WINDOWS 2000 га хилма-хил программаларни ўрнатиш ва улар билан ишлашни ташкил қилиш
Windows 2000 операцион системаси бир қанча стандарт программаларга эга бўлиб, улар реал ҳаётда дуч келиниши мумкин бўлган хилма хил масалаларни муваффақиятли равишда ечишга ёрдам бериши мумкин. Бу дастурларнинг бир қанчасини кўриб чиқамиз.
Улардан бири - телефон билан ишлашга имкон берадиган Телефон ва Модем программасидир. Унга боғлиқ бўлган телефон интерфейси амалий программаларга модем алоқасини амалга оширишга ёрдам беради. Тез-тез ишлатилиб туриладиган телефон рақамларини эсда сақлаб қолиб, уларни автоматик равишда теришни амалга ошириш мумкиндир. Ушбу программани ишга тушириш учун Ишга тушириш (Пуск) менюсидан аввало Программалар (Программы) пунктини, кейин Стандарт (Стандартные) пунктини, ва ундан кейин Связь пунктини ва сўнгра Телефон пунктини танлашни амалга оширинг. Ундан сўнг унинг ойнасидаги менюдан Сервис ва Уланиш йўллари (Свойства соединения) пунктларини танлаб олинг. Бунда охирги ном билан аталадиган ойна ҳосил бўлади.
Унга эса керакли маълумотларни ва кўрсаткичларни киритишингиз мумкин.
Хилма хил шрифтлар билан ишлаш имконияти Шрифтлар (Шрифты, Fonts) папкаси орқали амалга оширилади. Уни очиш учун Ишга тушириш (Пуск) менюсидан Настройка пунктини, сўнг Бошқарув панели (Панел управления) пунктини танлаб оламиз. Кейин эса ундан Шрифтлар (Шрифты, Fonts) папкасини очишимиз мумкин бўлади. Шрифтларни хилма хил режимларда кўриш учун Кўриниш (Вид, View) менюсидан фойдаланамиз.
4.8-расм. Янги шрифтлар ўрнатиш ойнасининг тасвири.
Агарда шрифтлар рўйхатини тўлиқроқ кўришни истасангиз, керакли шрифтни танланг ва сўнгра менюдан Файл (File) буйруғидан Очилсин (Открыть, Open) пунктини танланг. Бунда Сиз экранда шрифт кўринишлари билан бир қаторда у ҳақдаги тўлиқ маълумотларни ҳам кўришингиз мумкин бўлади.
Агарда бирор бир янги шрифтни ишлатмоқчи бўлсангиз, Шрифтлар папкасини очинг ва ундан сўнг менюдан Файл буйруғини, кейин эса Янги шрифт ўрнатиш (Установить новый шрифт) буйруғини танланг. Бунда экранда Шрифт қўшиш (Добавление шрифтов) дарчаси хосил бўлади. Энди Сизга керакли файлни ўз ичига олган файл каталогини топинг ва бу файлни Шрифтлар рўйхатида (Список шрифтов) белгилаб олинг. Агарда шрифт файлларини WINDOWS/FONTS каталогига нусхалаб олмоқчи бўлсангиз, Шрифтларни шрифтлар папкасига нусаҳалаш (Скопировать шрифты в папку Шрифты) номли кўрсатгични ўрнатишингиз лозим бўлади. Ҳамма шрифтларни ўрнатиб олгандан сўнг, ОК тугмачасини босасиз.
Хусусий компьютердаги иш жараёнида Сизга шрифтнинг ҳамма символларини бирданига кўриш ёки клавиатурада мавжуд бўлмаган баъзи бир символларни ишлатиш зарурияти туғилиши мумкин. Бу маълумотлар символлар жадвалида мавжуд бўлади. Уни очиш учун Ишга тушириш (Пуск) тугмачасини босамиз ва сўнгра кетма-кет Программалар, Стандарт,
Do'stlaringiz bilan baham: |