СД Р (SDR) - Халкаро валюта фондининг махсус пул бирлиги. Валюта курси — бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигидаги баҳоси. Котировкалаш - валюта курсини ўрнатиш. Тўғри котировкалаш - хорижий валюта бирлигига тўғри келадиган миллий валюта мякдорини ўрнатиш. Тескаря котировкалаш — миллий валюта бирлигига тўғри келадиган хорижий валюта микдориии ўрнатиш. Девальвация - миллий валюта курсининг камайгирилишига кдратилган тадбир. Ревальвация — миллий валюта курсини оширишга қаратилган тадбир. Номинал валюта курси — бир бирлик миллий валютага тўғри келадиган хорижий валютанинг киймати. Реал валюта курси — миллий товар бирлигига ҳамда хизматларга тўғри келадиган хорижий товар ва хизматлар қиймати. Валюта операциялари — хорижий валютанинг олди-сотдиси бўйича операциялар. Бязорат саволлари 1. Жахон валюта тизими шаклланишииинг асосий шарт-шароитларини айгинг. 2. Олган стандаргга асосланган миллий валюта тизими хусусиятлари нимадан иборат? 3. Бреттон-Вудс валюта тизимининг хусусиятлари нимадан иборат? 4. Ҳозирги замон жахрн валюта тизимининг хусусиятлари кандай? 5. Жаҳон валюта тизимининг кайси белгиларини ажратиш мумкин? 6. Қайси валюталар захира валюта сифатида қўлланилади? 7. Валютанинг конвергирланиши нима ва у қандай кўринишларда мавжуд бўлади? 8. Валюта курси ва котировка деганда нималар тушунилади? 9. Валюта девальвациясн нима ва у валютанинг одций қардрсиз- ланшпидан қандай фарқланади? 10.Валюта бозори деганда нима тушунилади ва у қандай функцияларни бажаради? 11. Муддатли валюта операцияларига нималар киради? 604