ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
ликда боладаги хусусий ижодкорлик жуда
қизиқарли ижобий натижалар беради.
Машғулотларда компьютер технологияла-
ри ҳам самарали қўлланилиши мумкин. Ком-
пьютерда мультфильм яратилиш жараёнлари
акс эттирилган видеороликлар кўрсатилиб,
мультфильм қаҳрамонларининг ижобий ва
салбий хислатлари, ранглар ва чизиқлар плас-
тикасининг жозибадорлиги ҳамда унинг яра-
тилиш жараёнидаги қизиқарли ва машаққатли
рассом меҳнатидан болалар бой таассуротга
эга бўладилар.
Рассомларнинг асарларидан намуналар
кўрсатиш ва таниқли рассом, педагог олимлар
билан масофавий таълим машғулотларининг
ташкил этилиши ўқувчиларда дарсга бўлган
қизиқишни оширади.
Юқори синфларда лойиҳалаш методларини
кенг қўллаш мумкин. Бунда амалий санъатнинг
қадимий, миллий ва замонавий анъаналар-
нинг уйғунлашуви асосида янги жиҳозлар (би-
нолар, автомобиллар, маиший ва спорт
жиҳозлари, либослар) лойиҳалаштириш бола-
лардаги миллий қадриятларимизга нисбатан
фахр ва меҳр туйғусини уйғотади. Маҳаллий
хом ашёлардан фойдаланган ҳолда яратувчан-
лик ва ихтирочилик фаолиятлари болаларнинг
ижодий қобилиятлари шаклланишига туртки
бўлади.
Тасвирий санъатда рағбатлантириш ижо-
дий қобилиятлар шаклланишининг муҳим
шарти бўлиб хизмат қилади. Бизнинг фикри-
мизча,
тасвирий
санъат
дарсларида
ўқувчиларга тўғри ёки нотўғри чизганлари
учун баҳо қўйиш керак эмас. Болалар
ютуқларини анъанавий баҳолаш жуда мукам-
мал бўлмаган усул, деб ўйлаймиз. Фикрлаш,
яратиш, ижод қилиш кўникмалари даражаси
баҳолаш мезонининг асосий компонентлари
бўлиши керак. Билиш фаолиятининг энг сама-
рали омили бўлган муваффақиятли вазиятни
яратишга ҳаракат қилиш лозим.
Мактабдаги уюштирилган кўргазмаларда
қатнашиш болаларни рағбатлантириш шакли-
дан бири бўлиб, ота-оналар билан учрашув
ёки байрам тадбирларига бағишланган бундай
кўргазмалар тез-тез ўтказилиб турилиши
мақсадга мувофиқ. Вақти-вақти билан бундай
кўргазмалар ташкил этиб туриш болаларда ўз
ишларининг ўзгалар томонидан эътироф эти-
лишини кўрганда уларда фахр ва ғурур
туйғуларини уйғотади. Ўз ишларини бошқалар
иши билан таққослаш, баҳолаш ҳамда ютуқ ва
камчиликларини кўриш имкониятини яратади.
Ўқувчиларнинг дарсда ишлаган ишларидан
яқинлари ва дўстлари учун совға сифатида
ҳам, мактаб йўлакларига безак сифатида ҳам
фойдаланиш мумкин.
Бу дарсларда ҳар бир бола ўз сезгиси, фикр-
лаши ва дунёқараши, шахсий сифатлари билан
қизиқ. Бу дарсларда болалар саёҳатчи, каш-
фиётчи, ижодкор ролида бўлишлари мумкин.
Улар тафаккур қилиши, таҳлил қилиши, шод-
лик ва гўзаллик яратиши билан бу ижодлари
маҳсулидан ўзларини бахтли ҳис қиладилар.
Бундай дарс ўтиш фаолияти натижасида
ўқитувчи:
1) мактаб жамоавий ва маънавий ишларида
иштирок этиши;
2) барча синфларда ўзлаштириш кўрсаткичи
ва ўзлаштирилган билимлар сифатини оши-
риши;
3) туман, шаҳар, вилоят миқёсидаги тадбир-
лар, кўргазмаларда ўқувчилари ишлари билан
қатнашиш, кўплаб ютуқли совринлар олиш
каби муваффақиятларни қўлга киритиши мум-
кин.
Юқорида келтирилган таълим технология-
лари асосида ўқитувчи ўқувчилардаги ўзига
хос ижодий вазифалар бажариш ҳамда ҳар
қандай фаолиятга ижодий ёндашиш қоби-
лиятларини юзага чиқариш ва ривожланти-
ришга сабаб бўлади.
Тасвирий санъатни ўқитиш дарсининг тур-
ли шакл ва усулларидан фойдаланилган бун-
дай дарсларда:
– ижодкорлик
қобилиятлари
ривож-
ланади;
– ҳиссий дунёқарашлари шаклланиб, маъ-
навияти тарбияланади;
– тасвирий санъат ҳақидаги қадимги дунё
санъатидан то ҳозирги вақтгача бўлган асосий
билимлар эгалланади;
– дунё халқлари санъатига нисбатан ҳурмат
ҳисси уйғонади;
– атроф-муҳит ва санъатни қадрлашга нис-
батан маънавий-ахлоқий хусусиятлар шаклла-
нади.
15
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ / НЕПРЕРЫВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |