100
Юқумли касалликларни камайтириш ва самарали даволаш учун уларни
ўз вақтида госпитализация қилиш, касалхона
ички инфекциясининг олдини
олиш, юқумли касалхонада беморларни қабул қилиш, санитария тартиби,
бўлим тиббий ходимларининг шахсий гигиенага риоя қилишлари муҳим
а\амиятга эга.
Юқумли
касалликлар
бўлими
алоҳида
турувчи
бинода
жойлаштирилади.
Юқумли касалликлар бўлими қабулхонаси шу бўлимнинг ўзида
бўлади ва ѐтқизилаѐтган беморлар бўлимда ювинтирилади, кийим-кечаклари
дезинфекция қилинади ва тегишли хонада сақланади.
Юқумли касалликлар бўлими ѐки касалхонаси юқумли касаллиги бўлган
беморларни даволаш ва ажратиш учун мўлжалланган. Шунинг учун юқумли
касалхоналар шаҳар четида қурилади. Уларнинг ўзига хос бўлган хусусияти
шундан
иборатки, бу бўлимларда боксли палаталар бўлади. Ҳозирги
замонавий юқумли касалликлар касалхоналари тўлиқ боксли бўлимлар
сифатида режалаштириб қуриляпти. Хар бир турдаги касалликлар алоҳида
кириш жойидан киритилиб, кўрик ўтказилади ва бўлимга бошқа эшикдан
чиқарилади.
Бўлимдаги бокслар сони беморлар сонига боғлиқ.
30 та бемор бўлса - 1 та бокс, 30 тадан 60 тагача бемор бўлса – 2 та бокс, 60-
90 бўлса – 3 та бокс, 100 тадан кўп бемор ѐтадиган бўлса –
беморлар
сонининг 3 % га тенг сонли бокслар бўлади. Боксларга ташхиси яхши
аниқланмаган, иситмалаѐтган ва тез юқиши мумкин бўлган юқумли
касалликлар ѐтқизилади.
Юқумли касалликлар бўлимининг яна бир ўзига
хос хусусияти шундан
иборатки, хар бир нозологик шакл юқумли касаллик учун, қўзғатувчи тури
учун алоҳида бўлим, алоҳида палата ажратилган бўлади.
Бокс қуйидаги таркибий хоналардан иборат бўлади:
- тамбур – ташқаридан кириш йўлаги.
- беморлар учун хона (1 ѐки 2 та)
- шлюз – коридор билан боғлайдиган хона, унда қўл
ювиш учун раковина,
совун, сочиқ, оқ халат ва дезинфекция эритмалари бўлади.
- ювиниш хонаси
- ҳожатхона.
Хар бир бўлимда 2 та алоҳида кириш эшиги бўлиши лозим:
биринчиси
беморлар, иккинчиси ходимлар, овқат ташиш ва ифлосланмаган кийим учун.
Хар бир бўлимда касалларни уйига юбориш учун алоҳида хона ажратилади
(8 м
2
). Идиш – товоқ алоҳида хонада стериллизация килинади (у буфет ѐнида
жойлаштирилади).
Ярим бокснинг тузилиши хам худди шундай бўлади, лекин фақат унда
ташқаридан кириш жойи – тамбур бўлмайди. Яъни ярим боксли палаталар
биринчи қаватда эмас, балки юқори қаватларда жойлашади.
101
1 ўринли бокс ва ярим бокснинг майдони ўлчами – 22 м
2
2 ўринлиларники -27 м
2
бўлади.
Бокс ва яримбоксларда койкалар сони 2 тадан ошмаслиги керак.
Юқумли касалхоналарда беморлар тўлиқ тузалгунча, атроф-муҳитдага
кишилар учун зарарсиз бўладиган пайтгача ѐтиб даволанадилар. Юқумли
касалхоналар канализация тизими алоҳида бўлиши, уларда ҳосил бўлган
оқава сувлар эса зарарсизлантирилгандан
кейин умумий канализацияга
оқизилиб юборилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: