Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
306
Таълимга технологик ёндашув ва “таълим технологияси” тушунчаси
маъносининг даврлар давомида узлуксиз ўзгаришини солиштирсак моҳиятни тўғри
англаб олган бўламиз.
Масалан, технологик жараённинг намоён бўлишини ХVII асрда Ян Амос
Кaменский, шундай таълим механизми, яъни “вақт, нарсалар ва усуллар” моҳирона
тақсимланса, уни тўғри тузиш ва ундан тўғри фойдаланилганда кутилаётган
натижани берса, яъни уни “дидактик машина” деб номлаб, у устида изланиш олиб
борган бўлса, ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида эса бу қуйидагича изоҳланди:
“Педагогиканинг предмети инсон табиати ва ўқув-тарбиявий ҳаракатларининг
самараси ўртасидаги қонуниятли муносабатлар ҳисобланади”. Бир қанча
услубиётлардан “танлаш ҳуқуқи” ўрнига, илмий, табиатга оид педагогика берилган
ёки инсонни тўғрисидаги аниқ билимлари асосида мавжуд шароитлар учун
ҳаракатланишнинг мақбул йўлларини онгли лойиҳалашни таклиф этади. Маълумки,
муаммонинг бундай берилишида педагогика “тажрибани умумлаштириш” ва “омма
ижодкорлиги” ботқоғидан илмий изланиш майдонига ва юқори асосли психология –
педагогика муҳандислигига ўзгаради. Ушбу матн парчасида таълим технологияси –
берилган шароитда педагогик вазифаларга мақбул эришиш йўлларидир. Берилган
шароитда мақбуллик – технологияни ҳаммабоп тизимли белгиси бўлиб қолади.
Ҳозирги вақтда педагогик технология педагогик амалиётда янги йўл ва
воситаларини жадал татбиқ этилаётганлигини кузатиш мумкин. Бироқ баъзи таълим
шакл ва фаол усуллар ўрнига бўлинмас таълимий технологиялар зарур. Лекин
таълимий жараённи технологияли лойиҳалаштириш ва режалаштиришни, фақат
технологик билим, кўникма ва малакаларга эга бўлган ўқитувчи бажара олиши
мумкинлигини кўрсатиб бермоқда.
Шундай экан, яна нималарга эътибор қаратиш муҳим, ёки нималарни доимо эсда
тутиш лозим? Бизга маълумки, фанни ўқитишдаги таълим усуллари жуда хилма-
хилдир.
Маъруза – давомли вақт ичида ўқитувчи томонидан катта ҳажмдаги ўқув
материалини монологик баён қилиши.
Намойиш – таълим олувчиларни объект ва ҳодисалар, жараёнларни уларнинг
табиий кўринишда кўргазмали-ҳиссий таништириш.
Кўрсатиш – нарса, жараёнлар ва ҳодисаларни уларни тасвирий кўринишда
кўрсатиш ва қабул қилишни кўзлайди.
Бу усулнинг асосий вазифаси – ўргатиш. Кўрсатишнинг воситаларига схемалар,
жадваллар, расмлар, суръатлар, албомлар, хариталар, ясси моделлар хизмат қилади.
Кўриш усули ахборотни кўпроқ кўргазмали кодоскоп, проектор, киноаппарат, ўқув
телевидениялар, шунингдек, ахборотни дисплей билан акс эттирувчи компьютерлар
бўйича қабул қилишга асосланади.
Таълим усулларининг кўриш усулига тўхталадиган бўлсак, бунда машғулотнинг
асосий қисмида Power Point дастурида тайёрланадиган призентация слайдлари жуда
муҳим аҳамиятга эга.
Агар биз, ажратилган вақт машғулот босқичларига (тайёргарлик ва мавзуга кириш
босқичи 10-15 дақиқа, Янги мавзунинг баёни 45-50 дақиқа. Якуний қисм 15-20
дақиқа) қатъий тартибда амал қиладиган бўлсак, унда слайдлар намойишига
максимум 50 дақиқа вақтимиз борлигини билишимиз муҳим. Бундан ташқари ҳар бир
слайдларнинг ўқитувчи томонидан ҳам изоҳланиши ва таълим олувчиларнинг
саволлари маълум бир вақт оралиғни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |