Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
407
археология экспедицияси томонидан ноёб обидалар рўйхатига киритилган бу мажмуа
квадрат шаклида бўлиб, тўрт устун хона шифтини тўққиз гумбазга ажратган.
Марказий қисми катта гумбаз билан ,бошқа қисмлари –деворга ва устунларга
таянган яна саккизта гумбаз билан беркитилган.Масжид деворлари лой пахсадан
ишланган бўлиб ингичка пишиқ ғиштдан тайёрланган, мураккаб тузимга эга.Тарихий
манбаларда Х-Х1 асрга мансуб деб тилга олинган бу меъморий обида меъморчилик
услубига кўра бу даврлардан ҳам олдинроқ бунёд этилган деган тахминларга сабаб
бўлмоқда.
М.Ахмедовнинг таъкидлашича, таникли шаркшунос олим Якубовский
Дехгароннинг ёши Исмоил Сомоний макбарасидан кичик эмас, балки ундан хам
кадимийдир деган хулосага келган.
Этикод мукаддас инсоний туйгу бўлиб, у билан боғлик иморатлар ҳам ўзи
сингари, мустахкам имон – эътикод, кудратли ирода, ва улуғ тафаккур рамзидир.
Маьлумки, диний амаллардан намоз ўқиш, азонга чакиришдан бошланади. Шунинг
учун масжидларни минорасиз тасавур этиш қийин. IX – асргатегишли минора
пойдевори Афросиёб масжидинин гисломий девори ташқарисидан топилган.
Шунингдек, XII-аср бошларида қурилган миноралар кўҳна Урганчда, Термизда,
сақланиб қолган.
XII-асрнинг ноёб ёдгорликлари сифатида Жарқўтон, Бухоро, Вобкент
миноралари яхши сақланиб қолган. Факат Жарқутон минораси тўлиқ баландлигида
сақланиб қолмаган.
“Бухородаги Минораи Калон ҳақида манбаларда шундай дейилади. ”Яна бир
дунёга машхур обида бу Бухорода Қорахоний Арслонхон буюртмаси билан қурилган
Минораи Калон ҳисобланади. Унинг баландлиги 45,6м”
1
.
«Минора» арабча «миноратун» сўзидан олиган бўлиб, у маёқ деган маьнога эга.
Ислом маданиятида минора ўзига хос маьнога эга бўлиб, у Оллохнинг ягоналиги –
ёлғизлиги рамзи бўлиш билан бирга унинг баланд ва виқорли туриши Оллохнинг
улуғлиги ва ҳамма нарсани бир кўзда кўриб туриши тимсолидир. Исломий
обидалардаги турли рангларни ўзида мужассам этган такрорланмас безак ва нақшлар
ўзининг мафтункорлиги, гўзаллиги билан инсонни ҳайратга солади. Беихтиёр
Оллоҳнинг гўзаллиги ва у яратган барча нарсаларнинг гўзаллигини қалбида жо
қилган бунёдкор халқимизнинг юксак салоҳиятидан гувоҳлик беради. Шу маънода
диний кадриятлар, улар билан боғлик меъморий обидалар аждодларимизнингўзига
хос шарқона турмуш тарзи, тафаккури ва дунёкараши, хаётга, воқеликка
муносабатидан гувоҳлик берувчи, маънавий-рухий оламини, турмуш-тарзи, яшашдан
мақсади ва интилишларини рамзий ифодалаш билан қимматли ва бугунги миллий
тикланиш жараёнида улардан оқилона фойдаланиш аҳамиятга молик.
Бугунги кунда мустакиллигимиз шарофати билан юзлаб масжидлар, ўнлаб
мадрасалар янгидан қад кўтариб, фаолият кўрсатмокда. Диний расм - русумларга,
байрамларга, диний ахлокий қадриятларга катта эътибор қаратилмокда. Улар диний,
миллий, умумбашарий қадрият сифатида тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб,
фуқароларни бирлаштиришга, ҳамжихатликка ундашга,ҳар қандай урушларга,
жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга, бунёдкорликкава ўз навбатида ватан
равнақи, халк фаровонлигига, миллий тикланишга хизмат этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |