Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича фермерлар уюшмаси ерларининг экспликациясини тузиш



Download 348 Kb.
bet8/12
Sana21.02.2022
Hajmi348 Kb.
#35533
TuriРеферат
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
реферат

3. Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича фермерлар уюшмаси ерларининг экспликациясини тузиш
Маълумки, ҳар бир массив ҳудудини алоҳида - алоҳида ҳолда 2,3 ёки баъзан 4 ички хўжалик канали суғоради. Бундан кўринадики, ҳар бир суғориш каналига маълум бир майдон бириктирилган бўлади. Бу майдон турли ер турларидан иборат бўлиши мумкин. Айнан ушбу ҳудуд каналнинг суғориш минтақаси ҳисобланади. Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича хўжалик ерларининг экспликацияси қуйидаги шакл бўйича тузилади (2-жадвал).
2-жадвал
Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича хўжалик ерларининг экспликацияси

Ердан фойдаланиш муддатлари, каналлар

Доимий суғориладиган

Шартли суғориладиган

Суғорилмайдиган

Жами, га

Шу жумладан

Жами, га

Шу жумладан

Жами, га

Шу жумладан

Қишлоқ хўжалик ерлари

Томорқа ерлари

Қишлоқ хўжалик ерлари

Томорқа ерлари

Қишлоқ хўжалик ерлари

Томорқа ерлари

1. Муддатсиз
К-1 канали
К-2 канали




























2.Узоқ муддатли
К-1 канали
К-2 канали
…………………..




























3. Қисқа муддатли
К-1 канали
К-2 канали
…………………..




























Жами бундан ташқари бегона ердан фойдаланув-чилар




























Ушбу жадвалда хўжалик ерлари суғорилиш даври бўйича (доимий суғориладиган, шартли суғориладиган ва суғорилмайдиган) гуруҳларга ҳамда фойдаланиш шартлари бўйича (қишлоқ хўжалик ерлари, томорқа ерлар) гуруҳларга ажратилган ҳолда ҳисоб қилинади. Ердан фойдаланиш муддати бўйича ҳам турли бўлганлиги (муддатсиз, узоқ муддатли, қисқа муддатли) сабабли ерларни ҳисоб қилишда бу ҳолат ҳам ҳисобга олинади.
Ушбу жадвални тўлдиришда шуни алоҳида эътироф этиш зарурки, хўжаликда мавжуд бўлган томорқа ерлари 2 турга, яъни уй олдидаги томорқа ерлари ва аҳоли пунктидан ташқаридаги қўшимча томорқа ерларига бўлинади. Бундай ҳолатни ҳам ер ҳисобида эътиборга олиш зарур.


4. Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича хўжалик ҳудудида мавжуд бўлган ер турларининг майдонларини ҳисоблаш

Қайд қилиш зарурки, ҳар бир алоҳида олинган суғориш минтақасининг ҳудуди турли туман ер турларидан иборат. Булардан айниқса, қишлоқ хўжалик ер турлари алоҳида ажралиб туради. Шу жиҳатдан ҳам ҳар бир суғориш минтақаси бўйича айниқса доимий суғориладиган майдонлардаги мавжуд ер турларини ҳисобини юритиш хўжаликни ишлаб чиқариш фаолиятини тўғри бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ҳисоб-китоблар қуйидаги, 3-жадвал кўринишида амалга оширилиши мумкин.


3-жадвал
Каналларнинг суғориш минтақалари бўйича доимий суғориладиган
ер турларининг майдонларини ҳисоблаш



Ердан фойдаланиш муддатлари, каналлар

Жами, га

Шу жумладан

Ҳай-далма ерлар

Кўп йиллик дарахт-зорлар

Бўз ерлар

Яйлов ва пичан-зорлар

Томор-қа ерлар

Бошқа ерлар

1. Муддатсиз
К-1 канали
К-2 канали






















2.Узоқ муддатли
К-1 канали
К-2 канали
…………………..






















3. Қисқа муддатли
К-1 канали
К-2 канали
…………………..






















Жами






















5. Қишлоқ хўжалик ерларининг сифати тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш
Маълумки, қишлоқ хўжалик ерлари маълум бир тупроқ хилларидан ташкил топади. Бу тупроқлар ўзларининг табиий-тарихий вужудга келиш ва ривожланиши бўйича турли сифат хусусиятларга эгадир. Шундай экан, ер турларининг сифати бўйича ҳам ҳисоб-китоб қилиб туриш, маълум бир ер майдонларида қандай тупроқ хиллари қайси майдонларда тарқалганлигини билиш ушбу ер майдонларидан фойдаланишни яхшилашда муҳим амалий аҳамиятга эгадир.
Юқоридагиларни эътироф этган ҳолда ҳар бир талаба чизма коғозда хўжаликнинг тупроқ харитасини тайёрлайди. Ушбу харитага қуйидаги шаклда (4-жадвал) тупроқ экспликациясини беради.
Ҳар бир тупроқ тури бўйича унда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик ер турларининг майдонларини аниқлаш зарур. Ҳар бир алоҳида ер турлари бўйича тупроқ хилларининг майдонлари алоҳида контурларнинг майдонларини йиғиш ёрдамида аниқланади. Агарда контур бир неча тупроқ хилларидан иборат бўлса, унинг майдони алоҳида-алоҳида ҳисобланади ва контурнинг умумий майдони билан боғланади. Ҳар бир қишлоқ хўжалик ер тури бўйича тупроқ хилларининг умумий майдони қуйидаги қайднома кўринишида (5-жадвал) келтирилади.
5-жадвал
Тупроқ хиллари майдонларининг қайдномаси



Қишлоқ хўжалик ер турлари

Май-дони, га

Тупроқ хиллари бўйича

Қадимдан суғориладиган бўз тупроқлар

Ўтлоқи бўз тупроқлар

Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish