У збекистон ва Р оссия таш қи савдо айланм аси, млн. д олл .10
2000 й.
2005 й.
2010 п.
Ташқи савдо айланмаси
1010,3
2062,8
6371.0
Экспорт
545,5
1027,7
4435,1
Импорт
464,8
1035,1
1935,9
Тапщи савдо қолдипа
80,7
-7,4
2499,2
сабзавотдан қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилади. Охирги
йилларда Узбекистон экспортининг таркибида енгил автомобиллар (1,5—2
марта), мева ва полиз экинлари (5), полиэтилень (2), тайёр текстиль
маҳсулотлари (1,4—1,5), трансформаторлар (2), паст вольтли аппаратлар (1,5),
кувур (1,5), ҳаво тр ан сп о р т (1,7), туризм (1,4) улуши ортиб бормокда. Мисол
учун, 2010 йилда Россияга 74 419 та енгил автомобиль экспорт қилинган
бўлса, бу кўрсаткич 2011 йилда 25% ортиб 92 778 тани ташкил этди11.
Узбекистон Россиядан механик ускуналар, хизматлар, электр асбоб-
ускуналар, транспорт воситалари, ёғоч ва ёгоч махсулотлари, каучук ва
резина махсулотлари, оптик асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулот-
ларини импорт қилади.
Узбекистонда Россиянинг капитали иштирокида 300 дан ортиқ ишлаб
чиқариш корхоналари фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўплаб инвестицион лойиҳалар
бўйича келишувлар имзоланган ва амал қипмоқда. Куйидагилар шулар
жумласидандир: У спортда геология қидирув ишларини олиб бориш
лойиҳаси - 105 млн. долл. («Газпром» ОАЖ), Хаузакда Қандим конини
ўзлаштириш — 100 млн. долл. («Лукойл»), «Уздунробита» компаниясида
уяли алоқа тизимини кенгайтириш - 98 млн. долл. (МТС).
Ўзбекистонда 714 дан ортиқ (800 млн. доллардан ортиқ устав фондига
эга) кўшма ва соф Россия капиталига асосланган корхоналар фаолият олиб
боради.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2009-2013 йилларга мўлжалланган
гуманитар соҳада ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқца. Жз^младан,
Тошкентда М .В.Ломоносов номидаги М осква Давлат Университетининг,
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқгисодиёт академияси, И.М.Губкин
номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиаллари фаолият
кўрсатмокда. Икки мамлакат ўртасида 2008-2012 йилларга мўлжалланган
иқгисодий ҳамкорлик дастури амал қилмокда.
Illy билан бирга ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ
хўжалиги, автомобиль ва темир йўл мапшнасозлиги соҳаларида ҳамкорлик
жадал суръатларда ривожланмокда.
10 Ўзбекистон Республикаси Давлат статисгикаси қўмитася маълумотлари.
11 Эксперт, №4,2012. С. 80.
260
А соси й т у ш у н ч а л а р
Г рад уал и зм - бир иктисодий тизимдан иккинчисига кескин ўзгариш-
ларсиз, босқичма-босқич ўтиш қонуниятларини ўрганувчи илмий оқим.
“Я н ги русслар” - Россияда 1990 йилларда давлат корхоналарининг
хусусийлаштирилиши оркали катта бойликка эга бўлган ижтимоий қатлам.
Я н ги асбоб-ускуналар — беш йилгача фойдаланилган асбоб-
ускуналар.
Қ ай та кр ед и тл аш - эски кредитлар бўйича қарзларни қайтариш учун
янги кредитлардан фойдаланиш.
Р Т С индекси - Россияда 50 т а юқори капиталлашиш даражасига эга
компания қимматбаҳо қогозлари асосида ҳисобланадиган фонд индекси.
И ктисод иётнин г “қи звб к ет и ш и ” - иқгисодий ўсишни қўллаб-
қувватлаш натижасида давлат харажатларининг рационал чегарадан ўтиб
кетиши, юқори инфляция даражаси, хорижий
капитал
ва импортнинг жадал
суръатларда ўсиши, малакали ишчилар етишмаслиги, саноат махсулотлари
нархларининг кескин ўсиши.
Н азо р ат саволлари :
1. Россия иктисодиётига хос хусусиятлар нималардан иборат?
2. Россия иқгисодиёгининг таркиби қандай?
3. Россия иқгисодий ислоҳотлари градуализм ёки “фалажли даволаш”
моделларининг қайси бир ига тааллуқли?
4. Россиянинг Ж СТга аъзо бўлиши мамлакат иқгисодиётининг қайси
тармоқларига ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
5. Россия ташқи савдосининг таркиби қандай кўринишга эга?
6. Жах.он молиявий-иқгисодий инкирозининг Россия иктисодиетига
таъсирини баҳоланг.
7. Россия ҳукуматининг жахон молиявий-иктисодий инқирозига
қарши чоралар дастурининг устувор йўналишлари нималардан иборат?
8. Узбекистон ва Россия иқгисодий алоқаларининг ҳолати ва
таркибига баҳо беринг.
261
Do'stlaringiz bilan baham: |