В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

I I ҚИСМ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ 
МУНОСАБАТЛАР


V Б Ў Л И М . Х А Л Қ А Р О С А ВДО
16-БО Б. Х А ЛҚ А РО М Е Ҳ Н А Т ТАҚСИМ ОТИ
16.1. Х алқ ар о м еҳнат тақсим отининг мохияги
Халқаро иктисодий муносабатларнинг моҳиятини очиб берувчи муҳим 
тушунчалардан бири халкаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) ҳисобланади. Дунё 
мамлакатлари у ёки бу даражада ХМТга жалб этилган бўлиб, ХМТнинг 
чуқурлашуви фан-техника тараққиёти таъсирида ривожланаётган ишлаб 
чикариш кучларига бевосита боғлиқ. ХМТда қатнашиш мамлакатларга 
қўшимча иқгисодий самара беради ва ўз эҳтиёжларини кам харажатлар билан 
тўликроқ қондириш имкони пайдо бўлади.
Меҳнат таксимоти - бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат 
тизимидир. У жамиятнинг ривожланиш жараёнидаги фаолиятининг сифат 
жиҳатдан табақалашуви натижасида шаклланади. Меҳнат тақсимоти турли 
шаклларда бўлади ва ушбу курсда ХМТ, яъни алоҳида мамлакатларнинг 
(ёки 
мазкур 
мамлакатларга 
тегишли 
алоҳида 
ишлаб 
чиқариш 
тармоқларининг) халқаро айирбошлаш учун муайян турдаги товарлар ва 
хизматларни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви ўрганилади.
Халқаро меҳнат таксимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг 
меҳнат фаолияти турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг 
кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Меҳнат 
тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки жаҳон 
миқёсида мехнатни бирлаштириш йўли сифатида хам кўриш мумкин.
Халқаро меҳнат тақсимоти давлатлар ўртасида меҳнатнинг ижгамоий- 
худудий тақсимотининг даражаси ҳисобланади. У алохида бир давлатлар 
ишлаб чиқаршпларининг ихтисослашз^вига асосланади.
Жаҳон хўжалигини ривожлантириш учун, биринчи навбатда, ишлаб 
чиқаришда мехрат унумдорлигини ошириш, ишлаб чикаришда самарадор- 
ликни ўстириш, шунингдек, ишлаб чиқаришда харажатларни камайгиришга 
интилиш зарур. Хапқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши жараёнида 
асосий нарса, бу шу жараённинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг ХМТдаги 
иштирокидан иқгисодий фойда, манфаат қидириши ва топишидир.
Ҳар қандай мамлакатнинг халкаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат 
тақсимотининг устунликларини амалга ошириши - биринчидан, экспорт 
қилинаётган товар ва хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги 
фаркни олиш; иккинчвдан, арзонроқ бўлган 
импортдан фойдаланиб, 
миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички харажатларни 
камайтириш имконини беради.
ХМТ капитализмнинг мануфактура даврида пайдо бўлган бўлиб (ХУЛ
- XVIII асрлар), саноат тўнтаришигача табиий равишда (табиий-икдимий, 
географик шароитлар, хомашё захиралари ва энергия манбалари - XVIII
284


асрнинг охири XIX асрнинг биринчи ярми) кечган. Кейинчалик мамла­
катларнинг бошқа иқтисодий омиллар - меҳнат, капитал, тадбиркорлик 
фобилияти, билимлар билан турли даражада таъминланглиги сабабли 
ихтисослашув 
чукурлашди. 
Ҳозирда 
уш бу 
омиллар 
мамлакатлар 
томонидан жаҳон бозори учун қайси товарлар ва хизматларни ишлаб 
чиқаришни белгилаб беради.
ХМ Т назарияси буржуазия сиёсий иқтисод классиклари А.Смит ва 
Д.Рикардолар асарларида асосланди ва ривожлангирилди. А.Смит ХМТни 
таҳлил қилар экан, «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари» китобида 
(1776 й.) савдо ва тадбиркорлик эркинлигининг зарурлигини исботлайди. 
Унинг фикрича, савдо эркинлигини турли йўллар билан чеклаш алохдца 
минтақалар ва давлатлар ўртасида меҳнат таксимоти нинг чу кур лашу вига 
халақит беради.
Савдо йўлидаги тўсиқларнинг йўқогилиши қамда халқаро айирбош- 
лаш миқёсининг кенгайиши миллий иқтисодиётларнинг ихтисослашуви ва 
уларнинг ўзаро боғликдигини оширишга, умумжаҳон хўжалигининг пайдо 
бўлишига олиб келиши керак. А.Смит кейинчалик жуда машхур бўлиб 
кетган эркин савдо шиорини олға сурди (Iaisser-faire).
А.Смит ғоялари кейинчалик инглиз иктисодчилари - Д.Рикардо, 
Р.Торренс ва Жон Стюарт Милларнинг илмий ишларида ривожлан- 
тирилди.
Классикларнинг халқаро меқнат тақсимоти тўғрисидаги илмий 
қарашларидаги асосий ютуқпари, деб ишлаб чиқаришнинг нисбий 
харажатлари назарияси тан олинган. Ушбу назария халқаро савдо ҳақидаги 
иқгисодий таълимотнинг «классик» асоси хдсобланади.
Ишлаб 
чиқаршпнинг 
нисбий 
харажатлари 
назарияси 
асосида 
мамлакатлар ўртасида ишлаб чиқариш шароитларида фарқ мавжудлиги 
ҳақидаги ғоя ётади. Бунга кўра ҳар қандай мамлакатда хдр хил табиий ва 
икдимий шароитларда барча турдаги товарларни ишлаб чикдришни 
ташкил этиш мумкин, деб ҳисобланади. Масалан, Шотландияда узум 
етиштириш мумкин. Лекин унинг нархи жуда баланд, ундан олннадиган 
вино эса сифати пастлиги учун кам истеъмол қилинган бўларди. У ёки бу 
товар ишлаб чикариш билан боғлиқ бўлган харажатларни қиёсий 
таққослаш, талаб бўлган барча товарларни ишлаб чиқаришдан кўра энг кам 
харажат талаб киладиган маълум бир товар ишлаб чиқариш фойдалироқ 
деган хулосага олиб келади. Ушбу товарга ихтисослашиш ташки бозорда 
айирбошлаш йўли билан бошқа барча товарларни олиш имконини беради.
Нисбий харажатлар назарияси бирон-бир товар ишлаб чиқаршцца бир 
мамлакатнинг бошқа мамлакатдан абсолют устунлиги мавжудлигидагина 
эмас, балки бундай устунлик мавжуд бўлмаган ҳолатда ҳам ихтисослашув 
фойдали эканлигини исботлайди.
Агар халқаро харажатларга нисбатан кам харажат билан товар ишлаб 
чиқаришнинг иложи бўлмаган хрлларда қам баъзи товарларни ишлаб
285


чиқариш харажатлари ўртача харажатлар даражасидан паст бўлади. Бошқа 
товарларга нисбатан фойдалироқ бўлган мазкур товарни ишлаб чикаришга 
ихтисослашиш зарур. Натижада шу холатдаги ш тисослаш иш хам 
иқтисодий самара беради.
Ш у билан бирга тескари ҳолат хдм назарда тутилган. Мамлакат бир 
неча товарлар бўйича устунликка эга булган ҳолларда, мазкур устунлик 
максимал булган товарларнигина ишлаб чиқаришга ихтисослашиш зарур.
Иктисодий назария классикларининг ғоялари Э.Хекшер, П.Самуэль- 
сон, Б.Олин, В.Леонтьев ва бошқа ҳозирги замон иктисодчилари 
томонидан ривожлантирилди.
Нисбий устунлик назариясишшг кейинги ривожланиш босқичларида 
бирмунча мавхумлаштирилган (абсрактлашган) модели юзага келган, Бу 
моделнинг камчиликлари куйидагиларда намоён бўлади:
— у эркин рақобот принципларини абсолютлаштирада;
— у фақат муайян жуфт товарлар ва мамлакатларнигина кўриб чиқади;
— унда товар товарга туғридан-тўғри айирбошланиши кўзда тутилади;
— модель ишлаб чиқариш миқёси ва транспорт харажатларининг 
таъсирини эътиборга олмайди.
Бундан ташқари моделда халқаро иктисодий муносабатларнинг мех,- 
нат ва капиталнинг халқаро ҳаракати, иқтисодиётга давлатнинг аралашуви, 
халқаро корпорацияларнинг ишлаб чиқаришдаги ихтисослашуви ва бошқа 
шунга ўхшаш омиллари ҳам эътиборга ол
1
шмайди.
Халқаро меҳнат тақсимотининг мохдати ишлаб чиқариш жараёни, 
меҳнат фаолияти шаклларининг ихтисослашуви ва кооперациялашуви, 
ўзаро ҳамкорлигида намоён бўлади. Мехнат тақсимоти фақат ажратиш 
жараёни сифатида эмас, балки жахрн миқёсида меҳнатаи бирлаштириш 
йўли сифатида чиқади.
Халқаро мехрат тақсимоти мамлакатлар ўртасида меҳнатнинг ижти- 
моий-ҳудудий тақсимоти даражаси ҳисобланади. У алохдда мамлакат­
ларнинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга ихтисослашувига 
асосланади.
ХМТ жаҳон хўжалигида кенгайтирил
1
'ан қайта ишлаб чиқариш 
жараёнларини амалга оширишда борган сари муҳим роль ўйнамокда. ХМ Т 
куйидаги вазифаларни бажармокда:
— ушбу жараёнларнинг ўзаро алоқасини таъминлайди;
— халкаро тармоқ ва минтақавий-тармоқ нисбатларини шакллантиради.

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish