В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


М арказий ва Ш арқий Европа м ам лакатларида амалга



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

13.2. М арказий ва Ш арқий Европа м ам лакатларида амалга 
ош ирилган иқгисодий ислоҳотлар м оделлари 
ва ул ар н и н г натиж алари
МШЕ мамлакатлари таркибига Европа Итгифоқига аъзо 10 та -
М арказий Европа (Венгрия, Польша, Чехия, Словакия) ва Жануби-Шаркий 
Европа (Словения, Болгария, Руминия), Болтиқ бўйи (Латвия, Литва, 
Эстония) ҳамда Европа Итгифоқига аъзо бўлмаган Жануби-Шаркий 
Европанинг олтита (Албания, Хорватия, Босния ва Герцеговина, 
Македония, Сербия ва Черногория) мамлакатлари киритилади. Ушбу 
мамлакатлар гуруҳида 124 млн. киши истиқомат қилади ва тахминан 
жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,6% и ишлаб чиқарилади1.
МШЕ мамлакатлари иқгисодий ривожланиш даражаси бўйича бир- 
биридан фарқ қилади. М исол учун 2006 йилда собиқ Югославия 
республик аларвда валютанинг харид қобилияти бўйича ҳисобланган аҳоли 
жон бошига тўғри келувчи даромад кўрсаткичи 4 минг доллардан 
(Чернигория) 24 минг долларгача (Словения) ўзгариб турган. Бу ҳолат 
МШ Е мамлакатларида иқгисодий ислоҳотларни амалга оширишда алоҳида 
ёндашувни талаб этди. Натижада бу мамлакатларда қисқа муддатда 
“фалажли даволаш”2 усули ёрдамида либерал иктисодиётни шакллан- 
тиришга йўналтирилган радикал чора-тадбирларни амалга ошириш
1 Мировая экономика и международные экономические отношения: учебник, /нод ред. Проф. 
А.С.Булатова, проф. Н.НЛивевцева. -М.: Магистр, 2010. С. 364.
А “Фалажли даволаш” деганда қисқа муддатда маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқгисодиёгнинг 
хужалнк фаолияти марказлашуниня бартараф этиш, нархлар ва ташки иқгисодан алоқапэрни 
эркинлаплярпш билан бсғлиқ чора-тадбирлар ёрдамида ислоҳ этиш гушунллади.
229


(Польша) ва нисбатан юмш оқ усуллар ёрдамвда босқичма-босқич, 
кейинчалик радикал чора-тадбирларга асосланган жадал иқгисодай 
ислоҳотлар амалга оширилди (Болгария, Руминия).
МШЕ мамлакатларидаги иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга 
куйидаги омиллар таъсир курсатда:
- ислоҳотларни амалга оширишнинг рационаллиги ва кетма-кетлиги;
- иқтисодиёт таркибининг шартлари ва харакгерига мослиги;
- ривожланган мамлакатларнинг ташқи иқгисодий техник ёрдами;
- хорижий капиталнинг роли.
МШ Е мамлакатлари уш бу омиллар таъсирига боғлиқ ҳодца 
иқгисодий жиҳатдан турли натижаларга эришишди. Венгрия, Польша, 
Чехия ва Словакия интенсив ислоҳ этишга қаратилган чора-тадбирлар 
натижасида Болгария, собиқ Югославия республикалари ва Руминияга 
нисбатан юқори иқгисодий ўсишга эришди,
МШЕ мамлакатлари ХВФ томонидан таклиф этилган куйидаги 
тузилмавий элементларга эга ислоҳотлар моделига амал қилишмокда:
1. Макроиқтисодий барқарорлик ва назорат. Барқарорлаштириш 
дастурларини амалга ошириш:
- қатгиқ солиқ сиёсати;
- қаттиқ кредит сиёсати;
- инфляцияга қарши сиёсат;
- ташқи ҳисоб-китоблэрни тартибга солишга қаратилган хара- 
жатларни қайта кўриб чиқиш.
2. Бозор ва нарх ислоҳоти/
- ички нархларни ислоҳ қилиш;
- ташқи савдони эркинлаштириш;
- иш ҳақи ва ишчи кучи бозорини эркинлаштириш;
- банк тизимини ислоҳ қилиш.
3. Хусусий секгорни ривожлантириш, хусусийлаштириш, миллий 
ишлаб чиқариш таркибини ислох кдлшп:
- корхоналарни очиш ва ёпиш, хусусий мулк ҳуқуқини расмийлаш- 
тириш жараёнларини соддалаштириш;
- тармок ва ишлаб чиқариш ислоҳотлари, монополияларни бекор 
қилиш.
4. Давлатнинг куйидаги соҳаларидаги ролини қайта кўриб чиқиш:
- ҳуқуқий ислоҳотлар (конституцион, мулк, шартнома, банк, рақобат);
- ахборот таркибиш! ислоҳ қилиш (хдсобга олиш, назорат);
- иқтисодиётни билвосита бошқаришнинг институционал тизими 
(солиқ тизими, бюджетнинг шаклланишини назорат қилиш);
- ижтимоий соха (ишсизликдан сугурталаш, пенсия таъминоти, 
меқнатга лаёқатсизляк, ижтимоий хизматлар: соғликни сакдаш, таълим).
230


МШЕ мамлакатларида иқгисодий ислоҳотлар жадал суръатларда 
марказлашган режали, самарасиз иқгисодий тизимдан турли мулк шаклла- 
рига, тадбиркорлик ташаббускорлигига, эркин бозор ва демократик 
институтларга асосланган самарали бозор тизимига ўтиш 
максадида 
амалга оширилди.
МШЕ мамлакатларининг Европа Иттифоқига кириши. 2004 йилда 
ЕИга МШЕ мамлакатларидан саккизтаси, 2007 йилда эса яна иккитасининг 
аъзо 
бўлиши 
уш бу 
мамлакатларнинг 
қатор 
ижтимоий-иқгисодий 
муаммоларни ҳап қилиш имконини берди.
Биринчидан, Ғарбий Европа бозорларининг очилиши бу мамлакатлар 
ЯИМнинг барқарор суръатларда ўсишини таъминлади. ЕИга аъзо бўлишга 
тайёргарлик даври ва ундан кейинги даврларда МШЕ мамлакатларида 
иқгасодий ўсиш суръатлари ЕИ-15 мамлакатлари кўрсаткичларидан 1,7 
марта юқори бўлди.
Иккинчидан, ЕИга аъзолик МШЕ мамлакатларида ишсизлик даража­
сининг пасайишига олиб келди, жумладан, ишсизлик даражаси 2003-2007 
йилларда 11,3% дан 7,8% гача пасайди. Ушбу ҳолатнинг асосий сабаби 
МШЕ мамлакатларидан Ғарбий Европа мамлакатларига ишчи кучининг 
оқиб ўтиши (3 млн. киши) хисобланади. МШ Енинг баъзи мкамлакатларида 
мигрантлар 
томонидан 
жўнатиладиган 
пул 
ўғказмалари 
ташки 
молиялаштиришнинг хорижий инвестициялардан 
кейинги 
салмоқли 
манбасига айланди. Мисол учун, 2010 йилда Полыпага 9,1 млрд. доллар, 
Сербияга 5,5 млрд. доллар, Руминияга 4,5 млрд. доллар миқцорида пул 
ўтказмалари кириб келган.3 Жаҳон молиявий-иктисодий инқирози бу 
мамлакатларда ишсизлик даражасининг ошипшга олиб келди. Мисол учун, 
ишсизлик даражаси 2010 йилда Сербияда 19,6% ни, Словакияда 14,4% ни, 
Венгрияда 11,2% ни, Болгарияда 10,3% ни ташкил этди.4
Учинчидан, ушбу ҳудудга Ғарбий Европа капиталининг кириб келиши 
рагбатлантирилди ва М Ш Е мамлакатларида инвестицияларнинг жамғарма- 
лардан сезиларли даражада ортиб кетиши жараёни юз берди.
Тўртинчидан, ривожланган мамлакатлар иктисодиёти билан бирлашиш 
бу мамлакатларда меҳнат унумдорлигининг жадал суръатларда ўсишига 
олиб келди. МШЕ мамлакатларида ушбу кўрсаткичнинг йиллик ўсиши 
ўртача 2-3% ни ташкил этгани ҳолда, ЕИ-15 мамлакатларида бор-йўги
0,75% га тенг бўлди.
ЕИга барқарор иқгисодий ўсшп суръатларига эга, рақобатбардош 
бўлмаган, тўлдирувчи характеридаги иқтисодиётга эга мамлакатларнинг 
аъзо бўлиши ЕИ-15 мамлакатлари иктисодиётига ижобий таъсир кўрсатди. 
Бу ҳолат Ғарбий Европага маҳсулотлар, хизматлар, юқори технологияларни
3MigrationandRemittanc«sFactbook 2011. Second edition. The World Bank - Washington, 2011. P. 13.

Перспективы развития мировой экономики. Замедление роста, увеличение рисков. Обзор. Сентябрь 
2011. МВФ. Вашингтон, 2011.С. 82.
231


сотиш учун янги бозорларнинг вужудга келиши, арзон ишчи кучидан 
фойдаланиш имконини яратди.
XX асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йилларнинг бошларидаги 
“фалажли даволаш” оқибатида МШЕнинг барча мамлакатларида иқгисодий 
ривожланишнинг трансформацион пасайиши юз берди. Жумладан, ЯИМ 
микёсининг пасайиши Чехияда 13% ни, Болгарияда 36% ни, собик, 
Югославиянинг баъзи республикаларида 50% ни ташкил этди. Бу 
мамлакатларда иктисодий ўсиш 1992 йилда Полыпада, 1993 йилда Чехия ва 
Венгрияда, 1994 йилда Словаки яда бошланди ва 90-йилларнинг охирига 
келиб ЯИМ ҳажми ислоҳотларгача бўлган давр даражасига етди. 2000 
йиллардан бошлаб Болтиқбўйи ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларида 
иктисодий ўсиш бошланди.
Ҳозирда МШЕ дунёнинг жадал суръатларда ривожланаётган минтақа- 
ларидан ҳисобланади. Мисол учун, 1993-2002 йилларда ушбу макмлакат- 
ларда ЛИМнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 3,2% ни, 2003-2008 
йилларда 5,5% ни ташкил этди. МШ Е мамлакатларида 2009 йилда жаҳон 
молиявий-иктисодий инқирозининг салбий таъсирида иктисодий ўсиш 
3,6% га пасайдн, бу мамлакатларда амалга оширилган инқирозга қарши 
чоралар. туфайли иқгасодий ўсиш 2010 йидца қайта тикланди ва 4,5% га 
тенг бўлди.5
Иктисодий ўсиш омштлари таркибида ички истеъмолнинг кенгайиши, 
жумладан, саноатда инвестицияларга бўлган талабнинг ортишини алоҳида 
қайд этиш мумкин. Саноатнинг жадал суръатларда ўсиши миллий 
валюталарнинг еврога нисбатан паст курси билан қўллаб-кувватланаётган 
экспорт ҳажм ининг ортиши га олиб келди.
МИ IF. мамлакатлари иқгисодиётининг таркиби аста-секин постин­
дустриал таркибга эга бўлиб бормокда. Жумладан, хизматларнинг улуши 
ЯИМга нисбатан 52-58% дан (Албания, Руминия, Македония) 75% гача 
(Латвия) ташкил этгани ҳолда, “эски Европа” мамлакатларига нисбатан 
паст хисобланади (ЕИ-15 мамлакатларида ўртача 70%).
МШЕ мамлакатлари ЕИ-15 мамлакатларидан қишлоқ ва ўрмон 
хўжалигининг ЯИМдаги улуши бўйича ҳам ортда қолмокда. Ушбу 
кўрсаткич Марказий Европа мамлакатларида 3-5% ни, Руминия, Болгария, 
Македония, Сербияда 9-13% ни, Албанияда 25% ни ташкил этади. 
Ҳудуднинг нисбатан кам тараққий этган мамлакатларида иктисодий ҳолат 
мехнат унумдорлигининг пастлиги билан янада мураккаблашади. Натижада 
бу тармоқда иктисодий фаол аҳолининг катта кисми банд (Руминияда 1/3, 
Польшада 1/5).
МШЕ мамлакатлари ЯИМда саноат ва курилишнинг улуши ҳозирги 
даврда паст (Жануби-Шарқий Европа мамлакатларида 20-30%) ёки жуда 
юқорилиги (Марказий Европа мамлакатларида 30-40%) билан ажралиб
5 Ўшаманба. С. 197.
2 3 2


туради. Бу ҳолат айрим мамлакатларда саноатлашиш жараёнининг тугама- 
ганлиги ёки айримларида эса индустриал таркибдан постиндустриал 
таркибга утилганлигидан далолат беради. Саноат таркибида анъанавий 
тармоқпар (енгил, озиқ-овқат, ёқилғи) улуши қисқариб, электротехника, 
автомобилсозлик, юқори технологик тармоқлар жадал ривожланиб, ҳиссаси 
ортиб бормокда.
ЕИга аъзо бўлишдаги ижобий омиллардан бири МШЕ мамлакатлари 
банк ва кредит тизимига хорижий капигални жалб этиш суръатларининг 
кескин ортиши ҳисобланади. 
Мисол учун, ушбу кўрсаткичнинг 1990 
йиллар ўрталарида 20% дан 2000 йиллар ўрталаригача 66,7% га қадар 
ортиши натижасида Чехияда банк акгивларининг 92% и, Полыпада 86% и, 
Венгрияда 70% и хорижий капитал (асосан немис капитали) назоратига 
ўтиб кегди.
МШЕ мамлакатлари молия тизими давлат харажатларининг юқори- 
лиги билан ажралиб туради. Давлат харажатларининг улуши ЯИМга 
нисбатан Руминия ва Эстонияда тахминан 26% ни, Болгария, Чехия, 
Словакия, Польшада 35^40% ни ташкил этса, Венгрия, Словения ва 
Хорватияда 40% дан ошади. Ш у билан бир вақгда бюджет тақчиллиги 
муаммоси мураккаб бўлиб, чукурлигича қолмокда. Мисол учун, бу 
кўрсаткич 2004-2007 йилларда Чехия ва Словакияда ЯИМ га нисбатан 3% 
ни, Польшада 5% ни, Венгрияда 6,5-10,8% га тенг бўлган. Натижада 
МШЕнинг аксарият мамлакатларида давлат қарзи Ғ арбий Европа 
мамлакатларига нисбатан юкори даражада сақланиб қолмоқца, жумладан, 
Венгрияда бу кўрсаткич 2006 йилда 70% ни ташкил этди.
ЕИнинг МШЕ мамлакатлари ҳисобига кенгайиши эски ва янги аъзо 
мамлакатлар солиқ ставкалари (корхон фойдаси ва ҚҚС) ўртасидаги 
фаркдар туфайли қатор муаммолар келтириб чиқарди. Янги аъзо 
мамлакатларда корхона фойдасига солинадиган солиқ ставкаси эски 
мамлакатлар ставхасига нисбатан ўртача икки бараварга паст ҳисобланади. 
Бундан ташкари, Словакия, Чехия, Болгария каби мамлакатларда солиқ 
имтиёзларининг мавжудлиги малакали, кам ҳақ оладиган ишчи кучи ва 
эркин маъмурий чоралар минтақага қўшимча хорижий капитал кириб 
келишини таъминлади.
Ш . М устақ и л д ав л а т л ар ҳам дўстлиги (МДХ) 
м ам л ак атл ар и иқгисодиёти
Утиш иқгисодиёти мамлакатларининг июашчи йирик гуруҳи МДҲ 
мамлакатлари ҳисобланади. Ушбу мамлакатларнинг баъзилари ижгимоий- 
иқгисодий ривожланиш даражаси бўйича ривожланаётган мамлакатлар­
нинг юқори гуруҳига кирган бўлса, баъзилари ривожланган мамлакатлар­
нинг куйи гурухлга киради. Собиқ Иттифоқ иқгисодиёти устун даражада
233


ички иқгасодий алоқаларга асосланган ягона мажмуа сифатида узоқ вақг 
инқирозни ўз бошидан кечирди.
1991 йидца собиқ Итгифоқ республикаларидан иборат МДҲ ташкил 
этилди (Россия Федерацияси, Арманистон Республикаси, Беларуссия 
Республикаси, Грузия, Молдавия Республикаси, Озарбайжон Республикаси, 
Туркманистон 
Республикаси, 
Тожикистон 
Республикаси, 
Украина, 
Қозоғистон 
Республикаси, 
Қиргазистон 
Республикаси, 
Узбекистон 
Республикаси). Болтиқ бўйи республикалари М ДҲга киришдан бош 
тортди. Грузия 2009 йилда М ДҲтаркибидан чиқиб кетди.
МДҲ мамлакатларини амалга оширилаётган иқгисодий ислоҳот- 
ларнинг суръатлари ва чуқурлигига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин:
- иқгисодий ислоҳотларни амалга оширининг “радикал” йўлини 
танлаган мамлакатлар (Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон);
- иқгисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич йўлидан бораётган 
мамлакатлар (Узбекистон, Туркманистон, Беларуссия);
- “оралиқ гуруҳ” мамлакатлари (МДҲнинг бошқа барча мамлакат­
лари).
“Радикаллар” гуруҳига иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг 
“фалажли даволаш” усулини қўллаган мамлакатлар киради. “Оралиқ гуруҳ” 
мамлакатларига иқтисодий ислоҳотларни “радикал” ислоҳотларга нисбатан 
секинроқ, “босқичма-босқич” ислоҳотларга нисбатан жадалроқ амалга 
ошираётган мамлакатлар гуруҳи кирди. Ушбу гуруҳлаш шартлидир. Мисол 
учун, Беларуссияда бошқа МДҲ мамлакатларига нисбатан ўзига хос 
ижтимоий-иқгисодий модель шаклланди. Корхоналарнинг аксарият қисми, 
жумладан, йирик корхоналар давлат ихтиёрида бўлиб, улар мамлакат 
ЯИМнинг тахминан 75% ини ишлаб чиқаради. Шу билан бир вақгда 
ҳўжалик юритиш механизми бозор мезонлари бўйича амал қилади: 
директив 
режалаштириш 
чекланган, 
давлат 
корхоналарининг 
ўзи 
ҳамкорларни қидириб топади, ҳамкорлик шартлари, маҳсулот нархи бўйича 
келишади, ишлаб чиқариш ва ишчилар таркибини белгилайди. Мамлакатда 
кенг қамровли ижтимоий кафолатяар сақланиб қолган.
МДҲнинг барча мамлакатлари шдсисодиётида XX аср 90-йилдарида 
бозор муносабатларининг асослари шаклланди:
- аксарият мамлакатларда хусусий мулк етакчи мавқега эга бўлди ва 
90-йилларнинг охирига келиб ЯИМнинг 50% дан 75% гача бўлган қисми 
хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келди. Тадбиркорлар синфи ушбу 
мамлакатларда етакчи ижтимоий кучга айланди;
- нархларнинг шаклланиши эркинлаштирилди;
- ташқи иқгисодий алоқалар соҳасида бозор ислоҳотлари амалга 
оширилди ва ташки бозорларнинг очикдиги таъминланди;
- аҳоли менталитетини бозор муносабатлари қоидаларига мосла- 
шишга йўналтирилган қайта ўзгаришларни амалга ошириш бошланди.
234


МДҲ мамлакатларининг 1991-2010 йиллардаги иқгисодий ривожла- 
нишини куйидаги уч босқичга ажратиш мумкин.
Биринчи босқичда (1991-1995) собиқ Иттифоқ республикаларида 
сиёсий мустақилликнинг ҳуқуқий асослари яратилди, халқаро иктисодий, 
молия ташкилотларига аъзо бўлишди, ўзаро шартномалар имзоланди, 
мустақил давлат учун хос молиявий-иктисодий, бюджет-солиқ, божхона ва 
бошқа иқгасодий инстигутлар ш акл л антирил ди.
Шу билан бирга бу даврда ягона валютага асосланган ягона иктисодий 
иқтисодий макон барҳам тодди, республикалар ўртасидаги кооперация 
алоқалари бузилди, учинчи мамлакатлар бозорига қайта ихтисослашиш 
бошланди ва миллий иқгисодиётларда инқироз ҳолатлари кучайиб борди. 
Деярли барча республикаларда ЯИМнинг кескин қисқариб, энг чукур 
пасайиш мамлакатларда турли йилларда рўй берди. Жумладан, ушбу 
кўрсаткич 1990 йил даражасига нисбатан 1995 йилда Озарбайжонда 42,1% 
ни, Арманистонда 59.8% ни, Беларуссияда 66,1% ни, Грузияда 35,8% ни, 
Қозоғистонда 69,0% ни, Қирғизистонда 55,0% ни, Модцавияда 48,0% ни, 
Россияда 65,4% ни, Тожикистонда 34% ни, Туркманистонда 61,0% ни, 
Ўзбекистонда 81,6% ни, Украинада 47,1% ни ташкил этди.6
Иккинчи босқич (1996-2000) янги мустақил мамлакатларда сиёсий 
суверинитетнинг мустаҳкампаниши, мустақил фаолият олиб борувчи 
молиявий-иктисодий тизим ни нг яратилиши, узок хориж мамлакатлари 
билан иқтисодий алоқаларнинг ўрнатилиши ва ривожланиши билан 
иэоҳланади.
Бу босқичда МДҲ мамлакатлари иктисодиёти баркарорлащци, 
инфляция даражаси пасайди. Жумладан, 2000 йилда ушбу мамлакатларда 
ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан Озарбайжонда 59,3% ни, Арманистонда 
76,9% ни, Беларуссияда 89,7% ни, Грузияда 47,5% ни, Қозоғистонда 77,9% 
ни, Қирғизистонда 72,0% ни, Молдавияда 44,0% ни, Россияда 69,1% ни, 
Тожикистонда 41,0% ни, Туркманистонда 77,0% ни, Ўзбекистонда 99,0% 
ни, Украийада 47,3% ни ташкил этди. М Д Қ мамлакатларидан ЯИМ ҳажми 
бўйича 1991 йил даражасига фақат Узбекистон эришди.
Учинчи босқичда (2001-2010) МДҲнинг барча мамлакатларида 
иқтисодиётнинг мусгаҳкамланиши содир бўлди, иктисодий салоҳиятни 
ошириш учун мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланилди, иқгисодиёг 
таркибини ўчгартириш билан боғлиқ ислоҳотлар амалга оширилди, жаҳон 
иктисодиётига интеграциялашшп 
жараёни 
фаоллашди. 
2010 
йилда 
Озарбайжон, Беларуссия, Қозогистон, Туркманистонда ЯИМ ҳажми 1991 
йил даражасидан ошди.
Таҳлиллар МДҲ мамлакатларида 2010 йилда фақат ЯИМ ҳажми 
бўйича 1991 йил даражасининг тикланиши ва ўсиш (114,0%) содир 
бўлганлигини, саноат (95,0%), қишлоқ хўжалиги (90,0%), асосий капиталга
6Вашанов В. Распад ССР и его последствия для постсоветских республик. //Экономист, №11,2011. С. 80.
235


инвестициялар (84,0%), аҳояига кўрсатиладиган пулли хизматлар (51,0%) 
ҳажми бўйича эса ҳозирга қадар 1991 йил даражасининг тикланмаган- 
лигини кўрсатмокда (13.3.1 -жадвал).

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish