В.М.Беляевнинг мусиқа соҳасидаги этнографик фаолияти.
Виктор Михайлович Беляев 1888 йилнинг 21 январида ғарбий Қозоқистоннинг Уральск шаҳрида дунёга келди. У мусиқашунос, тарихчи ва фольклоршунос сифатида мусиқа тарихида ўчмасиз қолдирди. Жуда кўплаб халқларнинг тарихи, фаольклори ва мусиқасини ўрганган, илмий, этнографик экспедициялар олиб борган, мусиқашунослар билан ҳамкорлик қилган. Айниқса туркман, ўзбек, тожик,араб, форс, турк, афғон, озанбайжон, арман, грузин, рус, белорус, мордва, Дунай халқларининг фольклори ва мусиқаси борасида изланишлар олиб борган. Аслида педагоглар оиласида таваллуд топган В.М. Беляев болалалигидан мусиқага бўлган иштиёқи ва турли халқларга нисбатан бўлган қизиқиши билан тенгдошларидан ажралиб турган. 1902 – 1906 йилгача Оренбургда болалар боғчасида тарбияланган, 1906-1908 йилларда Харьков мусиқа билим юртида ўқиган.13 1908-1914 йиллар давомида эса С-Петербургдаги консерваторияда тахсил олган ва Я. Витол, А. К. Глазунов, А. К. Лядовлардан дарс олган. Консерваториядаўқиб юрган кезларидаёқ педагоглик фаолиятини бошлаб юборган. Шу билан бирга мусиқий танқидий ва мусиқий публицистик мақолалар чоп эттира бошлади. Бундан ташқари айнан талабалик даврларида «Краткое изложение учения о контрапункте и учения о музыкальных формах» номли китоб ёзди ва нашрдан чиқди.
В.М.Беляев ўзининг фаолияти давомида кўплаб раҳбарлик лавозимларида ишлади. Шу билан бирга 1924-1925 йиллар давомида Москва консерваториясида талабаларга дарс берди.14 Шу вақт давомида «Музыкальная культура» ва «Современная музыка» журналларида ҳам фаолият олиб борди.
С. Н. Василенко, Н. Я. Мясковского, И. Ф. Стравинского, А. Н. Александрова, С. С. Прокофьева, П. Хиндемит каби кўплаб композиторларнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илмий ва публицистик мақолалар чиқарди. У жуда кўплаб халқларнинг мусиқа маданияти билан боғлиқ муаммоларни ўрганди, уларнинг ечимини топишга уриниб кўрди. Бу борада кўплаб илмий ва амалий адабиётлар яратди.15 1920-1930 йиллар давомида туркман мусиқаси тарихи билан боғлиқ кўплаб илмий нашрларнинг муаллифига айланди. Шулардан “А.А.Спендиаров ва арман мусиқаси”, “Шарқ ва Испания”, “Европа мусиқасида шарқ мавзуси муаммолари”, “ўзбеклар мусиқаси”, “Грузинлар мусиқаси”, “Туркман мусиқасини ўрганишнинг бир нечта хулосалари”, “Озарбайжон, Арман ва Грузия мусиқалари”, “Озарбайжон ва унинг мусиқий алоқалари” каби мақолаларини келтириш мумкин.16
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, В.М.Беляев ўзбек мусиқий чолғуларини реконструкция қилиш тажриба лабораториясида раҳбарлик лавозимида ҳам ишлаган ва ўзбек чолғулари билан олибборилган барча ишларга бош қош бўлган ва назорат қилган. Шундан сўнг у 1943 йилда москвага қайтиб кетади. 1944 йилда санъатшунослик фанлари доктори илмий даражасини олади. 1947 йилда профессорликни олади ва 1943-1959 йилларда мусиқа тарихи фанидан талабаларга сабоқ беради.
1943 йилдан эътиборан қадимги рус мусиқаси борасида изланишлар олибборади. Бу жараёнда аниқланган ҳар бир куй ва қўшиқни ёзибборади. Уларни бир бири билан солиштиради ва ўзаро ўхшашлик ва фарқли жиҳатларини аниқлаб, тизимлаштиради. Аввал бир овозли кейинчалиу кўп овозли рус қўшиқлари борасида изланади.17 Бунинг натижасида эса «Знаменный распев. Опыт подхода к анализу его мелодического строения» (1943), «Знаменное пение (общие замечания)» (1944), «Знаменное пение. Очерки» (1944), «Некоторые соображения по вопросу знаменной нотации» (1944), «Раннее русское многоголосие» (1945), «Раннее русское многоголосие. Чтение памятников русского троестрочия» (1945), «Памятники древнерусской музыкальной письменности» (1945), «Крюковой сборник стихов и псальм Петровской эпохи» (1945), «Русская средневековая вокальная лирика: Духовные стихи в безлинейной нотной записи по рукописи № 4193 в Библиотеке Ленина в Москве» (1947) каби мақолаларни ёзади ва чоп эттиради.18
1950 йилларда эса В.М.Беляевнинг айнан фольклор билан боғлиқ илмий ишлари кўрина бошлайди.19 В. Ф. Трутовского, Н. А. Львова и И. Прача, Д. Н. Кашина, И. А. Рупина, Н. М. Лопатина, В. П. Прокуниналардан ёзиб олинган халқ қўшиқлари асосида тўплам нашр эттиради.
Хулоса
Ўзбек халқининг бой ва ранг-баранг фольклор меросига эгалиги унинг этник таркиди серқатламлиги ва тарихий тараққиёт йўлини асосан Марказий Осиёдаги икки дарё оралиғида кечганлиги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Чунки, Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ҳудуд қадим-қадимдан халқларнинг буюк кўчишлари ҳамда турли сиёсий, маданий, иқтисодий муносабатлардаги юксалиш ва тушишларда бир чорраҳа вазифасини ўтаган. Бу борада биргина Буюк ипак йўлининг ушбу ҳудудни деярли тўлик кесиб ўтганлигини эслашнинг ўзи кифоя. Ўз навбатида, қайси ердан савдо йўллари ўтса, ўша жойда иқтисодий-сиёсий ва маданий юксалиш жараёнлари кечганлиги табиийдир. 20
Ўрта Осиё ҳудуди, жумладан икки дарё оралиғида пайдо бўлган этнослар ва давлат тарихи бутун дунё тарихи ва тараққиётида муҳим ўрин тутиши бу ҳудуднинг ҳар жиҳатдан қулай шароитда жойлашганлиги билан ҳам белгиланади. Ўзбек халки учта катта этносдан ташкил топганлиги ва қорлуқ, қипчоқ ва ўғиз қабилаларнинг ўзаро бирлашуви натижасида бугунги ўзбек халқининг ядроси пайдо бўлди.
Маълумки, бу уч қабила бирлашмалари бошқа ҳудудларда ҳам туркий халқларнинг шаклланиб, таркиб топишида муҳим роль ўйнаган. Бу жараёнлар халк оғзаки поэтик ижодида ҳам яққол кўзга ташланиб туради. Ўрта Осиё халқлари фольклорининг генизисида, сюжет қурилишида, етакчи мотивларида ҳам ўзига хосликни кўрамиз. Бундан ташқари фольклор асарлари ижтимоий қимматга эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Келажак авлодни ҳам маърифий, ғоявий-тарбиявий ва эстетик жиҳатдан тарбиялашда асосий аҳамиятга эга.
Кейинги вақтларда ёзиб олинган фольклорнинг анъанавий намуналари, асосан VI-XX-асрларда яратилган асарлардир. Фольклор асарларнинг айрим намуналарини, айрим жанрларнинг кейинги тараққиёти ва ҳолатини муайян даврлар билан боғлаб ўрганиш мумкин. Масалан, ўзбек достончилигининг қадимий кўринишлари, уни авлоддан авлодга ўтказиб келган бир неча авлод халк бахшилари ва улар ижро этган достонлари ҳақида ёзма маълумотлар деярли сақланиб қолмаган. Масалан, Амир Темур ўз сафарларини бахшиларга достон қилиб куйлашни топширган, Тўхтамиш саройида Камолзода ва Жаҳон Мирзо каби жировлар бўлган халқ достонларига яқин шаклда ёзилган «Або Муслим» китоби XII –асрда яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |