Узбекистон согликни саклаш вазирлиги


Хаво алмашинув сонини хисоблаш



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/77
Sana22.04.2022
Hajmi0,83 Mb.
#573110
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
Bog'liq
atrof-muxit gigienasi

Хаво алмашинув сонини хисоблаш. 
Касалхона ва болалар хоналаридаги хавонинг тоза булишига эришиш учун 
хоналарни мунтазам шамоллатиб туришнинг ахамияти катта. Хонадаги 
хавони тозалигини ушлаб туриш учун 1 соат давомида 1 одам учун кам 
деганда уртача 37,7л хаво кириб туриши лозим. Шунинг учун касалхона 
палаталарининг шамоллатилиши соатига камида икки карралик булишини 
таъминлаш керак. Бунда албатта хонадаги одамлар сони хисобга олинади. 
Хаво алмашинув сони – 1 соатда хонадаги хаво бутунлай алмашиш микдори. 
Уни хисоблаш учун бир неча формуладан фойдаланилади. 
1.
Керакли хаво алмашинув сони: 
Кк = 22,6 л х п , бунда 
(Р-Р
1)
х V 
Кк – керакли хаво алашинув сони 
22,6 л.—1 соат мобайнида 1 киши нафаси билан чикарган карбонат ангидрид 
микдори (литрда) 
n- хонадаги кишилар сони; 
Р – карбонат ангидриднинг хонадаги максимал микдори (0,1% га тенг, яъни 
1 л ) 
Р
1
- карбонат ангидрид атмосфера хавосидаги микдори (0,04% га тенг, яъни 
1л да 0,4 л) 
V – текшириш утказилаѐтган хонанинг хажми, м
3
да. 
2.
Хонада амалдаги хаво алмашинув сонини аниклаш учун куйидаги 
формуладан фойдаланилади: 
Ка = авс / V 
Ка – хонадаги хаво алмашинув сони 
А – дарчани юзаси, м
2
да 
В – дарча оркали хонага кираѐтган хаво харакати тезлиги, м/сек.да 
С- хонани шамоллатиш вакти, сек.да 
V – текшириш утказилаѐтган хонанинг хажми, м
3
да
Касалхона хоналари хавосида амалда катта вакт турли хилдаги 
кимевий моддалар хамда микроорганизмлар учрайди. Кимевий моддалар
палаталар хавосида антропоген келиб чикишга эга булган турли махсулотлар 
куринишида булади. (аммиак, водород сульфид, меркаптанлар, индол) хамда 
дезинфекцияловчи кимевий моддалар, кичик концентрацияларда булса хам 


27 
доривор моддалардан иборат. Касалхоналар палаталари хавоси таркибидаги 
кимевий моддалар кичик концентрацияларда булганлиги сабабли уткир 
захарланишларни келтириб чикармайди, аммо беморларнинг умумий 
холатига таъсир этиб, бош огриши, толикиш сезгиси, камкувватлик, 
уйкунинг бузилиши каби куринишларда намоен булади. Касалхона хоналари 
хавосининг антропоген ифлосланиши тиббий ходимларнинг иш кобилиятига
таъсир этади, бундан ташкари хаво мухитини доривор моддалар билан 
ифлосланиши тиббий ходимларда аллергик касалликларни шаклланишида
асосий омиллардан бири булиб колиши мумкин. Коида буйича, касалхона 
хоналари хавосининг антропоген ифлосланиш даражаси уларнинг 
шамоллатилиш сифатини таърифлайди. 
Касалхона хоналари хавоси мухитининг микроблари сапрофит ва 
патоген микроблардан иборат булиб, уларнинг асосий манбаи хам беморлар,
тиббий ходимлар ва айрим холларда бемор олдига келувчилар булиши 
мумкин. Касалхона хавосининг микробли ифлосланиши катта гигиеник 
ахамиятга эга, чунки хавонинг патоген микробли ифлосланиш шароитида
беморларда касалхона ичи инфекцияларини келиб чикиш хавфи ортади.Бунга 
асосий сабаб, бемор организми касаллик туфайли реактивлиги сусайган 
булиб, хар кандай инфекция учун жуда берилувчан холатда булади. 
Хавонинг микробли ифлосланганлиги жаррохлик, тугрукхоналар, болалар 
булимлари учун энг катта ахамиятга эгадир. Шунга боглик холда 
касалхоналардаги хоналар хавосининг микробли ифлосланиш даражасини 
мунтазам назорат килиш ахамият касб этади.Операция хоналарида хаво тоза 
деб айтилиши мумкин, качонки 1 м

хавода микробларнинг сони 500 дан 
ошмаса, операциядан кейин эса-1000 тадан ошмаган холатларда. 
Тугрукхоналар, жонлаштириш хоналаридаги тоза хаво таркибида 1 м 

хавода 1500 тадан ошмаслиги, тугишдан кейинги палаталарда эса 2000 дан 
ошмаслиги шарт. 
Хаводаги микроблар сонини аниклаш учун бир неча усуллардан 
фойдаланиш мумкин- седиментация яъни чуктириш, фильтрлаш, хаво 
окимининг урилишига асосланган усул ( Кротов усули)-микдорий усул. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish