Per Seat туридаги лицензия - бунга эга бўлган мижоз компьютери Windows 2000 Advanced Server системаси бошқарувида ишлаётган ҳоҳлаганча сондаги компьютерларга уланиши мумкин. Бундай режим бир қанча серверлар мавжуд бўлган ташкилотларда ишлатилади.
Per Server туридаги лицензия, бир вақт давомида ишлаётган серверларга уланишларнинг ҳар бири учун талаб қилинади. Демак ҳар бир берилган вақт бирлигида сервер саноқли уланишларни амалга ошира олади. Бундай режим ишлатувчилари доимий серверга уланмаган ташкилотларда қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Энди сичқонча кўрсатгичи нима эканлигини аниқлаш билан ушбу дарсни давом эттирамиз. Сичқонча кўрсатгичи бу маълум бир график тасвир
кўринишидаги экран элементи бўлиб, уни сичқонча (ёки трекбол) ёрдамида экранда ҳаракатлантириш мумкин. Уни асосан экрандаги объектларни танлаб олиш учун, матнларни ажратиш ва ҳаракатлантириш учун, меню пунктларини ажратиб олиш ҳамда бошқа шу каби ишларни бажариш учун ишлатилади. WINDOWS 2000 да ишлаётганда Сиз экранда қийшиқ стрелкани кўрасиз. Ушбу стрелка сичқончани ҳаракатлантирганингизда унга қатъий мос равишда ҳаракатланади. Хилма-хил сичқончалар бирдан учтагача тугмачаларга эга бўлиши мумкин. Биринчи чап томонда жойлашган тугмача асосий ҳисобланади. Ўнг томонда жойлашган иккинчи тугмачадан эса танланган пиктограмма (объект) устида бўладиган буйруқлар рўйхатини чиқариш мумкин. Баъзи пайтларда керакли тугмачага тезлик билан икки марта босиш талаб қилинади. Агарда бунда секинроқ боссангиз, уни WINDOWS 2000 бошқача буйруқ сифатида қабул қилиши ва бажариши мумкин. Экрандаги бирор бир объектни танлаб олиш учун стрелка учини унга келтиринг ва сичқонча тугмачаси билан бир марта босинг. Бу операцияни объектни белгилаш деб аталади. Масалан, ҳозир Ишга тушириш (Пуск) менюсини очишга уриниб кўринг. Энди очилган менюнинг кўрсатгичини ҳаракатлантириб, уни бирор бир пунктга олиб келинг. Ушбу пунктда курсорни озгинагина вақт ушлаб турсангиз, унинг менюси автоматик равишда ўз-ўзидан очилади. Чунки бундай менюлар каскад кўринишидаги менюлардир. Демак, қуйидагини эслаб қолинг - WINDOWS 2000 каскадли менюни унда сичқонча кўрсатгичи озгина пайт бўлса ҳам тўхтаб қолганда автоматик равишда очиб юборади. Мисол учун, сичқончани Стандарт меню кўрсатгичига олиб келингда, ундан Ўйинлар (Игры) пунктини танлашни амалга оширинг.
4.2-расм. Ўйинлар менюсининг компьютер экранидаги тасвири
Бунда Сиз Ўйинлар менюсини экранда кўрасиз. Бирор бир қизиқиш туғилган ўйин программасини ишга туширинг ва бу дастурни ўрганишга ҳамда ўйнашга ҳаракат қилинг. Агар карта ўйинини ўйнамоқчи бўлсангиз, шуни эсда тутингки, экранда 52 картадан иборат колода саккиз вертикал қаторда жойлашган бўлиб, уларнинг тўрт қаторида еттитадан карта, қолган тўрт қаторида эса олтитадан карта бор. Яъни, 4*7+4*6= 52 та карта. Сизнинг олдингизда турган вазифа бир хил расмли карталарни тўрт бўлак қилиб йиғиб чиқишдир, бунда ҳар бир бандда карталар туздан бошланган ва бир тартибда йиғилган бўлиши, ҳамда бу колодачалар экраннинг ўнг юқори қисмида жойлашган бўлишлари лозим. Экраннинг чапги юқори бурчак томонида резерв қатор жойлашган бўлиб, унда сони тўртдан ошмаган карталар мавжуд. Ҳар бир қаторнинг тагидаги картани кўриш учун юқоридаги картани тузлар қаторига ёки резерв қаторга ўтказиш мумкин. Картани ячейкадан истаган ўйин қаторига қўйиш мумкин, лекин бунда карталарнинг сони камаяётган тартибда амалга ошириш лозим. Масалан, ўнни тўққизга қўйиш мумкин. Бўшаб қолган қаторга ҳоҳлаган картани қўйишингиз мумкин. Карталар биттадангина қўйилиши мумкин холос. Қоидаларни билиб олган бўлсангиз, ўйинни давом эттиришингиз мумкин. Сизга бунда муваффақият тилаймиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |