитални фаол жалб этиш ривожланаётган мамлакатлар 
олдида турган қуйидаги ижтимоий-иқгисодий муаммоларни ҳал этиш 
имконини бермади:
— ривожланаётган мамлакатлар ўртасида иқтисодий ривожланиш 
даражаси жиҳатдан табақалашув жараёни чукурлашди. Бунинг асосий 
сабаби аксарият инвестициялар устун даражада юқори фойда келтирадиган 
мамлакатларга жойлаштирилди (Хитой, Бразилия, Мексика);
— улар ўртасида хорижий капитални жалб этиш бўйича рақобат кучайди;
— хорижий капитал учун яратилаётган имтиёзлар аксарият ҳолларда 
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларига зид ҳолда амалга оширилди. 
Спекулятив капиталга асосланган портфель инвестицияларни кенг миқёсда 
жалб этиш қатор ривожланаётган мамлакатларда баркарор иктисодий 
ривожланиш ни издан чиқарувчи элементга айланди.
Ривожланаётган мамлакатлар стратегик ривожланишининг вазифала- 
ри қуйвдагилардан иборат:
— иқгисодий қолоқликни бартараф этиш;
— иқгисодиётни эркинлаштириш;
— ривожланган мамлакатлар бозорига кириб боришни кенгайтириш 
учун кураш.
1960 йилларнинг ўрталарида ривожланаётган мамлакатлар БМТда 
“77” rypyxjnm тузишди ва ҳозирги вақгда унга 150 та мамлакат аъзо. “77” 
гуруҳи ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатлар 
ҳисобига ҳар йили уз ялпи ички маҳсулотларининг 
1
% ини, шу жумладан
0,7% ини иктисодий ёрдам сифатида ўтказишларини талаб этди. 
Ривожланган мамлакатлар бу талабни қабул қилмаган бўлсалар-да, бу 
кўрсаткич ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга 
ўтаётган ресурсларни микдорий ўлчаш бирлигига айланди.
Ривожланаётган мамлакатларнинг тавсифланиши. Ривожланаётган 
мамлакатларни таснифлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
— географик жойлашиши;
— саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ривожланганлиги;
— саноат маҳсулотларининг экспортдаги улуши;
— иқтисодий ривожланиш даражаси.
Жаҳон банки ёндашувига мувофиқ ривожланаётган мамлакатлар 
иқгисодий ривожланиш даражаси бўйича куйидаги уч гуруҳга бўлинади3:
’ World development report 20 1 1 . Conflict, Seouritv, and Development. The W orld Bank. Washington. 2011. P. 
306,315.
153


1. Ю қори даромадли мамлакатлар. Бу мамлакатларда аҳоли жон 
бошига тўғри келувчи ялпи миллий даромад 12 496 доллардан ошади, 
уларга Саудия Арабистони (17 700 долл.), Бруней (27 050 долл.), Қувайт 
(43 930 долл.) каби мамлакатлар киради.
2. Урта даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига тўғри 
келувчи 
ялпи 
миллий даромад 996-2 495 долларга тенг 
бўлган 
мамлакатлар киради.
3. Паст даромадли мамлакатлар. Бу гуруҳга аҳоли жон бошига тўғри 
келувчи ялпи миллий даромад 995 долларгача бўлган мамлакатлар киради. 
Паст даромадли мамлакатлар гуруҳига Африканинг Саҳрои Кабирдан 
жанубдаги мамлакатларнинг деярли барчаси, Осиёдан-Афғонистон (370 
долл.), Непал (440 долл.), Бангладеш (590 долл.), Тожикистон (700 долл.), 
Қирғизистон (870 долл.) Лотин Америкасидан-Гайяна (370 долл.) каби 
мамлакатлар киради.
Демак, ривожланаётган мамлакатлар гурухи иқгисодий ривожланиш 
даражаси бўйича бир-биридан фарқланувчи уч турдаги мамалакатлар 
гуруҳидан иборат:
— янги индустриал мамлакатлар;
' ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари;
— қолоқ мамлакатлар.
Уш бу гуруҳлар ўртасида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи 
миллий даромадцаги фарқ ривожланган ва ривожланаётган мамалакатлар 
ўртасидаги кескин фаркдан юқори ҳисобланади. Мисол учун Лотин 
Америкаси мамлакатларида бу фарқ 27,4 мартага тенг. Шу сабабли 
ривожланаётган мамлакатлар бир-биридан ижтимоий-иқгисодий таркиби 
ва иқтисодий ривожланиш даражасига кўра фарқ қилади.
9 .2 . 
Р и во ж л ан аётган м а м л ак атл ар д а сан оатлаш ти ри ш м оделлари
Ривожланаётган ва ривожланган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий 
фарқни бартараф этишнинг стратегик воситаси - бу саноатлаштириш 
сиёсатидир. Ушбу сиёсатнинг асосини қайта ишлаш саноати ташкил 
қилади. Дунё амалиётида саноатлаштиршпнинг куйидаги назариялари 
мавжуд:
— эндоген ривожланиш;
— “янги иктисодий тартиб”;
— 
“ ў з
кучига таяниш”.
Ривожланаётган мамалакатлар амалиётида куйидаги уч хил саноат­
лаштириш дасгури қўлланилган:
1. 
Саноатнинг асос (базис) тармоқларини ривожлантириш ва шу 
оркали кейинчалик истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
(Жазоир, Эфиопия, Миср, Вьетнам).
154


2. Импортнинг ўрнини қоплаш сиёсати — оғир саноат тармоқпарини 
ривожлантириш ва хорижий капитални чеклаш оркали миллий иқти- 
содиетни ривожлантириш (Лотин Америкаси мамлакатлари).
3. Экспортга йўналтир илган сиёсат - айрим товарларни ташқи бозорга 
олиб чиқиш учун бу товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиш 
(Жануби-Ш арқий Осиё мамлакатлари).
Ривожланаётган мамлакатларда саноатлашиш даврини тўрт босқичга 
бўлиш мумкин. Бу боскичлар Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси 
янги индустриал мамлакатлари иктисодий ривожланиши ўртасидаги фарқни 
кўрсатиб беради:
— импорт ўрнини қопловчи тармоқларни ривожлантириш;
— экспорт салоҳиятини ва базавий тармоқпарни шакллантириш;
— илм-фан сигимкорлиги юқори тармоқларни ривожлантириш;
— янги индустриал мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига интегра- 
циялашуви.
Биринчи босқич 1950 йилларни ўз ичига олади ва унда импорт 
қилинаётган товарларни маҳаллий маҳсулотлар билан алмаштириш 
вазифаси қўййлди. Бу эса валюта маблагларини тежаш ва ички бозорни 
асосий истеъмол товарлари билан тўлдириш имконини берди. Лотин 
Америкаси 
янги 
индустриал 
мамлакатлари 
бу 
босқични 
Осиё 
мамлакатларига Караганда олдинроқ бошлашларига қарамасдан, ички 
бозорлари ҳажмининг катталиги сабабли бу босқич нисбатан узок мудцат 
давом этди. Осиёнинг янги индустриал мамлакатлари эса 1960 йиллардаёқ 
импорт ўрнини қоплаш босқичидан саноатлашиш босқичига, экспорт 
салохйятини яратишга ўтишди. Бу даврда Лотин Америкаси ва Осиё янги 
индустриал мамлакатлари ўртасида сезиларли фарқ юз бермади.
Иккинчи босқич 1960 йилларни кдмраб олади ва ушбу даврда экспортга 
йўналтирилган сиёсат борасида Лотин Америкаси ва Осиё янги индустриал 
мамлакатлари ўртасида иқгисодий ривожланиш жиқатдан кескин фарқ юзага 
келди. Осиё мамлакатларида оммавий истеъмол товарларини ишлаб 
чикэришга йўналтирилган меҳнат сигимкорлиги юқори корхоналар барпо 
этилди. Лотин Америкаси мамлакатларида эса асосий эътибор кайта ишлаш ва 
қазиб чиқариш саноатининг капитал сигимкорлиги юқори технологик 
тармокдарини ривожлантиришга қаратилди. Осиёнинг янги индустриал 
мамлакатларида экспортга йўналтирилган ривожланиш модели иктисодий 
ривожланишни рағбатлангириш нуқгаи назаридан самаралироқ бўлиб чикди.
Учинчи - илм-фан сигимкорлиги юқори тармоқларни ривожлантириш, 
мустақил илмий тадқиқог базасини яратиш босқичи 1970 йилларнинг охири ва 
1980 йилларнинг бошларига тўгри келади. Бу босқич давлат ва хусусий сектор 
томонидан 
и л м и й -т а д қ и қ о г
в а тажриба-лойихд ишларига сарфланаётган 
маблагларнинг оширилиб бориши билан ажралиб туради. Ривожланаётган 
мамлакатларда махсус иктисодий худудпар - илмий парклар шакллана 
бошлади. Ушбу босқичда янги индустриал мамлакатларда иқгасодиётни
155


муваффақиятли 
модернизацнялаш 
жараёни 
амалга 
оширилди 
ва 
модернизациялаш муддати 10-25 йилни ташкил этди. Бу ўтиш иқгисодиёти, 
хусусан, Узбекистон учун жуда муҳим ҳисобланади. (9.2.1-жадвал).

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish