Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
230
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунда талабалар фанга оид ўқув
маълумотларни таҳлил ва синтез қилишни, натижаларни умумлаштириш каби
имкониятларга эга бўлади.
9. Талабаларнинг ўқув фаолиятини бошқариш учун мослашувчанлик тамойили.
Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти” фанидан таълим олиш фаолиятини
бошқаришда ахборот-таълим муҳитида фойдаланишни ва талабаларни, ушбу муҳитга
мослаштиришни назарда тутади.
10. Фанга оид ўқув маълумотларни мустаҳақил равишда топиш орқали таълим
олиш тамойили. Ушбу тамойил таълим олувчининг мустақил равишда
маълумотларни қидириш орқали таълим олишни назарда тутади. Фанга оид ўқув-
маълумотларни қидирув фаолияти тамойили амалга оширишда Интернет тармоғидаги
ахборот-таълим муҳитларидан ва google хизматларидан фойдаланиб ўқитишни амалга
оширади (П.Я. Галперин, Н.Ф.Тализина) [5]. Бугунги кунда фанлардан, хусусан
“Компьютер таъминоти” фанига оид ўқув маълумотларни қидириш орқали ўрганишда
Интернет тармоғидаги таълимга оид ахборот-таълим муҳитларидан ва google
хизматларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ушбу муҳитларда ахборотни
излаш, янги билимларни эгаллаш белгиланган мақсадларга эришиш учун талабанинг
компетенцияларини ривожлантиришни ҳамда ички идрок этиш - фаолият маъносига
мос мотивни шакллантиради.
11. Компьютер таълимини ташкил этишда ҳамкорлик ва менторлик тамойили.
Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишни
янги технологияларини излашга ва мазкур тизимдаги ўз ўрнини аниқлашга
тайёрлигини янада кучайтиришни назарда тутади. Бунда профессор-ўқитувчи
ўзининг фаолиятини сезиларли даражада қисқартиради.Яъни таълим жараёнини
авторитар бошқарувидан қўшма фаолият ва ҳамкорликка ўтказилади. Бунинг
натижасида, талабарепродуктив ёндашувли ўқитиш муҳитита таълим олиш орқали,
унинг ижодий фикрлаш фаолияти ривожланади.
12. Мувофиқлик тамойили. Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти” фанини бир
томондан дидактик, психологик ва социологик, бошқа томондан менежмент,
информатик, тизим муҳандислиги, эргономика, дизайн ва бир қатор назарияларга
таянадиган ахборот-таълим муҳитларидан фойдаланиб ўқитиш технологияларининг
методологиясини белгилайди.
13.Индивидуал таълим олиш тамойили. Ушбу тамойил “Компьютер таъминоти”
фанидан индивидуал таълим олишни назарда тутади. “Компьютер таъминоти”
фанидан индивидуал таълим олишда ахборот- таълим муҳитларига жойлаштирилган
видео маърузалар ва виртуал стендлардан фойдаланиш самарали ҳисобланади.
Бунинг натижасида, талабаларни фанга оид қизиқишини ошириш орқали уларни
креатив фикрлашини ҳамда, компетентлиги ривожлантиришга эришиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак
информатика ўқитувчиларини тайёрлаш учун ўқитиладиган касбий фанлардан,
хусусан “Компьютер таъминоти” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишда
юқорида қайд этилган тамойилларга таянишни тавсия этамиз. Ушб тамойиллар
талабаларни мустақил таълим олишга ва ўзини-ўзи баҳолаш учун имконият яратади
ҳамда, креатив фикрлашини оширишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |