НАЗОРАТ САВОЛЛАР:
Спортнинг умумий тизимида спорт гимнастикасининг ўрни ва роли.
Шуғулланувчи организмининг функционал тизимлари фаолиятини ривожлантиришда гимнастика машқларининг аҳамияти ва ролини асосланг.
Тайёргарлик турларининг махсус машқларининг қандай воситалар билан гимнастикачиларнинг вестибуляр турғунлиги ва координацион имкониятлар қобилиятларини тарбияланишини тушунтириб беринг?
Аёллар ва эркаклар спорт гимнастикасида ҳамма қабул қилинган тайёргарлик босқичларини санаб бериш.
Тайёргарлик турлари мазмуни ва уларнинг тренировканинг маълум босқичида фоизларга тақсимланиш тўғрисида гапириб беринг?
Спорт гимнастикасида моделлаштириш ва башорат қилиш.
Гимнастикада назорат воситалари, шакли ва саралаб олиш процедураси тўғрисида сўзлаб беринг?
Спорт гимнастикасида тайёргарлик шаклини санаб ўтинг?
Спорт гимнастикасида қўлланилувчи тренировка ва мусобақадан ташқари треировка воситаларини санаб ўтинг?
Гимнастикачи ёшлар билан ишлаганда спорт усталигига эришиш давридаги хусусиятлари тўғрисида сўзлаб беринг?
Спортда камолотга эришиш босқичида қўлланилувчи асосий тренировка воситаларини санаб ўтинг ва таърифлаб беринг?
Спорт гимнастикасида ўсмирлар ва қизларнинг психологик тайёргарлиги шакллари ва услублари хакида малумот беринг.
Сиз “мусобақага ишончлилик” тушунчаси остида нимани тушунасиз?
Малакали гимнастикачиларни тайёрлашда тиббий –биологик таъминлаш чуқурлаштирилган тиббий теширув (ЧТТ) ва кундалик текширув (КТ) мақсади ва вазифалари хакида айтиб утинг.
Спорт гимнастикасида жарохатланишни олдини олиш шакллари ва услубларини санаб ўтинг.
Гимнастиканинг турлари
Режа:
Соғломлаштирувчи тури
Спорт турлари
Амалий турлари
1- группа - Гимнастиканинг соғломлаштирувчи турлари. Бу гуруҳ гигиеник ва атлетик гимнастикани ўз ичига олади. гимнастиканинг бу турлари шуғулланувчиларни ҳар томонлама гармоник жисмоний камолотга етказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳаракат функцияларини такомиллаштириш мақсадида қўлланилади.
2- группа – Гимнастиканинг сплрт турлари. Бу гуруҳга спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва акробатика киради. Бу турлар спорт йўналишига эга бўлиб, спорт турлари сифатида тарғиб этилади. Булардан мақсад, машқларни ижро этиш техникасида юксак камолотга эришиш, юксак спорт маҳоратини кўрсатиш, ҳамда ҳар ёқлама юксак жисмоний тайёргарлик асосида гимнастика кўп курашининг мураккаб машқларини бажара билишга эришишдан иборат. 3- группа – Гимнастиканинг амалий турлари. Бунга қуйидагилар : иш куни тартибига киритиладиган меҳнаткашларнинг соғлоилаштиришга, иш қобилиятини ўстириш ва шу асосида меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдамлашади. Корхона гимнастикаси асосан меҳнатда мудофаа ва спорт фаолиятида энг яхши натижаларга эришишни таъминлайди. Махсус жисмоний тайёргарлик кўриш учун қўлланиладиган касбий, амалий, ҳарбий амалий ва спорт амалий гимнастикаси киради. Даволаш жисмоний тарбиясининг асосий қисми бўлган турли хасталик ва жароҳатларни даволаш учун қўлланиладиган иш қобилияти ва саломатликни тиклашга ёрдам берадиган даволаш гимнастикасидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |