Абу Али Ибн Сино (980-1037 й.) таълимотича, олам яхлит мураккаб борлиқдир. Бу борлиқни ҳар томонлама текшириш учун Ибн Сино зарурият, имконият, воқелик принципларини асос қилиб олади. Оламни барча мавжуд нарсаларни иккига бўлади: зарурий вужуд, вужуди вожиб ва имконий вужуд, вужуди мумкин. Зарурий вужуд ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган бир бутунликни ташкил этиб, у энг иродали, қудратли, доно ва билувчи тангридир. Қолган ҳамма нарсалар имконий тарзда мавжуд бўлиб, зарурий вужуд - Тангридан келиб чиқади. Бу келиб чиқиш қуёшдан чиқаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади. Умар Хайём 1040-1123 ўзининг «Борлиқ ва бурчланмоў ҳақида рисола», «Борлиқ тўғрисида рисола», «Уч саволга жавоб» каби асарларида борлиқ категорияси ҳақидаги ғояларни баён этади. Умар Ҳайём фикрича, дунё моддий, йўқдан бор ва бордан йўқ бўлмайди: Умар Хайём 1040-1123 ўзининг «Борлиқ ва бурчланмоў ҳақида рисола», «Борлиқ тўғрисида рисола», «Уч саволга жавоб» каби асарларида борлиқ категорияси ҳақидаги ғояларни баён этади. Умар Ҳайём фикрича, дунё моддий, йўқдан бор ва бордан йўқ бўлмайди: Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси, Бизлардан на ному, нишон бўлғуси. Аввал-ку йўқ эдик, етмовди халал, Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.
Янги даврда борлиқ қандай
талқин этилган?
Борлиқ ҳақидаги ғоялар XYII-XYIII асрларда фан, техника ва моддий неъматлар ишлаб чиқариш ривожланган бир даврда ўзининг янгича талқинини топади. Европа мутафаккирлари томонидан борлиқ физикавий реаллик тарзида кўрилиб, у табиат билан тенг қилиб қўйилади ва инсонга қарама-қаршилик тарзида баён этилади. Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант (1724-1804) талқинича, борлиқдаги нарса бор ва уни билиш асослари бор, бу икки нарса ҳеч қачон айнан эмас. Билиш асослари ўша нарсанинг борлигидан фарқ қилади. - Немис классик фалсафасининг асосчиси И.Кант (1724-1804) талқинича, борлиқдаги нарса бор ва уни билиш асослари бор, бу икки нарса ҳеч қачон айнан эмас. Билиш асослари ўша нарсанинг борлигидан фарқ қилади.
- Немис классик фалсафасининг кейинги вакили Гегел (1770-1831) назарида «Борлиқ - таркибий», элементлар категория; унга аниқ таъриф йўқ, у тўла аниқ эмас, уни ҳис қилиш ҳам, мушоҳада этиш мумкин эмас. Борлиқ ўзининг дастлабки аҳамияти бўйича ҳали ривожланмаган тафаккурнинг бошланғич акти, яъни ҳеч нима. Лекин Гегел «ҳеч нима» деган маънога қарама-қарши қилиб «борлиқни қўяди». Бошқача қилиб айтганда «ҳеч нима» борлиқнинг инкор моменти, яъни борлиқ «ҳеч ниманинг» мусбат, ижобий моменти, дақиқасидир
Do'stlaringiz bilan baham: |