Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
111
этилади. Айниқса, бу борада Ўзбекистондаги олимлар томонидан ҳам бугунги кунда
олиб борилаётган психологик тадқиқотлар кўламига ва тараққиётига алоҳида урғу
бериш мумкин. Албатта, ўқув фаоллиги масаласи кенг қамровли жараён бўлганлиги
учун унинг жуда кўп қирралари юқорида қайд этилган тадқиқотлар орқали очиб
берилади. Айтиш мумкинки, бу борада жуда кўплаб психологлар, педагоглар,
файласуфлар, социологлар ва бошқа соҳа вакиллари томонидан таҳсинга сазовор
ишлар амалга оширилган ва оширилмоқда. Лекин, шундай бўлса-да, айнан ўқув
фаоллигига муносабат тизимининг шаклланиши, унинг ўзига хос ижтимоий
психологик иерархияси ва мотивацияси шаклланишининг бугунги ютуқларимизга
мос қирралари ҳақида батафсилроқ тадқиқотлар олиб борилишига бўлган
эҳтиёжининг тобора ортиб бораётганлигини ҳам сезмаслик мумкин эмас. Чунки,
ўқувчи шахсининг ўқув жараёнига бўлган реал ички (позитив), муносабат
мотивацияси имкониятларини чуқур ўрганмай ёхуд таҳлил қилмай туриб, шахс
тараққиёти муштараклигини ва унинг ижтимоий мақсадлар мутаносиблигига мос
тарбия йўналишларини белгилаб бўлмайди. Мазкур тадқиқот ишида муносабат
мотивацияси тушунчасини асослашга қаратилган назарий-илмий тадқиқотлар ва
адабиётлар таҳлилини баён қилиш мақсад қилиб қуйилди. Қолаверса, бу муаммонинг
қўйилиши ўқув фаоллигига муносабат мотивацияси билан боғлиқ назарий
тушунчаларга маълум даражада бўлса-да, ойдинлик киритиши мумкин, деб ўйлаймиз.
қўйилган ушбу вазифанинг бажарилиши тадқиқотнинг биринчи бобида ўз ифодасини
топган. Зеро, бизнингча, ўқув жараёни ва унга муносабат бир-биридан ажралган,
алоҳида нарса эмас, балки, улар бир–бирини тўлдириб турувчи ҳамда ягона мақсадга
йўналтирилган ижтимоий психологик жараён ҳамдир. Шунинг учун бу жараённи
ижтимоий психологик талаблар асосида ўрганиш вазифасининг қўйилишини айни
мақсадга мувофиқ, бўлган биринчи асосдир.
Тадқиқот умумий муаммосининг қўйилишидаги иккинчи асос шундаки, ўқувчи
шахсининг ўқув фаоллигига муносабатини тадқиқ қилиш услуби ҳақида амалий
қўлланмаларнинг етарли эмаслиги боис бугунги кунда ўқувчиларнинг ўқув
фаоллигига нисбатан ички мотивациясига тегишли тартибда баҳо бериш масаласида
бир оз қийинчиликлар юзага келмоқда. Ушбу қийинчиликларни бартараф этиш учун
ўқув фаоллигига муносабат тизимини ўрганиш мезонлари ва услубини ишлаб чиқиш
вазифаси қўйилди.
Бунда фаолият ва фаоллик психологияси, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақидаги
назарий-илмий таҳлиллар, хулосалар хусусидаги фикр–мулоҳазалар фаолиятга
муносабатни юқори даражада таркиб топтиришининг муносабат мотивацияси
самарадорлиги учун муҳим мезон сифатида қабул қилиш имконини берувчи жиҳатлар
белгилаб олинди. Чунки, фаолиятга берилган таърифнинг (яъни фаолият – кишининг
англашилган мақсад билан бошқариб туриладиган ички (психик) ва ташқи
(жисмоний) фаоллигидир) ўзиёқ инсоннинг у ёки бу дараждаги муносабатлари
мажмуасини ифодалаб турибди. Демак, шунга мувофиқ, фаолиятга нисбатан
муносабатнинг уч даражасини (фаол-ижобий, ижобий, индифферент) шартли
равишда белгилаш мумкин.
Муносабат тизимини мазкур турларига бўлишдан мақсад, фаолиятга нисбатан
ижтимоий фаолликни муносабат тарзида ифода этувчи айрим ижтимоий психологик
жиҳатларни янада чуқурроқ тасаввур ва талқин этишдир (Ш.Баротов-1998).
[1]
Бундан ташқари, ўқув фаоллигига муносабат мотивациясини шакллантиришга
хизмат қилувчи қуйидаги йўналиш танлаб олинди ва шу йўналишлар тадқиқотнинг
умумий мақсадига сингдирилди: биринчи йўналишда мактабга муносабат
Do'stlaringiz bilan baham: |