Узбекистон Республикаси Халк Таълими Вазирлиги Сурхондарё вилояти Халк Таълими Бошкармаси Олтинсой туман халқ таьлими бўлими



Download 147,08 Kb.
bet13/16
Sana24.02.2022
Hajmi147,08 Kb.
#225176
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ЧКБТфан ойлиги тўлиқ Олтинсой 14 мактаб

- математика;
- физика;
- она-тили ва адабиёт;
- чет тили.
2012 йил 26 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан олий ҳарбий таълим муассасаларига юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан Давлат комиссиясининг қарори билан олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларсиз қабул қилинади.


«Темурбеклар мактаби»

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси таркибида ташкил этилаётган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари



Т/р

Таркибида ҲАЛ ташкил этилаётган
вазирлик ва идоранинг номи

Ташкил этилаётган ҲАЛнинг номи

Жойлашган манзили

1.

Мудофаа
вазирлиги

Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Гулистон кўчаси, 7-уй

2.

Давлат хавфсизлик хизмати

Қибрай «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси

3.

Ички ишлар вазирлиги

Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри, Чимбой кўчаси,
«Айдын жол» ҚФЙ

4.

Миллий
гвардия

Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Замон кўчаси, 10а-уй

5.

Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги

Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Тепарқилиқ кўчаси, 1-уй

«Темурбеклар мактаби»га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари ҳар йили 1 апрелга қадар қабул қилинади


Дастлабки танлов тадбирларини ташқил этиш ва ўтказиш
Дастлабки танлов номзодларнинг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан 1 апрелдан 30 апрелгача ўтказилади.
Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимда расмийлаштирилади.
Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзодлар мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Ариза билан қуйидаги ҳужжатлар такдим этилади:
белгиланган шаклдаги сўровнома;
ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
таълим муассасасига кираётган номзоднинг тиббий хулосалар қайд этилган тиббий дафтарчаси (картаси);
намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;
фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, наркологик ва одам иммунитети танкислиги синдромига (ОИТС) қарши курашиш марказларидан берилган маълумотнома, лаборатория текширишлари натижалари (қон ва пешобнинг умумий таҳлили, нажасни гельментологик текшируви, кўкрак қафаси флюорографияси, электрокардиография текшируви (ЭКГ), ультратовуш текшируви (УТТ), эндоскопик эзофагогастроэдуоденоскопия текшируви (ЭФГДС) ҳулосалари) бўйича тиббий маълумотномалар;
номзодга нисбатан жиноий иш юритилмаганлиги, бирламчи тергов ва суриштириш ишлари юритилмаганлиги, судда номзодга нисбатан жиноий иш кўриб чиқилмаётганлиги, жазо чоралари ва амнистия қўлланганидан қатъи назар жиноят содир этилгани сабабли айблов эълон қилинганлиги, номзоднинг ички ишлар органларида рўйхатга олинмаганлиги ҳолатларини тасдиқдовчи маълумотнома;
4 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамли ва 6 дона 3 х 4 см ўлчамли рангли фотосуратлар.
Дастлабки танлов давомида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;
номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш; номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш.
Дастлабки танлов жараёнида номзодлар билан якка тартибдаги суҳбат мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан Ўзбекистан Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари вақилларинй жалб этган ҳолда ташқил этилиб, номзод ариза билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади.


Номзодлар билан ҳарбий-касбий танлов тадбирларини ўтказиш
Ҳарбий-касбий танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлигига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, офицер касбини эгаллашнииг асосларига, етакчилик сифатларига, ички эътиқодига, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлашдир.
Ҳарбий-касбий танлов номзоднинг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 2 майдан 15 июнгача амалга оширилади.
Номзодларнинг саводҳонлик даражаси (орфография, пунктуация) диктант ёзиш йўли билан аниқланади.
Номзодларнинг психофизиологик ҳусусиятларини ўрганиш психологик тест синовлари орқали ўтказилади.
Номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошлиқлари белгиланган жойларда кичик комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, жисмоний тайёрланганлик даражасини текшириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик тамойиллари бўйича мудофаа ишлари бўйича бошқармалар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ҳар йили 20 июнга кадар ўтказилади.

Диктантга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Диктант учун умумий ўрта таълими фан дастурлари доирасида ўтилган
мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.
Диктант матнининг ҳажми 90 - 130 та сўздан иборат бўлади.
Номзодларнинг диктанти «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
мутлақо хатосиз ёзилган ёки иккита орфографик ёхуд пунктуацион хатога йул қўйилган диктантга - 5 балл;
учтадан олтитагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 4 балл;
еттитадан тўққизтагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга - 3 балл;
ўнтадан ўн иккитагача орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга -2 балл;
ўн уч ва ундан ортиқ орфографик ёки пунктуацион хатога йўл қўйилган диктантга -1 балл қўйилади.
Қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда хатолар, уларнинг сонидан қаттъий назар, битта хато деб топилади:
бешта сўзда «ҳ» ёки «ў» ҳарфлари ўрнида тегишлича «х» ёки «у» ҳарфлари ёзилган бўлса;
кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатога йўл қўйилган бўлса;
қараткич белгиси учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.

Жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш тартиби

Номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш тегишли


машкларни бажаришини текшириш орқали амалга оширилади.
Номзодлар куйидаги машкларни бажаради:

Download 147,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish