Демак, замонавий ТМКнинг
афзалликлари технологик, бошқарув
персоналининг юқори малакаси ва капитал ресурсларининг улкан
хажмлари билан белгиланади. Бу афзалликларнинг мавжудлиги ТМК учун
хорижда ўз филиалларини очишларини рағбатлантнради. Жаҳон иқтисо-
диётининг
эркинлашуви
ва
глобаллашуви
ушбу
жараённи
жа-
даллаштиради.
2 7 .3 . Т р а н с м и л л и й б а н к л а р ф а о л и я т и н и н г р и в о ж л а н и ш й ў н а л н ш л а р и
Трансмиллий
корпорацияларнинг
халқаро
бизнесдаги
асосий
ҳамкорлари трансмиллий банклар (ТМБ) ҳисобланади. ТМБ ривожланган
мамлакатларда трансмиллий корпорациялар билан бир қаторда
узок ва
мураккаб ривожланиш йўлини босиб ўтишди.
ТМБ деганда жаҳон ссуда капитали ва молия-кредит хизматлари
бозорида фаол қатнашиш имконини берувчи капиталга эга йирик банклар
тушунилади. ТМБ трансмиллий компаниялар сингари ўз
фаолиятларида
қарорлар қабул қилувчи ягона марказга эга, кўпсонли филиаллар,
бўлимлар ва ваколатхоналар тармогини шакллантириш ҳамда ривож
лантиришга ҳаракат қилишади.
Трансмиллий банкларнинг ривожланиши бир неча босқичларга
бўлинади.
Биринчи босқич - XIX асрнинг
охири XX асрнинг бошларидан
бошлаб биринчи жаҳон урушигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич - Биринчи жаҳон урушининг охиридан Иккинчи
жаҳон урушига қадар даврни қамраб олади. Жаҳон урушлари даврида
халқаро молиявий фаолият секинлашган ва қисқарган.
Учинчи босқич - Иккинчи жаҳон урушидан XX асрнинг 70-
йилларигача булган давр. Бу даврда урушдан кейинги иктисодиётни
тиклаш, мустамлакачилик тизимининг барбод бўлиши ва ривожланаётган
мамлакатлар билан янги иктисодий муносабатларнинг ўрнатилиши янги
халқаро банк таркибининг шаклланишини тақозо этган.
Тўртинчи босқич - XX асрнинг 80-90-йилларини ўз ичига олади. Бу
босқичда жақонда ТМК жадал суръатлар билан ривожланди. Бу эса ТМКга
молиявий хизмат кўрсатиш ва жаҳон молия бозорларида ўсиб бораётган
талабни қондириш учун кенг тармоқли трансмиллий банкларга бўлган
эҳтиёжни янада оширди.
Трансмиллий банкларнинг ривожланишидаги бешинчи босқич XXI
асрнинг бошидан бошланади.
Хрзирда Европа, Шимолий ва Жанубий
Америка, Осиё ва Евроосиёда худудий интеграция жараёнлари кучайиб
бормокда. ТМК ва ТМБ фаолияти таъсирида жаҳон хўжалик алоқаларининг
глобаллашув жараёни чукурлашиб бормокда. Бундай шароитда ТМК ва бошқа
хапқаро бизнес қатнашчиларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун
жуда катга ҳажмдаги капитал тўплаш зарур бўлади.
500
XXL асрнинг бошларига келиб жаҳонда учта асосий молиявий ҳудуд-
лар (АКД1, Ғарбий Европа ва Япония) шаклланди ва уларда жаҳоннинг энг
йирик трансмиллий банклари фаолият олиб боради. Қайд этиб ўтилган
худудларда куйидаги молиявий марказлар пайдо бўлди:
- АҚШда -
Нью-Йорк;
- Ғарбий Европада - Лондон (Буюк Британия), Париж (Франция),
Цюрих (Швейцария), Люксембург, Франкфурт (Германия);
- Японияда-Токио.
Бундан ташқари халқаро даражада тан олинган молиявий марказлар
ҳам мавжуд: Чикаго (АКД1), Базел (Швейцария), Амстердам (Нидер
ландия), Вена (Австрия), Гонконг (Хитой), Тайвань, Сингапур, Сеул
(Корея Республикаси), Сидней (Австралия), Кейптаун (ЖАР),
Сан-Пауло
(Бразилия), Ар-Риёд (Саудия Арабистони) ва бошқалар.
XXI асрнинг бошларига келиб жаҳонда йигирмага яқин йирик молия
вий марказлар шаклланди ҳамда уларда ривожланган мамлакатларнинг
мингдан ортиқ филиаллар ва бўлимларга эга трансмиллий банклари
фаолият олиб боради. Мазкур банклар халқаро
бизнесни молиялашти-
ришникг асосий манбалари бўлиб хизмат қилишади.
Даврий иқтисодий нашрларда жаҳоннинг йирик ТМБ рўйхати эълон
қилиб борилади (жаҳон ва Европанинг 50,100, 500 ёки 1000 та банклари ва
ҳ.к.). Қуйида “FT 500” рейтинги бўйича активлар ҳажмининг камайиб
бориш тартибида 10 та ТМБ рўйхати келтирилган (27.3.1-жадвал).
27.3.1-ж адвал
10 т а Т М Б н и н г ж а м и а к т и в л а р ҳ а ж м и н и н г к а м а й и б
б о р и ш и б ў й и ч а г у р у ҳ л а н и о ш , 2 0 1 0 й .13
Т/р
ТМБ
Мамлакатлар
Активлар
хажми, трлн.
долл.
Ходимлар сони,
МННГ КИШИ
1.
BNP Paribas
Франция
2,663
205,3
2.
Deutsche Bank
Германия
2,540
102,1
3.
HSBC
Буюк Британия
2,459
295,1
4.
Barclays
Буюк Британия
2,320
147,5
5.
Bank of America
АҚШ
2,265
288,0
6.
Royal Bank of
Scotland
Буюк Британия
2,258
145,5
7.
Mitsubishi UFJ
Financial
Япония
2,177
84,3
8.
Credit Agricole
Франция
2,126
87,5
9.
JP Morgan Chase
АҚШ
2,118
239,8
10.
Industrial &
Commercial Bank of
China
Хитой
2.042
389,8
”ht!p://wTvw.ft.comreporta'ft-500-2011
501
XXI
аср бошида юқорида санаб ўтилган
худудий молиявий марказ-
лардан ташкил топган
Do'stlaringiz bilan baham: