В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

14.1.1-жадвал
Россия м акрои қги сод и й ривож лан и ш и н и н г кў р саткн ч л ар н
д и н ам и к аси (1990 йилга нисбатан % д а)2
1993
1995
1998
2000
2005
2008
2009
2010
2013*
Саноат
махсулотларини 
ишлаб чиқариш
64,9
49,7
46,2
54,2
71,2
82,1
73,2
78,8
89,1
Қишлоқ хўжадак 
маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш
82,7
67,0
56,0
62,8
73,1
86,7
87,7
78,9
92,3
Асосий капиталга 
инвестициялар
44,9
30,7
21,0
25,9
41,5
65,3
54,7
56,1
68,6
Аҳоли ихтиёридаги 
даромад
51,1
40,0
32,8
36,7
63,3
82,9
84,3
89,0
99,5
14.4.1-жадвал маълумотларини таҳлил қилиш асосвда куйидаги 
хулосаларни олиш мумкин:
- Саноат ва қишлоқ хўжалигида 1990 йилдаги ишлаб чикариш ҳажми 
даражаси ҳали тикланмаган. Ялпи ишлаб чиқариш 2009 йилда саноатда 
73,2% га тикланган бўлса, кишлоқ хўжалигида 87,7% га тикланган;
- жаҳон молиявий-иктисодий инқирози Россия иктисодиётига салбий 
таъсир курсатди. Бу инқироз таъсирида Россия саноатида 1990 йилга 
нисбатан тикланиш жараёни тўхтаб қолган бўлса, қишлоқ хўжалигида 
тикланиш суръатлари пасайди;
- 2013 йилда саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажми 1990 йилга 
нисбатан 89,1% ни ташкил эгиши кутилаётган бўлса, қишлоқ хўжалигида 
бу кўрсаткич 92,3% га тенг бўлиши прогноз қилинмоқда;
- асосий 
капиталга 
сарфланаётган 
инвестицияларда 
кескин 
ўзгаришлар кузатилди. Мисол учун, 2000 йилга қадар бу кўрсаткич 
қисқариб борган 
бўлса, 2000 йилдан жаҳон молиявий-иктисодий 
инқирозига қадар ўсиш тенденциясига эга бўлди. 2009 йидца инқироз 
таъсири остида Россия иқтисодиётида асосий капиталга инвестициялар 
хажми кескин қисқарди;
- хозирда Россия иқтисодиётида асосий капиталга йўналтирилган 
инвестицияларнинг ўсиб бориши кутилмокда ва 2013 йилда асосий 
капиталга инвестициялар кўрсаткичи 1990 йилга нисбатан тахминан 69% 
ни ташкил қилиши кутилмовда;
- аҳоли ихтиёридаги даромад кўрсаткичи 1998 йилдан бошлаб ўсиб 
борди ва бу кўрсаткич 2013 йилда 1990 йилга нисбатан деярли 100% ни 
ташкил қилиши кутилмокда.
2 Нешэтой А С. Императив смены экономического курса //Бизнес 
в
банка. №0& (1037) март 2011. 
С.
1.
245


14.2. Ж ахон м олиявий-и ктисодий ин қирозини нг Р оссия иктисодиетига 
таъ си р и в а и н қи розга қ а р ш и ч о р ал ар дастури
Глобал молиявий-иктисодий инқироз Россиянинг макроиқтисодий 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. 2008-2009 йилларда бу инқироз 
ишлаб чиқариш миқёси ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир 
кўрсатди. Уш бу даврда Россиянинг қийин иқгисодий ва ижтимоий холатга 
тушиб қолишига ташқи омиллар сабаб бўлди. Аммо мамлакат ички 
иқтисодиетидаги камчиликлар ҳам инқирознинг салбий таъсирининг янада 
кучайишига олиб келди.
Фикримизча, жаҳон молиявий-шсгисодий инқирозининг Россия 
иктисодиётига таъсири куйидаги ташқи омиллар билан изоҳланади.
Биринчидав, Россиянинг экспорт товарларига жадон бозоридаги 
талабнинг кескин қисқариш и. Россия экспортида нефть маҳсулотлари. 
металлар ва бошка хомашё ресурслари етакчи мавкега эга. Жаҳон молиявий- 
иктисодий инкирози дунё бозорида ушбу товарларга бўлган талабнинг кескин 
қисқариши ва жаҳон хомашё бозорларидаги нархларни нг пасайишига олиб 
келди. Ташки савдодан келадиган валюта ту шум ларини нг кискэршпи 
мамлакат тўлов балансида салбий ўзгаришларга сабаб бўлди, давлат бюджети 
даромад кисми тушумларини кескин камайгирди. Буларнинг барчаси рубль 
айирбошлов курсининг девальвациясини келгириб чиҳарди. Жумладан, 
Россияда бир АҚШ доллари курси 2008 йил 16 июлда 23,12 рублга тенг булган 
бўлса, 2009 йил 19 февралда 36,42 рублга тенглашди, яъни егги ой ичида 
рубль курси 57,5% га девальвация бўлди. Евронинг бу даврдаги курси 34,08 
рублдан 46,84 рублгача ошди - девальвация даражаси 37.4% ни ташкил этди.
Шунингдек, 
жахон бозори 
коиъюнктурасидаги 
кескин 
вазият 
Россиянинг 
асосий 
экспортёр 
корхоналари 
ва 
тармоқларининг 
ривожланиш динамикасига салбий таъсир кўрсатди. Товар экспорт 
килувчи 
корхоналар 
даромадларининг 
кескин 
қисқариши 
уларни 
инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Бу, ўз 
навбатида, 
мазкур 
дастурларни 
амалга 
оширишга 
кўмаклашувчи 
тармокларда ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига олиб келди.
И ккинчидан, жахон м олия бозорларидаги пасайиш ва ликвндли к 
билан боглик муаммолар. Жахон молиявий-иктисодий инкирози шароитида 
ликвид воситалар таклифининг кескин қисқариши Россия корхоналарида пул 
бозори дастакларидан фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўйди. Бу ҳолат 
Россия ички бозорида кредит олиш имкониятларининг камайиши ва кредитлар 
бўйича фоиз ставкаларининг ўсишига олиб келди.
Инқирозга қадар Россия корхоналари кайта кредитлаш3 стратегия- 
сидан кенг фойдаланингган. Инқироз шароитида бу стратегияни кўллаш 
имконияти кескин чекланди. Ш у сабабли ликвидлик инкирозининг
3 Қайга кредитлаш деганда эски кредитлар бўттча қарзларни қайгаркш учун янги кредитлардан 
фойдаланиш тушуташади.
246


таъсири натижасида Россиянинг аксарият йирик корхоналари ва банклари 
огир молиявий ҳолатга тушиб қолди.
У чин чидан, Р о сси я иқтисодиётидан хориж ий к ап и тал н и н г чиқиб 
кетиш и. Ҳозирги инқироз шароитида 1997 йилда рўй берган Жануби- 
Шаркий Осиёдаги 
молиявий инқироздаги каби хорижий капитал 
ривожланаётган бозорларни жадал суръатлар билан тарк эта бошлади.
Россиядаги 
макроиқгисодий 
ҳолатнинг 
ёмонлашуви 
хорижий 
инвесторларга капиталнинг мамлакат иқтисодиётидан чиқишига уидай 
бошлади. Натижада Россия фонд бозорининг ҳажми 4,5 бараварга 
қисқарди. Мисол учун, РТС индекси 2008 йилда эришган максимал 
қийматдан (2450) минимал қийматгача (550) пасайди. Фонд бозоридаги 
инқироз Россиянинг йирик корхоналари капиталлашиш даражасининг 
пасайиши ва хорижий капиталдан фойдаланиш имкониятларининг кескин 
чекланишига олиб келди.
Россия иктисодиётига юқорида келтирилган ташки омиллардан 
тапщари мамлакатда мавжуд ички номутаносибликлар ва омиллар сабаб 
бўлган. Бу омилларга куйидагиларни киритиш мумкин.
1. “У зоқ м уд д атли ” пуллардан к ам миқцорда ф ойдаланиш . 
Россияда жамғариладиган пенсия тизими ривожланмаган ва замонавий 
суғурта тизими ҳам мавжуд эмас. Пайли фондлар нисбатан кеч 
шаклланганлиги сабабли ушбу фондлар инқирозга қадар етарлича 
молиявий ресурсларни йиғиб олишга улгурмаган. Юқорида қайд 
этилганларнинг барчаси Россияда қисқа муддатли пуллардан кенг 
фойдаланишга, ликвид воситалар тақчиллигига, молия тизими ва реал 
секторнинг беқарорлашувига олиб келди.
2. Россия фонд бозорида хориж ий кап и т ал н и н г етак чи м авқега 
эга лиги. Россияда молиявий инқирознинг бошланиши 2008 йилнинг 
август ойида хорижий инвесторларнинг чайқовчилик капитали ни оммавий 
олиб чиқиб кетишлари билан боғлиқ. Жанубий Осетия ва Абхазиядаги 
кескин, уруш вазияти шароитида мамлакатдан 35 млрд. доллар чиқиб 
кетди ва бу Россия фонд бозорлари курган энг катта талафот бўлди. 2008 
йилда Россиядан чиқиб кетган капиталнинг умумий қиймати 130 млрд. 
долларни ташкил этди.
3. Хусусий сектор т аш қ и қарзи н и н г иктисодий хавф си злик 
м еъёрларп дан ю қ ори бўлиш и. Хориждан катта ҳажмдаги капиталнинг 
корпоратив секторга кнриб келиши натижасвда бу секторнинг ташқи қарзи 
жадал суръатлар билан ўсиб борди. Охирги уч йил ичида Россияда 
давлатнинг ташқи қарзи кескин қисқаргани ҳолда, ушбу даврда корпоратив 
секторнинг ташқи қарзи ўсиб борди. Инқироз бошида корпоратив 
секторнинг ташқи қарзи 5055 млрд. долларни ташкил этди ва у Россия 
ЯИМнинг 34% га тенг бўлди. Бундан ташқари, корпорациялар ўз 
қарзларини қайтариш мақсадида янги кредитлар олишди. Жаҳон 
молиявий-иктисодий 
инқирози 
шароитида 
ликвид 
воситаларнинг
247


камайшпи кузатилади. Шу сабабли Россия корпорациялари янги кредитлар 
ола олмади ва эски кредитларни қайтаришда қатор қийинчиликларга дуч 
келишди. Натижада, хусусий секторнинг ташқи қарзи жаҳон молиявий- 
иктисодий инқирозиниНг Россия иқгисодиётига салбий таъсир кўрсати- 
шида асосий катализаторга айланди. 2009 йилнинг охиригача Россия 
корпорацияларининг хорижга қайтариши керак булган қарзи 160 млрд. 
доллардан опшб кетди.
4. И қги сод и ётн и н г реал секторидаги тар ки б и й номутаносиб- 
л и к л ар . Саноат тармокдарининг таркибий таҳлили натижаларига биноан 
хомашё тармокдари, шу жумладан дастлабки шплов бериш билан боғлиқ 
бўлган тармоқларнинг ҳиссасига ялпи ишлаб чиқаришнинг 60% и тўғри 
келади. Саноат тармоқларининг улуши эса 20% ни ташкил қилади. Умуман 
олганда, жаҳон бозорида Россия қатор хомашё товарлари экспорти бўйича 
етакчи ўринларни эгаллайди. Мисол учун, табиий газ ва нефть қазиб 
чиқариш бўйича биринчи, полиматериаллар ишлаб чиқарига бўйича 
иккинчи, ишлов берилган чўян бўйича учинчи, пўлат ишлаб чиқариш, кора 
металл тайёр прокати, минерал ўғятлар ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи, 
темир рудасини қазиб чикариш бўйича бешинчи ўринларни эгалайди.
Россия саноатининг таркибий тузил иши - бу мамлакатнинг ташқи 
савдоси таркибида ўз аксини топтан. Миллий экспортнинг 2/3 қисмидан 
кўпроғи минераль хомашё ва яримфабрикатлар экспортига тўғри келади. 
Айниқса, энерго ресурсларнинг, қора ва рангли металларнинг, ўғит ва 
ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг Россия экспортидаги улуши юқори. 
Табиий газ, олмос, алюминий, никель, азотли ўғитлар экспорти бўйича 
Россия жаҳон иқгасодиётида l -ўринни эгалласа, нефть ва нефть 
махсулотлари, электроэнергия ва қора металл прокатининг экспорти 
бўйича З-4-ўринларни эгалайди-
5. И ы ф ляд и яи и н г ю қори суръатлари . Жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирозига қадар Россияда инфляция даражаси 13% га егган эди. 
Инфляция суръатларини пасайтиришга қаратилган монегар сиёсат, хомашё 
экспортидан олинган валюта стерилизацияси самара бермади.
6. Бю дж ет хараж атл ари н и н г ю кори суръатлар билан ўсиш и. 
Охиги йилларда Россияда бюджет харажатларининг ўртача йиллик ўсиш 
суръатлари 35% ни ташкил этди. Бу ҳолат 2003-2007 йиллар ва 2008 
йилнинг биринчи ярмида катта микдорда хорижий валютанинг оқиб 
келиши билан боғлиқ бўлса, бошқа йилларда давлатнинг юқори 
даражадаги ижтимоий ва иктисодий мажбуриятлари билан боғлиқ булган. 
2008 йилда Россия Федерал бюджет харажатлари ЯИМнинг 2,2% и 
микдорида ўсди. Жаҳон молиявий-иқгисодий инқирози шароитида Россия 
бошқа мамлакатлар каби кенг миқёсли бюджет экспансиясини кўллашга 
мажбур бўлиши бюджет харажатларининг янада ошиб боришига олиб 
келди.
248


7. М онетар сиёсат. Рублнинг дефицита Россиядаги инқирознинг 
асосий сабаби ва муаммосидир. Россия иқтисодиётининг монетизация 
даражаси юқори эмас ва бу кўрсаткич 2009 йилда 40% ни ташкил қилган. 
Россиянинг айрим худудларида банклар актив фаолият кўрсатмайди.
Россия иктнсодиётида монетизация даражасининг паст бўлиши кўп 
жиҳатдан мамлакатнинг Марказий банк сиёсати билан боғлиқ. Россия 
Марказий банки инфляцияга қарши кураш мақсадида пул массасини 
қисқартиршнга ҳаракат қилади. Ш у билан бирга Россия банк тизими 
бошқа мамлакатларга нисбатан кичик. Мисол учун, саноат жиҳатдан 
тараққий этган мамлакатларда банк тизими активларининг ЯИМ га нисбати 
100% ни ташкил қилса, Россияда бу кўрсаткич тахминан 61% га тенг.
Жаҳон молиявий-иктисодий инқирози шароитида бошқа мамлакат­
ларнинг Марказий банклари пул эмиссиясини ошириш қисобига 
макроиқгисодий 
субъектларнинг иқгасодий 
фаоллигини опшришга 
ҳаракат қилишади. Россия Марказий банки эса ХВФ тавсияларига риоя 
қилиб, пул массасини қисқартириш ва чекловчи пул-кредит сиёсатини 
кўллаш оркали инфляцияга қарши курашади. М онетар сиёсатдаги 
ўзгаришлар мамлакат банклари ва ташкилотлари ликвидлигининг минимал 
даражагача пасайишига олиб келди. Бу эса молиявий беқарорлик, 
талабнинг қисқаришига шарт-шароит яратди ва инфляция суръатларини нг 
ўсиб боришига сабаб бўлди.
8. И ктисодиётнин г “ қизиб кеттанлиги”. Иктисодий ўсишни қўллаб- 
кувватлаш натижасида Россия иқтисодиётининг қизиб кетиши куйидаги- 
ларда намоён бўла бошлади:
- давлат харажатларининг рационал чегарадан ўтиб кетиши;
- иктисодий ўсиш суръатлари билан бирга инфляция даражаси 
суръатларининг хдм ўсиб бориши;
- хорижий капитални жалб этиш суръатларининг кескин ўсиши;
- импоргнинг жадал суръатлар билан ўсиши. 2007 йилда ички 
истеъмолнинг ярмидан ортиги импорт ҳисобига қондирилди;

иш ҳақи ўсиш суръатларининг меҳнат унумдорлиги ўсиш суръат­
ларига нисбатан юқори бўлиши;
- малакали ишчилар етишмаслигининг ортиб бориши;
- саноат маҳсулотлари нархларининг кескин ўсиши. 2007 йилда 
саноат маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръатлари истеъмол товарлари 
нархларининг ўртача ўсиш суръатларидан 2 баравар юқори бўлди.
Ж аҳон 
молиявий-иктисодий 
инқирози 
шароитида 
Россиянинг 
иктисодий ривожланиш истиқболлари кўп жиҳатдан амалга оширилаётган 
инқирозга қарши чора-тадбирлар дастур ининг самарадорлигига боғлиқ. 
Уш бу дастурнинг асосий хусусиятлари куйидагилардан иборат:
- инқирозга қарши чора-тадбирлар асосан бюджет сиёсати дасгакла- 
ридан 
иборат. 
Бюджет 
харажатларининг 
ортиб 
кетиши 
бюджет
249


камомадининг ошишига олиб келади ва шу орқали мамлакатни молиявий 
беқарор ҳолатга олиб келиши мумкин;
- реал ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Россия 
ҳукумати томонидан кенг миқёсли солиқ имтиёзлари жорий қилинди. 
Қабул қилинган солиқ имтиёзлари асосан бевосита солиқларга тегиш- 
лидир. Билвосита солиқларнинг камайтирилмаганлиги истеъмолчилар 
харид кобилиятининг пасайишига олиб келади. Чунки бевосита солиқлар 
ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланса, билвосита солиқлар истеъмол­
чилар томонидан тўланади. Бу эса ялпи талабнинг камайипгага олиб 
келиши мумкин;
- кредит тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукумат томонвдан 
тижорат банкларига катта м ш дордаги молиявий ресурслар ажратидци. 
Аммо бу ресурслардан фойдаланиш қаттиқ назоратга олинмаганлиги учун 
банкларнинг кредит бериш фаолиятида сезиларли ижобий ўзгаришлар 
кузатилмади. Россия тижорат банклари давлат томонидан ажратилган 
ресурсларни асосан қатьий валюта харид қилишга сарфлашди;
- Россияда давлат ва банклар томонидан йирик корхоналарга 
бевосита молиявий ёрдам кўрсатилди. Аммо бу ёрдамнинг самарадорлиги 
паст 
даражада 
деб 
баҳоланмоқда. 
Чунки 
ишлаб 
чикариш ни 
ривожлантиришнинг асосий муаммоси молявий ресурслар етишмаслигида 
эмас, балки иқгисодий механизмларнинг амал қилиш тамойиллари 
бузилганлигидан иборат. Бундан ташқари, бир қатор корхоналарнинг 
самарадорлиги инқироздан олдин ҳам паст даражада бўлган. Бунга Россия 
автомобилсозлиги ёрқин мисол бўла олади. Бундай шароитда қўшимча 
молиявий ёрдамсиз корхоналарнинг самарадорлигини ошириб бўлмайди;
- миллий валютани босқичма-боскич девальвация қилиш. Бу сиёсат 
аҳолига валюта рискларидан сугурталаниш имкониятини берди ва 
рублнинг девалвацияси орқали Россия хукумати импортни чеклаш ва 
экспортни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди. Бошқа тарафдан, девапва- 
циянинг секинлик билан амалга оширилиши молия бозоридаги вазиятни 
мураккаблаштирди ва мамлакатнинг олти-валюта захираларининг кескин 
камайишига 
олиб келди. 
Мисол учун, 
Россиянинг 
олтин-валюта 
захиралари 2008 йил 1 августдан 2009 йил 1 мартгача 35,7% га камайди, 
яъни 7 ой давомида валюта курсини барқарорлаштиш учун 212,8 млрд. 
доллар сарфланда. 2009 йилда эса Россия миллий валютаси қадрининг 
ўсиши кузатилди ва 2009 йил 19 февралдан 2009 йил 19 ноябргача рубль 
курси бир АҚШ долларига нисбатан 36,42 рублдан 28,71 рублгача пасайди.
Россиянинг молиявий-иктисодий инкироздан чиқиши ва барқарор 
иқтисодий ривожланишни таъминлаш устун даражада ҳозирда амалга 
оширилаёттан модернизация сиёсатининг самарадорлигига боғлиқ бўлади.
Россия иқтисодиётини модернизациялаш икки муҳим компонентни ўз 
ичига олади: а) мамлакат ичида инновацион ва технологик кашфиётлар, 
янгиликларни яратиш; б) иктисодиётнинг реал секторида фойдаланиш
2 5 0


учун юқори технология ва ускуналарни самарали импорт қилиш. 
Мамлакатда инновацион фаолият ривожлана борган сари инновацияни 
импорт қилишдан ички ишлаб чиқаришга ўтиш керак. Технологиянинг 
йирик истеьмолчисидан, технология сотиладиган бозордан жаҳон бозорига 
глобал юқори технология етказиб берувчи мамлакатга айланиш зарур.
Россия хукуматининг фикрича, иктисодиётни модернизациялаш ғояси 
куйидаги беш устувор йўналишга эга:
— самарали ёқилғи ва янги турдаги ёқилғини ишлаб чиҳариш;
— тиббиёт технологиялари ва фармацевтика;
— ядро энергетикаси;
— информацион технология;
— космос ва телекоммуникация.
Модернизациялаш дастурининг пировард самараси устун даражада 
жамият элитасининг инновацион ўзгаришлар жараёнига реал жалб 
этилишига боғлиқ. Ушбу сиёсатнинг муваффақияти давлатнинг бизнес ва 
жамият билан ҳамкорлиги даражасига боғлиқ.
Россиядаги модернизациялашиинг мақсади аҳолининг ижодий ва 
тадбиркорлик қобилиятини тўлиқ намоён этувчи, ҳамма учун баравар 
имконият яратувчи иқтисодий муҳитни, рақобатбардош, диверсифи- 
кациялашган иктисодиётни яратишдир.
Россияни модернизациялаш — бу мамлакатни янги индустрлапгги- 
ришдан иборат бўлиб, асосий фондларни тубдан янгилаш, харажатларни 
оптималлаштириш, замонавий технология ва бошқарувни фаол жорий 
этиш асосида уни дунёдаги энг йирик саноат маҳсулотини экспорт килувчи 
10 та мамлакат қаторига қўшишни таъминлашдан иборат. Модерниза­
циялаш му ваффақиятини белгилаб берувчи кўрсаткич сифатида мамла­
катда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги 
рақобатбардошлик даражаси хизмат қилипш лозим. Ш ундай қилиб, 
мамлакатнинг истиқболдаги ривожланиш стратегияси инновацион ривож­
ланиш ва модернизациялашиинг устувор йўналишлари бўлиб колади.

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish