В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


ТТХИни тартибга солишнинг миллий режимларидаги ўзгаришлар



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

ТТХИни тартибга солишнинг миллий режимларидаги ўзгаришлар 
динамикаси, 2000-2010 йй. (фоиз ҳисобида)15
15 Доклад о мировых инвестициях, 2011 год: Способы организации международного производства, не 
связанные с участием в капитале, и развитие. Обзор. ЮНКТАД. Нью-Йорк и Женева, 2011. С. 30.
4 7 6


Ушбу ҳолат миллий бошқарув режимлари қўллаётган мамлакатларда 
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида протекдионистик тен- 
денцияларнинг кучаётганлигидан далолат беради
26.5 Ўзбекистон халқаро капиталлар миграцияси жараёнида
Узбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб қилишни 
жадаллаштиришга йўнагггирилган фаол сиёсат олиб борилмокда. Миллий 
валютанинг жорий операциялар бўйича конвертациясининг таъминланиши 
ҳамда ислоҳотларни амалга ошириш стратегияси Узбекистонда иқгисодиётни 
янада эркинлаштириш ва хорижий капитал иштирокидаги лойихдларни амалга 
ошириш учун кулай асосни шакллантиради.
Республикамизда хорижий инвесторлар учун хукуқий кафолатлар ва 
имтиёзларнинг кенг қамровли тизими шакллаширилган. Бу тизим «Хорижий 
инвестициялар тўғрисида»т, «Инвестицион фаолият тўгрисида»ги, «Хорижий 
инвесторлар хуқуқларини хдмоя қилиш кафолати ва чоралари тўғрисида»ги ва 
«Қимматли қоғозлар бозорида хорижий инвесторлар ҳукуқпарини ҳимоя 
килиш тўғрисидаги» қонунларга асосланган. Ушбу қонунлар хорижий 
инвесторлар нинг тенг хуқуқли ва адолатли шарг-шароитда фаолият олиб 
боришини таъминлайди. Бундан ташқари, хорижий инвестицияли корхоналар 
фаолиятини рагбатлантириш мақсадида солиқ имтиезлари ва преферен- 
цияларни ўз ичига олувчи қўшнмча чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
Узбекистон Республикасида хорижий инвесторлар фаолияти 1998 йил 
30 апрелда қабул қилинган «Хорижий инвесторларнинг хукукдари 
кафолатлари 
ва 
ҳимоялаш 
чоралари 
тўғрисида»ги 
Узбекистон 
Республикаси Қонуни билан кафолатланади.
Хорижий инвесторлар хукукдарини кафолатлашда давлат масьул орган 
Хисобланади16. Хусусан, Адяия вазирлигига хорижий инвесторлар ва хорижий 
инвесгадияли корхоналарга нисбатан назорат килиш органлари, маҳаллий 
ҳокимият ва бошкэрув идораларининг инвесторлар хукуқларини бузувчи қа- 
рорларини тўхтатиб қўйиш, тегишли давлат ва бошқарув органларига бундай 
қарорларни бекор килиш борасида таклифлар киритиш хукуқи берилган. Бун­
дай ёндашув хорижий инвесторлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларда 
қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этада.
Ривожланаётган 
мамлакатларда 
кенг 
кўлланилаётган 
яна 
бир 
рағбатлантирувчи чора шундан иборатки, агар мамлакатдаги кейинги қонун 
хужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлапггирса. унда 
хорижий инвесгорларга нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун 
хужжатларини инвестициялаш вақтдан бошлаб маълум бир мудцатга қўллаш 
кафолатланади. Ушбу чора Узбекистон Республикаси қонунчилигида қам 
ўз
16 Ўзбгкисгон Республикаси Вазирлар Махдамасищшг 2003 йил 2 майдаги «Тўғридан-тугри хорижий 
пнвесшдияларни ҳукукдй ҳвиоя кцлишни кучадтиршпга оид кўшнмча чора-тадбирлар тугрисвда»ги 58- 
сонли қзрори.
477


аксини топтан бўлиб, хорижий инвесторларга инвестициялаш санасида амал 
қилган қонун хужжатларини инвестициялаш вақгадан бошлаб ўн йил 
мобайнида кўллаш кафолати берилади. Хорижий инвестор ўз хохишига кура 
янги қонун хужжагларининг инвестациялаш шарт-шароигларини яхшилайди- 
ган қоидаларини кўллаш ҳукуқига эгадир17.
Хорижий инвесторнинг Узбекистон Республикасида олган даро- 
мадлари унинг хоҳишига кўра, Узбекистан Республикаси худудида 
реинвестиция қилинипш ёки бошқа ҳар қандай усулда ишлатилиши 
мумкин. Жумладан, Узбекистон Реслубликасига тўғридан-тўғри хорижий 
инвестицияларни жалб этиш ва уларни репатриация қилиш, тўғридан- 
тўғри хорижий инвестицияларни амалга ошириш муносабати билан 
олинган хукуқлардан фойдаланиш чекловларсиз амалга оширилади18. 
Ушбу кулайлик миллий валютамизшшг эркин конвертацияланиш 
имконняти жорий операциялар билан чекланган шароитда хорижий 
инвесторлар фаолиятини рағбатлантирувчи муҳим омил ҳисобланади.
Умуман, хорижий инвесторларга бериладиган асосий кафолатларнинг 
тўлиқ бўлмаган рўйхати куйидагилардан иборат:
1. Ўзбекисгон Республикасидаги хорижий инвестициялар национали­
зация ва реквизиция қилинмайди.
2. Хорижий инвесторларга фаолияти натижасида олинган фойда ва бошкд 
маблағларни ҳеч бир чекловларсиз чет эл валютасвда хорижга ўтказиш 
кафолатланади. Шунингдек, импорт бўйича олиб кирилаёгган хомашё, 
бутловчи буюмлар ва замонавий технологиялардан олинган тушумни чет эл 
валютасига айирбошлаш ташинланади.
3. Чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга давлат мулкини 
хусусийлаштириш жараёнида, шу жумладан кўчмас мулк олди-сотдисида 
эркин қатнашиши кафолатланади.
4. Хорижий инвесгицияли корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган 
маҳсулотни лицензиясиз экспорт қилиш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари 
учун мақсулотни импорт қилиш ва қўшма корхоналарнинг устав фондига 
ҳисса кўшиш учун бож тўламасдан мулк олиб киришга ҳақлидир.
Узбекистон Республикаси Солик ва Божхона кодекслари, Президент, 
фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Махрамасининг қарорлари орқали 
хорижий инвесторлар учун имтиёзлар нинг кенг тизими яратилган.
Бундан ташқари, иктисодиётнинг турли тармокдарида фаолият олиб 
бораётган ва хориждан тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларни жалб қилган 
корхоналар асосий фаолиятидан даромад солиги, мулк солиги, ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиги ва ягона солиқни тўлашдан 7 йилгача 
озодқилинади19.
17 Ўзбеккстон Республикасиницг "Хорижий инвеегорларнинг хуқуқлари кяфолатдари ва хдиоялаш
чоралари туграсида’ти Қонуни, 1998 йил.
19 У з иски г гин Респуб/шкасянияг “Валктиш тартибга с
олиш туғраси^пгвКрнув»;
2003 йил. 
ls Узбекистон Республикаси Преэидентинанг 2005 йил 11 апрелдагн 3594-сонли Қарори.
478


Хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларини Узбекистонда 
яратилган кулай инвестиция муҳити ҳамда мамлакат иқгисодиётига 
инвестиция сарфлашнинг потенциал имкониятлари тўғрисида кенг хабардор 
қилишни ташкил этиш, корхоналарни модернизация килиш, техник ва 
технологик қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни 
жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнида давлат ва хўжалик бошқаруви 
органларининг фаолиятини аниқ-пухта мувофиқлаштиришни таъминлаш 
мақсадида 2008 йил 24 июлда Узбекистон Республикаси Президентининг 
“Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш 
жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-927-сонли 
Қарори қабул қшшнди.
Ушбу кзрорда “Хорижий инвесгициялар ва кредитларни жалб этиш ва 
ўзлаштириш тартиби тугрисидаги Низом” ва “Хорижий инвестициялар ва 
кредитларни жалб этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат 
органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш” Схемаси берилган бўлиб, унда 
хорижий инвесторлар фаолиятини бошқариш, уларга кумак бериш тизими 
кўрсатиб берилган. Президент қарорига мувофик Узбекистон Республикаси 
Иқгисодиёт вазирлиги хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш 
бўйича қарорларни кўриб чиқиш, мухокама этиш ва қабул қилишда, ҳар 
йилги Инвестиция дастурларини, шунингдек, тармоқлар ва мамлакат 
минтақапарини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурларини тайёрлаш- 
да етакчи бўғин хисобланади, унинг зиммасига мазкур масалаларни ҳал 
этишда идоравий мансублигидан катьи назар, барча хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш масъулияти юкланади.
Мамлакатимиз 
иктисодиётига киритилаётган хорижий инвес­
тициялар таркибида жиддий ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, 
2000 - 2010 йилларда хорижий инвестицияларнинг жами инвестициялар 
таркибидаги ҳиссаси 23,2% дан 39,1% гача ортди. ТТХИнинг жами 
инвестициялардаги улуши эса 3,3% дан 25,3% гача, жами хорижий 
инвестициялардаги ҳиссаси эса 14,4% дан 87,0% га қадар кўпайган (26.5.1- 
жадвал).
Мамлакатимизга киритилаётган хорижий инвестицияларда давлат 
кафолатининг камайиб боришини хорижий инвесторларда республика- 
мизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатга булган ишонч ортиб 
бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга, иктисодиётни 
модернизациялаш шароитида, давлат томонидан иқгисодий манфаатли 
бўлмаган лойиҳаларни молиялаш тўхтатила бошланди. Хукумат томо­
нидан факат иктисодий манфаат чегараланган ва ижтимоий муҳим 
лойиҳалар кафолатланади. Булар, биринчи навбатда, сув таъминогти, 
таълим ва соғлиқни сақлаш, транспорт ва алоқа инфраструктураси 
соҳаларидаги лойиҳалардан иборат.
479



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish