Узумнинг абориген (маҳаллий) навларини ўрганиш



Download 68 Kb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi68 Kb.
#28250
TuriЛекция
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Uzum


UZUM СЕЛЕКЦИЯСИ
Юқори ҳосил олиш, унинг сифатини яхшилаш, ҳосилдан қандай мақсадда фойдаланишни белгилашда (янгилида истеъмол қилиш, шарбат, вино тайѐрлаш, майиз қилиш ва ҳ.к.) навнинг аҳамияти катта.
Ток селекциясининг асосий бош йўналиши серҳосил, совуққа, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, шунингдек, қимматбаҳо хўжалик белгиларига (узум бошлари катта, ғужумлари йирик, кўркам, эртапишар, ширадор, транспортбоп, узоқ сақланадиган ва ҳ.к.) эга бўлган навларни яратиш ҳисобланади. Шунинг учун ток селекцияси зарур миқдорда ва сифатли маҳсулотларни етиштиришни таъминлашда, қишда кўмилмайдиган ҳамда лалми ерлардаги токзорлар майдонини кенгайтиришда ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади.
Ток селекцияси билан боғлиқ барча ишлар турли йўллар ва усуллар орқали амалга оширилади, масалан:

  • абориген (маҳаллий) навларни ўрганиш ва уларнинг ичидан қимматбаҳо хусусият

ва белгиларга эгаларини ажратиб олиш;

  • табиий холда ирсий ўзгаришларга эга бўлган ток шакллари ва навларни излаш;

  • дурагайлаш йўли билан янги навларни яратиш;

  • клон селекцияси;

  • сунъий мутагенез каби усуллар кенг қўлланилади.

Узумнинг абориген (маҳаллий) навларини ўрганиш. Н.И.Вавилов: «Ҳар қандай селекция иши қандай ўсимлик билан олиб борилмасин, у ѐки бу регионнинг узоқ асрлар давомида халқ селекцияси томонидан яратилган абориген навларни ўрганишдан бошланиши керак», деган тушинчани илгари суриб, маҳаллий (жайдари) навларнинг аҳамиятига катта урғу берган. Ҳозирги ҳамдўстлик мамлакатлари худудида маданий токнинг келиб чиқишига доир иккита йирик қадимий марказ (ўчоқ) мавжуд. Булар Кавказ орти ҳамда Ўрта Осиѐ марказлари ҳисобланиб, абориген навларнинг аксарият қисми шу ерларда жойлашган.
1. Ўрта Осиѐ региони (Ўзбекистон, Тожикис-тон, Туркманистон, Жанубий Қозоғистон, Қирғизистон) да экиб келинаѐтган узум навларининг аксарияти, келиб чиқиши жиҳатидан абориген навлар ҳисобланади ва уларнинг асосий қисмини хўраки ва кишмишбоп навлар ташкил қилади. Ҳозирда энг кўп тарқалган маҳаллий (жайдари) навларга Келинбармоқ хусайни, Қизил хусайни, Бишти, Қора вассарға, Нимранг, Хусайни бегизи, Қора жанжал, Қора калтак, Султони, Чиллаки, Оқ вассарға, Қизил хурмони, Каттақўрғон, Тагоби, Штур ангур, Сояки, Қора кишмиш, Тарнау кабилар киради.

Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish