Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги



Download 75,46 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2022
Hajmi75,46 Kb.
#139770
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5231292225480035113

ЮЕ нинг клиник манзараси
СЮЕнинг бошлангич даврида асосий клиник белгилари харсиллаш, холсизлик ва шиш синдромидир. Унинг биринчи дастлабки белгиси физик зўриққан пайтдаги харсиллашдир. Шифокор бу харсиллашни жисмоний машғулот билан шуғулланмаган ёки ўпка касалликларида содир бўладиган харсиллашлардан фарқлаши лозим. ЮЕ нинг яна бир белгиси- бу ортопноэ яъни касал горизонтал холатида харсиллаш хосил бўлиб, уни ўтиришга мажбур қилади. Бунинг механизми шундан иборатки, горизонтал холатда юракка келаётган қоннинг миқдори кўпаяди, бу кичик қон айланиш системасида вена ва капиллярларда босимни оширади, ўпка интерстициал тўқимасида шиш пайдо бўлишига ва хансирашга олиб келади. Ортопноэнинг эквиваленти деб тунги пароксизмал йўтал хисобланади. Ўпка касалликларидаги йўталдан фарқи, унда кам бағлам ажралиши ва ЮЕни даволаганда харсиллаш тезда ўтиб кетади.
Кейинги белги - юрак астмасидир - кўпинча тунда содир бўлади, харсиллашнинг кескин ва интенсив равишда ривожланиши хамда қўрқув хиси билан характерланиб, кўпинча тезкор терапевтик ёрдам талаб қилади. Юрак астмасининг ривожланишига сабаб кичик қон айланиш системасида суюқлик хажмини тезда кўпайиб кетиши, айниқса, касал горизонтал холатда ётганда, тунда юрак фаолиятини адренергик регуляциясининг пасайиши, нафас олиш марказининг активлигини пасайишидир. ЮЕ энг хавфли асорати -ўпка шиши бўлиб, тезкор ва интенсив терапия талаб қилади, у кўпинча ўлимга олиб келади.
Никтурия-
Айрим касаллар кечкурунга борганда оёқларида чарчаш белгиларини сезадилар. Бу белги мушакларда перфузия пасайиши ва томирларнинг кенгайиш резервини бузилганлигини кўрсатади.
ЮЕ бошқа клиник белгиларидан юклама олганда юрак уришини тезлашиши, юрак уришини нотекислигини хис этиши ва бир қатор астеник ва неврологик характердаги шикоятларини кузатиш мумкин.
ЮЕ нинг терминал боскичида эса бемор кўпинча мажбурий холатда, тинч холатда хам харсиллаш кузатилади. Бундай беморлар озиб кетган, териси сарғайган, акроцианоз бўлади. Кўпинча бўйин веналари бўртган, турлича даражада шиш синдроми ривожланган бўлади. Пульси тезлашган, аритмик бўлиши мумкин, билак артериясида қон босими пасайган-систолик АБ 90-100 мм.сим.уст- дан ошмаган бўлади. Кўрикдаги перкуссия ва аускультациясидаги ўзгаришлар ЮЕ ни келтириб чиқарган касалликнинг характерига боғлиқ бўлади. Кўпинча юрак перкуссиясида унинг чегараларини чапга ва ўнгга кенгайганлиги кузатилади. Чўққи турткиси кенгайган, кучсизланган, олдинги аксилляр чизиқда аниқланади. Юракни I тони бўғиқлашган, юрак чўққисида, уч бўлакли протодиастолик ритм эшитилади. ЮЕ нинг яна бир аускультатив белгиси - ўпка артериясида босимнинг баланд бўлиши мунособати - II тоннинг кучайиши.Нафас олиш системасини текширганда турли хил нафас олишни тезлашишидан то Чейн Стокс нафас олишгача хам учратилади.
Ўпканинг пастги худудларида крепитация ёки хўл хириллашлар эшитилади.
Қорин сохасини пальпация қилинганда жигарни катталашганлиги, қаттиқлашганлиги, четларини яссилашганлиги аниқланди, юрак жигар циррозида эса жигар массаси қаттиқлашган, четлари ўткирлашган бўлади: уч табақали клапанлари етишмовчилигида жигар учларини пулсацияси кузатилади. Бундан ташқари пальпация гепотоюгуляр рефлексини аниқлаш мумкин: қоринни ўнг юқори квадратини ўрта интенсивликда босилганда бўйин томирларини шишини ( бўртиб чиқишини ) кўриш мумкин. Пальпация ёрдамида қорин бўшлиғида суюқлик асцит борлигини аниқлаш мумкин.



Download 75,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish