I мамлакат
қиш/ёз
D
II мамлакат
ёз/кши
17.3.2.-расм. Тармоқ ичидаги савдо
Дифференциялашган товарлар билан тармоқ ичидаги савдо сабаблари
куйидагилар:
— Истеъмолчиларнинг истак ва хоқишлари хар хил.
— Кесишувчи талаб.
— Миқёс самараси.
Кесишувчи талаб назарияси, Кесишувчи талаб назарияси шведциялик
иқгисодчи Стаффан Линдер томонидан шплаб чиқилган. Бу назария халқаро
савдони талаб томонидан тушунтирувчи камдан-кам назарияларнинг
биридир. Бу назария га кўра мамлакат экспорти импортёр мамлакатдаги
талабга боғлиқ.
Камдан-кам товарлар фақат экспорт учун ишлаб чиқарилади.
Товарларнинг асосий қисми ички бозорда сотилади, ички истеъмол тўлиқ
қондирилгандан кейингина бу товар экспорт қилинади. Бу товарни хорижий
мамлакатларга сотишда уни бу мамлакатдаги талаб таркиби ўз
мамлакатидаги талабга ўхшаш булган мамлакатни танлаш максадга
мувофиқ. Икки мамлакатда талаб таркибининг бир хил бўлшпи мамлакатлар
ахолисин инг даромад даражасига боғлиқ бўлади. Чунки даромад қанчалик
юқори бўлса сифатли товарга бўлган талаб шунчалик ортиб боради.
Кесишувчи талаб
назарияси - бу турли м амлакатлардаги
истеъмолчиларнинг даромадлари ва истак-хоҳишлари деярли бир хил
3 0 9
бўлганлиги сабабли ҳар бир мамлакат учун ишлаб чиқаршцца ва ички
бозорда яхшироқ тажриба тўпланган товарларни экспорт қилиш осон
бўлишидир.
Назариянинг график кўриншли куйидагича: фараз қилайлик, икки
мамлакат мавжуд, биринчи мамлакатда даромад даражаси А дан С гача, бу
даромад даражасида ушбу мамлакатда сотиладиган товарлар сифати А' дан
С' гача. Иккинчи мамлакатда эса даромад даражаси В дан D гача, бу даромад
даражасида ушбу мамлакатда сотиладиган товарлар сифати В' дан D' гача.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо сифати В' дан С гача булган товарлар
билан
амалга
ошади.
Чунки
бу
оралиқца
икки
мамлакатдаги
истеъмолчиларнинг талаби кесишади.
17.3З.-расм Кесишувчи талаб
Фирманинг ташқи савдо фаолияти назарияси. Ушбу назарияда
таҳлил объекта сифатида мамлакат эмас, балки халқаро фирма кўриб
чиқилади. Бунинг сабаби ташқи савдо операцияларининг катта қисми фирма
ичидаги айланмасидан иборатлигидир. Бугунги кунда жаҳон товар ва
хизматлар савдосининг 70% и, сотилаёгган лицензия ва патентларнинг 80-
90% и, капитал экспортининг 40% и фирма ичидаги алоқаларга тўғри келади.
Фирма ичидаги савдо жаҳон бозорида сотиш учун мўлжалланган тайёр
маҳсулотни йигишда қўлланиладиган ярим фабрикатлар ва қўшимча эҳшёт
қисмларни айирбошлашга асосланади. Ташқи савдо статистикаси ташки
савдо йирик ТМКлар жойлашган мамлакатлар ўртасида жадал суръатлар
билан ўсаётганлигини тасдиқлайди.
Мамлакатларнинг рақобатбардошлик назарияси. Бу назариянинг
асосчиси америкалик иқгисодчи олим М.Портердир. XX аср 80-йилларининг
охирида бу олим жаҳон экспортининг 50% тўғри келувчи 10 та мамлакатдаги
310
100 га яқин тармоқларни ўрганиб чикди. Бу изланишлар натижасида
М.Портер ўзига хос назария яратди. Бу назарияга биноан мамлакат
фирмалари фаолият олиб борувчи рақобатбардош муҳитни иктисодиётнинг 4
та муҳим кўрсаткичи ш акллантиради:
— ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик;
— талаб курсаткичлари;
~ яқин ва хизмат кўрсатувчи (ёрдам берувчи) тармокдар;
— рақобат муҳити ва фирма стратегияси.
Ишлаб чикдриш омиллари билан таъминланганлик - ишлаб чиқариш
омилларини
мамлакат
иқтасодиёти
рақобаггбардошлигига
таъсир
кўрсатишини ўрганиб бориш жараёнида, М.Портер одатдаги ишлаб чикариш
омиллари (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти) билан бирга илмий-
техник ва бозор таркибининг ахборот билан таъминланганлик даражаси;
транспорт, соғлиқни сакдаш ва алоқа тизимларшшнг ҳолатини ҳам шплаб
чиқариш омили сифатида кўриб чиққан. М.Портер бошқа иқгисодчилардан
фарқли равишда, мамлакат ишлаб чиқариш омилларининг кўпини мерос
сифатида эмас, балки ўзининг ишлаб чикаришни кенгайтириб бориши
жараёнининг натижаси сифатида қўлга киритади, деб ҳисоблайди. Мисол
учун ер тақчиллиги сабабли Япония кўп жой эгалламайдиган технологик
жараёнларни кашф этди.
М.Портер фикрига кўра, рақобатбардошлик - бу мамлакатнинг шарт-
шароити билан фирмалари стратегиясининг мутаносиблиги натижасидир.
Фирма халкаро миқёсда рақобатбардош бўлиши учун мамлакатда шарт-
шароит бор бўлиши мумкин, аммо фирма бу шарт-шароитдан тўгри
фойдаланлшни билиши керак, яъни кўп нарса фирманинг стратегиясига
боглиқ.
Талаб курсаткичлари — бунга, биринчи навбатда, талабнинг
сигимкорлиги, унинг ривожланиш йўналиши, талабнинг товарлар турига
кўра табақалашшш, истеъмолчиларнинг товар ва хизмат сифатига
талабчанлиги киради. Товарлар халкаро савдога чиқишдан олдин ички
бозорда, маҳалллй истеъмолчилар синовидан ўтиши керак. Мисол учун,
Япон фирмалари энергияни тежайдиган кичик кондиционерларни олдин
фақат ички истеъмолчилар учун ишлаб чиқарган ва кейинчалик бу
кондиционерлар халқаро бозорга чиққан.
Якин ва ёрдам берувчи (хизмат кўрсатувчи) тармоқлар — экспортёр
фирмаларни керакли материаллар — яримфабрикатлар, қўшимча қисмлар ва
ахборот билан таъминловчи қардош ва кўллаб-қувватловчи тармокдарнинг
юқори ривожланишга эгалиги экспортёр фирманинг халкаро миқёсда
рақобатбардош бўлишини таъминлайди. Мисол учун, заргарлик махсу
лотлари ишлаб чиқарадиган Италия фирмалари ривожяанмокда, бунинг
асосида қимматбаҳо тошлар ва металларга ишлов берувчи техника ишлаб
чикариш бўйича Италия дунёда етакчи мамлакат экан лиги ётади.
311
Ракобат муҳити ва фирма стратегияси. М.Портер битга миллий
фирма қўлида ишлаб чикаришнинг конценграциялашувини ижобий натюкага
олиб келишини инкор этади, айниқса, бу фирма давлат ҳимоясида бўлса.
Одатда, бу
фирмалар паст даражадаги самарадорлик ва меҳнат
унумдорлиги га эга бўлишади. Ички бозордаги кучли рақобат миллий
фирмани ташқи бозорга йўл қидиришга мажбур этади.
Ички бозордаги рақобат курашида тобланган фирма ўз тажрибасини
ракобат янада куч лир оқ бўлган хащаро бозорда қўллайди. Ички кураш
қанчалик оғир кетган бўлса, бу фирма халқаро бозорда муваффақиятга
эришиш имконияти шунчалик катта.
М.Портер рақобат глобал кўринишда бўлиши керак деб ҳисоблайди.
Ф1фма ўз товарини фақат ички бозорда эмас, балки бутун жаҳон бўйлаб
сотишга ҳаракат қилиши керак. Бунда фирманинг стратегияси катга
аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга битга универсал стратегияни
келтириш мумкин эмас. Мисол учун мебель ва оёқ-кийим ишлаб чикариш
бўйича дунёда етакчи бўлган Италия фирмалари қатъий бошқарув
тизимига эга эмас. Оптика ва машина шплаб чиқаришда дунёда етакчилик
қилувчи Германия фирмалари одатий марказлашган, қатьий бошқарув
тизимига эга.
Мамлакатни халқаро миқёсда рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи
асосий 4 та кўрсаткичдан ташқари бошқа омиллар ҳам бор. Бу омиллар
қаторида М.Портер тасодифий ҳодисаларни ҳам келтиради. Тасодифий
ҳодисалар хукумат ва фирмалар фаолиятига унчалик боғлиқ бўлмаган
ҳодисалардир. Улар мамлакатнинг рақобатбардошлилши ошириш и ҳам,
пасайтириши ҳам мумкин. Тасодифий ҳодисаларга янги кашфиётлар, йирик
технологик силжишлар, ресурслар нархларининг кескин ўзгариши жаҳон
молия бозорларидаги кескин ўзгаришпар, урушлар ва бошкдларни киритиш
мумкин.
Умуман олганда, халқаро савдонинг назарий асослари меркантилистлар
мактабидан бошлаб янги кейнсчилар мактабига қадар ривожланиб келган. Бу
назариялар турли хил ёндашувларга асосланган ва уларнинг бир қисми ўзаро
боглиқликда, бир-бирини тўлдириб келса, бошқалари қарши йўналишда
ривожланган.
Меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос моделини
таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд булган
олтин ва кумуш мивдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Меркантилистлар
товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга кўпроқ олиб
чиқиш, экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш з'чун ташқи
савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни кескин чегаралаш ёки
тақиқлаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат бериш,
колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан
ҳар қандай савдосини такикдаш керак деб таькидлайдилар.
312
Адам Смит томонидан ишлаб чиқилган мутлоқ устунлик назариясига
мувофиқ, мамлакатлар ўзлари энг кам харажатлар билан ишлаб чикарадиган
товарларни экспорт қиладилар ва бошкд мамлакатларда знг кам харажатлар
билан ишлаб чиқариладиган устунликка эга булган товарларни импорт
қиладилар.
Классик сиёсий иктисод асосчиларидан бири Д. Рикардо товар оқимлари
ҳаракатига далил сифатида нисбий устун ли книнг микдорий назариясини
таклиф этди. Албатта, нисбий устунлик назарияси мавхум ва жуда
содцалаштирилган табиатга эга ҳамда халқаро савдога бевосита таъсир
кўрсатадиган бир қатор ҳодисаларни эътиборга олмайда. Назариянинг
чекланганлиги унинг яратилишида қилинган фаразлар билан боғлиқ.
Хекшер-Олиннинг иишаб чиқариш омиллари нисбати назариясига кўра,
омиллар сиғимлиги маъдум бир товарни яратиш учун ишлаб чиқариш
омиллари нисбий сарфини. омиллар кўплиги мамлакатнинг ишлаб чиқариш
омиллари билан нисбий таъминланганлигини белгилаб беради. Турли
мамлакатларда товарлар нисбий нархидаги фарк, ўз навбатида, улар
ўртасидаги савдо уларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил
таъминланмаганлиги билан тушунтирилади.
Халқаро савдонинг стандарт модели халқаро савдода умумий мувозанат
модели хисобланади ва мамлакат ичида товарга булган талаб ҳамда товар
таклифини шу товарга бўлган хорижий талаб ва таклифни ўзаро боғлайди. Бу
модель турли микдордаги товарларни экспорт қилишга хоҳиш уйғониши
учун мамлакат қанча микдорда бошкд бир товарларни импорт қилиши
кераклигини ифодаловчи ўзаро талаб тушунчаси га асосланган. Ушбу модель
халқаро савдонинг барча асосий параметрларини ва у билан боғлиқ булган
миллий иктисодиётнинг параметрларини ўрганиш имконини беради.
Халкаро савдода иштирок этувчи ҳар қандай мамлакат учун экспорт ва
импорт нархларининг ҳар қанча ўзгариши реал даромаднинг ўзгаршпини
англатади. Товар нархи ошганда, бу товар экспорт қилинаёгган бўлса,
мамлакатнинг реал даромади ошади, агар бу товар импорт қилинаётган бўлса,
аксинча, реал даромад камаяди.
Маълутл бир товарнинг экспорт ва импорт нархларининг нисбати ёки
экспорт ҳамда импорт нархлари индекслари нисбати орқали аникданувчи
мамлакат экспорт ва импорт нархларининг нисбати савдо шарти, деб аталади.
Унинг ўсиши натижасида мамлакат бойлиги ортади, пасайиши натижасида эса
бойлик камаяди. Таклифнинг ортиши (иқтисодий ўсиш) ва талабнинг ортиши
(даромаднинг қайта тақсимлашшш) савдо шарпгага таъсир кўрсатиши мумкин.
XX асрда ршожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги
экспорт-импорт операцияларининг сифатий хусусиятларини эътиборга
олувчи янги тамойиллар пайдо бўлди; кейгаги йилларда бир катор
америкалик иқгисодчилар томонидан товар айирбошлашнинг турли
омилларини ҳисобга олувчи «товарнинг ҳаётий цикли», «халқаро рақобат» ва
бошқа моделлар ишлаб чиқилди.
313
Do'stlaringiz bilan baham: |