В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

(IC A O ), Ж а ҳ о н т ури зм т аш к и л от и  
(W T O ), Х а л қ а р о д е н ги з т аш к и л о т и (1М О ) ш у л а р ж у м я а с и д а н д и р .
Хизматларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини 
икки гуруҳга бўлиш мумкин:
- хизматларнинг ички бозорга кириб келишини тартибга солиш;
- миллий режим билан боғлиқ чекловлар.
Халқаро хизматлар савдосини давлат томонидан тартибга солиш 
тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- божхона назоратининг турли хил шакллари;
- хорижий 
корхоналарнинг 
хизматлар 
соҳасидаги 
фаолиятига 
қўйиладиган чекловлар;
- хизматлар баҳосини назорат қилиш;
- мамлакатда амал қилувчи сгандартлар тизимидан фойдаланиш;
- хизматларнинг алоҳида турларини лицензиялаш.
Хизматлар оқимини тартибга солиш дастаклари товарлар савдосини 
тартибга солиш кабидир. Мазкур ўхшашлик кўпчилик хизматлар 
савдосининг товарлар савдоси билан бирга амалга оширилади.
Товарлар ва хизматлар савдоси ўртасидаги фарқ эса баъзи 
хизматларнинг товарлар савдоси билан эмас, балки капиталлар ҳаракати 
билан боглиқ эканлиги туфайли юзага келади. Шунинг учун ҳам хизматлар 
савдосини тартибга солиш усуллари қам бир-биридан фарқ қилади.
Хизматларнинг ички бозорга кириб келишини тартибга солиш билан 
боғлиқ чора-тадбирлар га куйидагиларни киригаш мумкин:
1. Хизматлар савдосига оид чеьсловлар. Масалан, миллий қонунчиликда 
импорт қилинаёшш барча юклар фақат маҳаллий сугурта компаниялари 
томонидан суғурта қилиниши лозим, деб белгиланиши мумкин.
2. Импорт қилинаётган хорижий хизматларга нисбатан миқдорий 
квота белгилаш. Масалан, хорижий кинофильмларни микдоран чеклаш.
3. Хизмат кўрсатувчилар харакатига нисбатан чекловлар. Масалан, 
врачлар даволаш учун рухсат олгунларига қадар тестлардан ўтишлари ва 
тегишли лицензияларни қўлга киритишлари лозим.
4. Хизматларни истеъмол этувчилар ҳаракатига чекловлар. Масалан, 
туристларга бериладиган визаларни микдоран чеклаш.
24.5. У збекистонда туризм нинг ривож л ан и ш истнқболлари
Т)'ризм - кўпгина мамлакатларда катта даромад манбаи хисобланган 
юқори даромадли соҳа. Узбекистон туризмни ривожлантиришда катта 
салоҳиятга эга. Узбекистонда туризм - дам олиш хизматларини ривожлан­
тириш учун ноёб шифобахш манбалар ва архетектура ёдгорликлари 
мавжуд. Узбекистондаги барқарор иқгисодий ва сиёсий шароиг хориждан
435


қўшимча туристларни жалб этди ва шу орқали мамлакатимиздаги 
кўрсатилган туризм хизмати қийматининг ўсишига олиб келди.
Мамлакатимизнинг туризм сектори хорижий ва маҳаллий инвестор- 
ларни инфратузилма лойиҳаларини ривожлантиришга жалб этади. 
Инвестицияларнинг аксарият қисми янги курилиш объектлари ва мавжуд 
объектларяи қайта таъмирлашга йўналтирилмокда. Ҳозирда Узбекистонда 
10
дан ортиқ хорижий инвесторлар иштирокидаги меҳмонхоналар фаолият 
юритмовда. 2009 йилда мамлакатнинг турли худудларида 20 дан ортиқ 
ўрта ва кичик меҳмонхоналар курилди.
Ҳозирги кунда Узбекистонда 700 дан ортиқ туристик фирмалар 
фаолият кўрсатади ва 240 та мехмонхона мажмуалари, шу жумладан, 5. 4 
ва 3 юлдузли 
120
та меҳмонхоналар меҳмон қабул қшзишади. 
2010 
йилнинг охирида умумий сиғимн 2100 та жой ташкил қилувчи 56 та 
меҳмонхоналар ишга туширилди. Шунингдек, Узбекистонда туристлар 
учун 
100
дан ортиқ кемпинг ва дам олиш уйлари мавжуд ҳамда 800дан 
ортиқ йўналишлар ишлаб чиқилган ва амал қилаётган бўлиб, улар орқали 
600 дан ортиқ экскурсиялар ташкил қилинган.
Республикамизда қабул қилинган инқирозга қарши чора-тадбирлар 
дастури туризм тармогининг жонланишига ёрдам берди. Хусусан, охирги 
икки йил ичида туризм лицензиясига эга корхоналар сони бир ярим 
баробар ошди ва ҳозирги кунда 700 тадан ортиқ турфирмалар мавжуд. 
Бундай чора-тадбирлар мамлакатдаги туристик корхоналар томонидан 
кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ошшпига имкон берди. Ҳар йили 
Ўзбекистонга 
1
миллионга яқин хорижий туристлар ташриф буюради. 
Хусусан, 60% саёҳатчилар Европа Итгифовддан, 25% туристлар Осиё ва 
Америка мамлакатларидан, фактгина 15% туристлар Россия ва бошқа 
МДҲ мамлакатларидан келишади. Узбекистон хукумати статистикага 
ўзгартириш киритиш мақсадида мамлакатга россиялик туристлар оқимини 
оширишни муҳим вазифалардан бири қилиб белгилади.
Шу билан бирга Ўзбекистонга асосий туристлар оқимини таъмин- 
ловчи Европа мамлакатларидан келаёгган туристлар сонининг камайиши 
қисман бир неча Осиё мамлакатларидан туристлар ҳажмининг ошиши 
билан қопланди. Япония, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси 
Узбекистон 
учун туристлар 
оқимини таъминловчи мамлакатларга 
айланишди.
ЖСТ маълумотларига кўра 2010 йилда Узбекистонда 1187 млн. 
долларлик хизматлар экспорт қилинган ва ушбу кўрсаткич 2009 йилга 
нисбатан 14,6% га кўп.19.
Ҳозирш вақгда хорижий туристлар Узбекистоннинг асосан бепгга шах- 
рига ташриф буюришяпш. Булар - Бухоро, Самарканд, Хива ёдгорликлари, 
Тошкенгнинг замонавий архвтектураси, Жиззахнинг тарихий ёдгорликлари.
15 International trade statistics 2011. World Trade Organization. Switzerland, 2011. P: 219,223.
436


Зарафшон водийлари, Фарғона ва Чирчиқ водий воҳаларидир. Бу туризм 
объекгларининг ҳар бири ўзбек халқининг кўп асрлик маданий тарихидир. 
Ҳозирда Узбекистонда 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорликлар мавжуд.
Узбекистондан оқиб чиқувчи туристлар тузилмасининг таҳлиллари 
мамлакатда 
тижорат 
туризмининг 
юқори 
даражада 
ривожланиб 
бораётганидан далолат беради. Лекин бу масалада жиддий қийинчиликлар 
мавжуд бўлиб, туризм ривожланишининг ижтимоий-иқгисодий йўналиш- 
лари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши зарур.
Купгина тарихий диқкатга сазовор жойларни, қадимий ёдгорли кларки хи­
собга олганда бу сохддаги мамлакат салоҳияти жуда катта. Аммо шу билан 
бирга мамлакатда зарурий молиявий ресурслар ва егарлича ривожланган ту­
ризм инфратузилмаси мавжуд эмас. Шунинг учун бу сохдга хорижий капитал­
нинг ок^б келиши иқгисодий манфаат касб этади. Бу соҳадаги хэмкорлик 
ў з  
натижаларини бермокда: Тошкентда ва Самарканд шаҳарларида ҳамда бошқа 
вилоятларда халқаро компанияларнинг капитали ҳисобига янги меҳмонхо- 
налар курилиб, эскиларини қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.
Узбекистон меҳмонхоналарида ўртача ходимлар со™
Европа 
мамлакатларидаги меҳмонхоналарга қараганда 2-3 баробар кўп. Масалан, 
скандинавияда хдр 100 та хонага 44 та ходим, Англияда 90 та, умуман, 
континетда эса 60-70 та ходим шплайди. Ўзбекистон ва ривожланган 
мамлакатлар бўйича бир меҳмонхона ишчисига тўғри келувчи даромадлар 
ҳақидаги маълумотларни солиштириш қийин хисобланади. Масалан, 
Европада бу кўрсаткич йилига хона хизматини кўрсатишда 90 минг АҚШ 
долларини, умумий овкдтланиш корхоналари бўйича 42 минг АҚШ 
долларини, телефон хизматларини кўрсатиш бўйича 
120
минг, қўшимча 
хизматлар кўрсатиш бўйича 6 0 -7 0 минг АҚШ долларини ташкил қилади. 
Бу кўрсаткичлар мехдюнхона хўжалигининг меҳмонлар билан тўлгани 
ўртача йиллик 65,9% ва ўртача мехтионхонада туриш тарифи 77,5 АҚШ
доллари эканлигини хисобга олган ҳолда келтирилган
.20
Узбекистон туризм маъмурияти олдига куйидаги устувор вазифалар 
қўйилган: биринчи навбатида, миллий меҳмонхона стандартларини ишлаб чи- 
қ и т , жойлаштириш восигаларини таснифлаш, туризм конунчилигини келгу- 
сида такомиллаштириш ва туризм статистикасининг янги услубларини жорий 
килиш, туристик расмиятчиликни соддалаштириш ва эркинлаштириш, Ту- 
ризмни ривожлантириш фондини ташкил килиш, инфратузилма лойихаларини 
амалга ошириш ҳамда кадрларни тайёрлаш муаммоларини ҳап қилиш.
Ривожланган 
мамлакатлар 
иқтисодчиларининг 
фикрича, 
жаҳон 
хўжалигида торизм соҳасини ривожлантиришнииг турли иктисодий 
моделлари амал қилади: марказлашган, бозор ва монетар модел.
Туризм соҳасини ривожлантиришнинг бозор модели хусусий эгаликдаги 
ишлаб чикариш воситалари таклифига ва талабнинг ўзгариш тузилмасига
20 www.rtid.uz
437


таянади. Бу моделдаги бозор муносабатлари элеменглари турли хил туризм 
хизматларининг олди-сотди жараёнида кенг қўлланилади.
Туризм соҳасида бозор иқгисодиёгини монетар тартибга солиш 
концепцияси тариф нархларини ва инвестицияларни тартибга солишни кўзда 
тутади. Молиявий-кредит механизмини тартибга солиш орқали туризмнинг 
ривожланиш самарадорлиги таъминланади. Монетар услуб ёрдамида туризм 
ривожланишининг биринчи шарти хўжалик юритиш соҳасида ўзини ўзи 
тартибга солувчи бозор иктисодиётининг амал қилиши ҳисобланади.
Узбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг монетар иктисо­
дий моделини яратишдаги биринчи қадам сифатида туризмни ривожланти­
ришнинг марказлашган модели натижаси сифатида “Ўзбекгуризм” миллий 
компанияси ташкил қилинди.
Биз туризм монетар моделининг Туркия ривожланиш услубццан фойцала- 
нишимиз зарур, унда турли йўналишларнинг миллий хусусиятларидан кенг 
фойдаланилади. 
Масалан, 
Туркияда 
французлар, 
немислар, 
араблар, 
афрнкаликлар ва бошқалар учун туризм марказлари мавжуд. Миллий 
йўналишлар ривожланшшшинг устунлиги шу миллатга унинг шахсий 
эхтиёжларини ҳисобга олиб юқори даражада қулайлик яратиш хисобланади.
Туризмни ривожлантириш турк моделининг кейинги ўзига хос 
хусусияти - бу ихтисослашган йуналишлар бўйича, яъни нафақат турист­
лар тилини билиш, балки миллий хусусиятларни, урф-одатларни билиш 
бўйича кадрларни тайёрлашдир. Масалан, Англияда фақат Г ермания 
туристларига хизмат кўрсатувчи 50 дан ортиқ фирмалар мавжуд. Бу 
фирмаларнинг барча ишчилари уларнинг тилларини, миллий хусусият- 
ларини ва эҳтиёжларини билишади. Туризмни ривожлантириш турк 
моделининг енгиллаштирилган шакли туризм шакллари, яъни экскурсия, 
савдо, иш, тоққа чиқиш, оилавий, шахсий саёҳатлар ва бошқалар бўйича 
ихтисослашган фирмаларни ташкил қилиш хисобланади.
Республикамизда бундай ихтисослашув замонавий талабларга жавоб 
бермайди, яъни фирмалар туризмнинг барча шакллари билан шугулла- 
нишади.
Туризмни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан бири Самар­
канд, Бухоро ва Хива туризм объектларини реклама қилиш ҳисобланади. Бу 
билан “Узбектуризм” М К қошидаги махсус фонд шугуллшгапш зарур. Кучли 
рекламасиз Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш мумкин эмас.
“Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра бугунги кунда давлат 
туристик компанияси хизматларидан фойдаланувчи битга туристга 
хусисий фирма хизматларидан фойдаланувчи 45 та турист тўғри келади.
Республикада туризм ривожланишининг монетар тартибга солиш 
концепциясини амалга ошириш фақат туризм соҳасида ўзгаришларни 
таъминловчи бир қанча молиявий-кредит механизмларидан фойдаланиш 
мавжуд бўлган ҳолда бўлиши мумкин.
438


Туризм фирмалари иқгиссдиётини тартибга солишнинг монетар модели 
талабларига жавоб берувчи ўзига хос туристик фирмаларни солиққа тортиш 
тизимини ишлаб чиқиш зарур. Амал қилувчи солиққа тортиш тизими 
туристларга турли хил хизмат кўрсатишни рагбатлантирмайди. Шунинг учун 
юқори даражадаги меҳмонхоналарни, кемпиигларни ва бошқа туризм 
меҳмонхона объекгларини куриш учун туризм соҳасидаги хорижий капитал 
ва технологиялардан фойдаланишнинг мақсадли комплекс дастурини ишлаб 
чикиш зарур. Хорижий капитал ёрдамида экскурсия учун тарихий, 
архетектура объекгларини қайта таъмирлаш керак.
Халкаро туризмни ривожлантиришнинг монетар концепциясини амалга 
ошириш нинг биринчи босқичи Узбекистонга хорижий туризмни жалб 
қилишнинг иқтисодий механизмини яратиш ҳисобланади. Бу туризм ва эк- 
скурсиялар бўйича қўшма корхоналарни ташкил килиш, туризм саноатининг 
хорижий кредитидан ва техно логияларидан фойдаланишни талаб қилади.
Узбекистонда туризмни ривожлантиришнинг куйидаги устувор чора- 
ларни амалга ошириш керак:
- мамлакат ОУЮларида, айниқса, туризмни ташкил қилиш ва икти­
содиёти бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;
- туризм бўйича турли мулк шаклларини ва туризм хизматларининг 
бозор инфратузилмасини яратиш учун туризм бўйича 50% мулкни 
хусусийлаштириш;
- туризм хизматларига эркин келишилган тариф ва нархларни жорий 
қилиш, турли хизматлар кўрсатилиш микдорини ва сифатини тартибга 
солиш имконини беради ва ишчиларни манфаатдор қилади.
Асосий туш ун чалар
Х и зм атлар - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги келишув 
муносабатлари асосида бошқа шахсларнинг эхтиёжларини кондиришга 
йўналтирилган (меҳнат қонуний муносабатлари асосидаги фаолиятдан 
тапщари) фаолиясг.
Х изм атлар - бу жамият, уй хўжалиги аъзолари, турли корхоналар, 
бирлашмалар, ташкилотларнинг эхтиёжларини қондирувчи 
модций- 
ашёвий шаклга эга бўлмаган иктисодий фаолият.
С авдо қи линм айдиган хи зм атлар - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи 
бир мамлакат резиденти ҳисобланган ва ишлаб чикарилган мамлакатда 
истеъмол қилинадиган хизматлар.
С авдо қ и л и н ад и ган хи зм атлар - бир мамлакат резиденти томонидан 
ишлаб чиқариладиган ва бошқа мамлакат резиденти томонидан истеъмол 
қилинадиган хизматлар.
О м илли хизм атлар - ишлаб чиқариш омилларининг хапқаро ҳара- 
кати натижасида юзага келувчи хизматлар.
439


О м ил бўлм аган х и зм атл ар — уларга транспорт, туризм ва бошқа 
номолиявий хизматлар киради.
Х алқаро тр ан сп орт хи зм атлари - бир мамлакат резидентининг 
иккинчи мамлакат резидентига барча турдаги транспорт воситалари 
бўйича кўрсатадиган хизматлари.
Ресурслар асосида иш л овчи т ар м о қ л ар - хомашёни ташиш 
харажатлари тайёр маҳсулотни ташиш харажатларидан қимматга туша- 
диган тармокдар.
Бозорга й ў н алти ри лган тар м о қ л ар — тайёр мақсулотни ташиш 
харажатлари хомашёни ташиш харажатларидан қимматга тушадиган 
тармоқлар.
Э ркин й ў н алти ри л ган тар м о қ л ар - ресурсларга ҳам, бозорларга ҳам 
йўналтирилмаган худудий ҳаракатчан тармоқпар ҳисобланиб, одатда, 
уларга қиммат турувчи, аммо енгил тайёр маҳсулотлар шплаб чиқарувчи 
тармокдар киради.
Х алқаро саф арлар - саёҳатчилар томонидан хорижда сотиб олина­
диган товарлар ва хизматлар йиғиндиси.
С аёхатчи - ўзи резидент ҳисобланмайдиган мамлакатда бир йилдан 
кам муддатда бўлган, бошқа мамлакатнинг давлат ташкилоти хизматчиси 
ёки оила аъзоси бўлмаган ва резидент учун ёлланиб ишламаганлар киради.
У мумий м аж б уриятлар - мумкин қадар кулайлик режими бўлиб, бу 
режим аъзо мамлакатларнинг миллий хизматлар бозорига киришида тенг 
қукуқлиликни таъминлайди.
Махсус м аж б уриятлар — у ёки бу мамлакат хизматлар бозорига 
кириб боришнинг аниқ шартлари билан боғлиқ мажбурият.
Н азорат саволлари :
1. Халқаро хизматлар деганда нимани тушунасиз?
2. Халқаро хизматларнинг қандай турлари мавжуд?
3. Халқаро иқтисодий ташкилотлар хизматларни қайси мезонлар 
асосида гурухлайди?
4. Халқаро хизматлар бозорининг ривожланишига қайси омиллар 
таъсир кўрсатади?
5. Халқаро хизматлар бозорининг ривожланиш тамойилларига бахо 
беринг.
6
. Халқаро транспорт хизматларининг хизматлар бозоридаги ўрни ва 
таркиби қандай?
7. Туризм хизматларининг халқаро хизматлар бозоридаги ўрнига баҳо 
беринг.
8
. Хапқаро хизматлар савдоси қандай усуллар ёрдамида тартибга 
солинади?
9. Узбекистонда туризмнинг ривожланиш истиқболларига бахо 
беринг.
4 4 0



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish