Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
305
yer solig‘ini ko’proq undirib olish to‘g‘risida og‘zaki ko‘rsatma bergan. Bu buyruqqa
muvofiq ma’murlar dehqonlarning terisini shilishga kirishganlar .
Ahmad Donish mamlakatdagi iqtisodiy va madaniy jihatdan rivojlanib borayotgan
qoloqlikni – “davlat boshqaruvidagi hokimiyat uchun o‘zaro kurashlar, adolatsiz rahbarlar
tomonidan davlat sohalarining ko‘p qismi boshqarilayotgani, davlatni idora etuvchi
shaxslarning xalq manfaatini ko‘zlab emas, balki shaxsiy manfaatlarini ko‘zlab amalga
oshirayotgan adolatsizlik harakatlaridadir” deb ta’kidlab o‘tadi. Mamlakatdagi iqtisodiy,
ijtimoiy qoloqdiqni faqatgina amirlik davlat tuzumini isloh qilish orqali amalga oshirish
mumkinligi ham qayd etgan.
Ahmad Donish va uning ijtimoiy-siyosiy faoliyati, ilmiy me’rosi XIX asr ikkinchi
yarmida Buxoro amirligi tarixini o‘rganish, tadqiq etish uchun ahamyatlidir. Amirlik aholisi
va davlat boshqaruvidagi yutuq va kamchiliklarni o‘z davrida qayd etgan olim ma’lumotlari
bugungi kun tarixchilari, siyosatshunos va jamiyatshunoslari uchun muhim manba
vazifasini bajaradi.
Foydalanilgan adabiyotlar
1. B.Ahmedov, Tarixdan saboqlar, Toshkent ”O‘qituvchi” 1994
2. O‘zbekiston tarixi, Toshkent “O‘qituvchi” 2001
3. Ahmad Donish asarlari: “Mang‘it amirlarining muxtasar tarixi”, “Nodir voqealar”
ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖАРАЁНИДА
ПРИЗЕНТАЦИЯ СЛАЙДЛАРИНИНГ РОЛИ
Ю.Қурбонова, Г.Улуғбердиева, Ф. Равшанова.
-
Навоий давлат кончилик
институти академик лицейи ўқитувчилари
Бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири замонавий педагогик
технологиялар ва ютуқлардан кенг фойдаланиш, уларни таълим тизимида жорий
қилиб бориш, ҳуқуқий билим кўникмаларини ошириш ҳамда ривожланган
мамлакатларнинг тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ қилишдан
иборатдир.
Шу ўринда шуни эсдан чиқармаслик керакки, ўқитиш жараёнида ўқувчилар
ижодий қобилиятини ошириш ва уларнинг амалий кўникма, малакаларини
шакллантириш учун таълим жараёнига юқори даражали малакага эга бўлган,
қобилиятли ва моҳир педагогларни жалб қилишимиз зарур. Шундагина келажаги
буюк Ўзбекитонимизга ҳар томонлама етук, баркамол ёшларни етказиб бера оламиз.
Ҳозирги кунда Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури талабларидан ва жаҳон
андозаларига мослашув эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи кадрларнинг
асосий қисми янги пед технологияларни чуқур билиши, ҳамда таҳлил қила олиши ва
янгилик даражасига эга бўлиши жуда муҳим. Бунинг учун дарсни тушунтириш
жараёнида барчага мўлжалланган, аммо унча мураккаб бўлмаган усулларни қўллаш,
кўргазмали қуроллардан фойдаланиш, янги ишлаб чиқарилаётган ахборот
воситаларини дарс жараёнига тадбиқ қилиш, кўпроқ талабларни мустақил ишлашга
ундаш, илғор тажрибаларидан фойдаланишнинг турли йўлларидан кенг фойдаланиш
ва албатта, вақтдан тўғри фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Машғулотнинг ҳар бир қисм ва босқичларининг изчил асосланганлиги, таълим
жараёнини тартиблаштириш – батафсил аниқланган ва асосланган, ишларни маълум
тартибидан ташкил топган қисмлар – мулоқот, ахборот ва бошқарувнинг йўл ва
воситаларини бўлиш орқали мумкин қадар расмиятчилик нуқтаи назаридан
расмийлаштирилмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |