UzBerlin Consulting Group” компанияси ҳақида маълумот



Download 45 Kb.
Sana07.07.2022
Hajmi45 Kb.
#754762
Bog'liq
2-24-4-1-2671 ilova 2


UzBerlin Consulting Group” компанияси ҳақида маълумот

“UzBerlin Consulting Group” компанияси 2021 йилда ўзбек ватандошлари томонидан Бавария ўлкасининг Бамберг шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг асосий йўналишлари сифатида ўзбекистонлик ёшларнинг Германияда замонавий касб-ҳунарларни ўрганиши ва Германияда малака оширишлари учун иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш, абитуриентларнинг Германиядаги стипендия, ўқув ва тил курси дастурларига ҳужжат топширишларида профессионал консультация ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хизмат турларини йўлга қўйиш, миллатлараро ривожланишга ўз ҳиссасини қўшиш этиб белгиланган.


Компания директори - Умарали Маматов, Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. 2017 йилда Тошкент Молия институтини, 2021 йилда Германияда Отто-Фридрих номидаги Бамберг университети Бизнес бошқаруви йўналишида магистратура босқичини тамомлаган. DAAD стипендияси совриндори, айни вақтда солиқ консалтинг компаниясида ходим бўлиб ишлайди.
Компания иш бошқарувчиси ва лойиҳалар бўйича менежер - Умиджон Каримбердиев 1996 йилда Aндижон вилоятида туғилган.
2019 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. Германияда Бамберг университети Бизнес бошқаруви йўналиши бўйича магистратурада таҳсил олади. DAAD va Hanns Seidel жамғармалари стипендианти ҳисобланади.
Компания ёш бўлишига қарамай, кўплаб хусусий немис университетлари, немис тилини ўргатиш мактаблари ва немис компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўзбекистонда эса немис тилини ўқитиш бўйича тажрибага эга бўлган ўқув марказлари билан таянч ҳамкорлар сифатида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистонлик ватандошларга янги имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор лойиҳалар устида ишламоқда. Хусусан, педагогика ва тиббиёт соҳаларида таълим олган Ўзбекистон фуқароларини тўғридан-тўғри Германияга меҳнат шартномаси орқали олиб келиш, яъни Ўзбекистонда олинган диплом билан Германияда ишлаш имконияти яратилган.
Жумладан, Мафтуна Муҳаммадиева мактабгача таълим тарбиячиси, Умид Маркабоев стоматолог ёрдамчиси сифатида фаолиятларини бошлаган. Ҳозирда яна беш нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси битирувчиларининг дипломлари Германияда тан олиниш жараёнида бўлиб, кейинчалик улар ўзларининг соҳасида Германия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқиқига эга бўладилар.
Ҳозирги вақтда компания тиббиёт олийгоҳи талабаларини немис клиникаларида амалиётга олиб келиш, шифокорларни тўғридан-тўғри меҳнат шартномаси билан ишга, юқори малакали немис тили педагогларини Германияда интеграцион курсларда ўқитувчи сифатида ишга жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ходимларини ҳам малака ошириш дастурлари ва бошқа дастурлар доирасида ишга олиб келиш бўйича немис компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, бошқа немис рекрутинг компаниялари каби ўзбек меҳнат муҳожирлари учун йўлга қўйилган "Aусбилдунг" - касбий таълим соҳаси бўйича ҳам янги ҳамкорлар билан иш бошлаган.
Жорий йилнинг 14 апрелида мазкур компания вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказилган. Компания томонидан берилаётган таклифлар бўйича аниқлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграция агентлиги жалб қилинган.
Учрашув натижасига кўра, немис компанияси томонидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун педагогика ва стоматология соҳалари ҳамда Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабаларнинг ёзги таътил давомида ишлаш ва малака оширишлари учун “Work and Travel” дастури асосида ҳамкорликни бошлаш бўйича таклиф берилган.


Немис компанияси таклифлари:

- “В1” немис тили сертификатига эга бўлган педагогика соҳасидаги меҳнат муҳожирлари Германияда мактабгача таълим муассасаларида иш фаолиятларини бошлашлари мумкин;


- “С1” немис тили сертификатига эга бўлган педагогика соҳасидаги меҳнат муҳожирлари Германияда қочоқ марказларида немис тилидан дарс бериш бўйича иш фаолиятларини бошлашлари мумкин;
- “А1” немис тили сертификатига эга бўлган стоматологлар Германияда стоматология соҳасида ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин.
- “Work and Travel” дастури бўйича 3 ойлик муддатга келувчи талабалар Шенген визаси орқали келганликлари ва қисқа муддатга бўлганликлари сабабли, қўйилган талаблар жараёни соддалаштирилган.
Компания маълумотига кўра, Ўзбекистондаги таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни немис томонидан тан олиш жараёни
2-3 ойлик муддатни ташкил этади.
Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish