VII. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш.
-тиббий ёрдам заҳарланиш турига, заҳарланиш даражасига, ҳамда заҳарли моддалар табиатига қараб ташкиллаштирилади;
-ишқорий моддалар билан заҳарланганда кислоталик хоссасига эга бўлган дорилар ишлатилади ва аксинча, кислота хоссасига эга бўлган моддалар билан заҳарланганларга ишқорий дорилардан фойдаланилади. Масалан; кислоталик хоссасига эга бўлган моддалар-олтингугурт ангидриди ёки хлорпикриндан заҳарланганда оғиз, бурун, томоқ ва кўзлар 2% ли ичимлик содаси эритмаси билан ювилади.Ишқорий хоссага эга бўлган модда-аммиак билан заҳарланганда тери шиллиқ қаватлар сув ёки 2% ли бор кислотаси билан ювилади.
-организм заҳарли моддалардан тозаланади (кўз ва шиллиқ қаватлар ювилади, қустирилади).
-организм фаолиятини тиклаш учун тадбирлар амалга оширилади (кислород бериш, юракни массаж қилиш, сунъий нафас олдириш).
-баъзи моддалар билан заҳарланганда махсус антидотлардан фойдаланилади, бундай антидотлар ҳар бир кимёвий хавфли объектлар заҳираси сақланиши зарур:
VIII. КТЭЗМ лар билан боғлиқ ФВ ларни бартараф этиш.
-аварияларни бартараф этиш пайтида биринчи навбатда заҳарли моддаларнинг атмосферага тарқалиши ва жойларга тўкилишини тўхтатиш тадбирлари амалга оширилади. Бунинг учун кранлар ва маҳкамлагич қурилмаларини зичлаб ёпиш керак.
-ҳажмлар ва трубопроводларда ҳосил булган ёриқларга мос бандажлар ва пластирлар қўйилади, зарур ҳоллада ёғоч ёки металл тиқинлар қоқиб қўйилади.
-КТЭЗМ ни соз ҳолдаги ҳажмларга ҳайдалади. Кўп миқдорда тўкилган заҳарли моддаларни йиғиш учун яқин жойда ариқлар ва зовурлар қазилади.
Нафас органларини сакловчи воситаларга
газникоблар, респераторлар, матоли никоблар, пахта, докали таккичлар киради.
Газникоблар-нафас йулларини, юз-кузни хар хил захарли таъсирлардан саклайди.
Газникоблар филтрловчи ва изоляцияловчи хилларга булинади. Фукаро мухофазаси буйича куйидаги филтрловчи газникоблар:
ГП-5, ГП-5М, ГП-7, ГП-7В; болалар учун ПДФ-Ш, ПДФ-Д, ПДФ-2Ш, ПДФ-2Д ва КЗДдан фойдаланилади. Филтрловчи газникоблар асосан 2 кисмдан: никобдан ва филтрловчи кутидан ташкил топган. Филтрловчи кути асосан ташки мухитдаги турли хил захарли бирикмаларни ютувчи филтр ва шихтадан ташкил топган.
Никоб-табиий ёки сунъий каучук асосида олинган резина материалларидан тайёрланиб, унга куриш учун ойнак хамда нафас олиш ва чикариш учун мулжалланган жихоз жойлаштирилган. Бошка русумдаги газникоблар хам худди ГП-5 русумли газникобига ухшаш тузилишига эга.
ПДФ-Д 1,5-7 ёшгача болалар учун ПДФ-Ш маркали газникоб 7-17 ёшлардаги болалар учун мулжалланган; Болалар газникоби хам филтрловчи кути ва никобдан ташкил топиб, никоб эластик резинадан тайёрланган. Филтрловчи кути никоб билан бирлаштирувчи трубкасида йигилади.
Болалар химоя камераси (БХК) 1,5 ёшгача булган болаларни захарли бирикмалар, радиоактив моддалар ва биологик таъсирлардан саклайди. БХК таркибига; химоя камераси, атмосфера ёгинларидан сакловчи ёпинчик, картонли кути ва камерани сакловчи гилоф киради.
Газникобларнинг саклаш даражасини оширииш учун хар бир фукаро уз улчамини кийиш оркали эришади. Чунки тугри танланган шлем-никоб юзга зич ёпишиб туради ва ташкаридан хеч кандай зарарли таъсирлар кирмайди.
Газникобларнинг улчами 2 хил усулда аникланади:
А) юзнинг улчамини аниклаш оркали;
Б) дахан билан кош суяги орасидаги масофани улчаш оркали.
Биринчи услуб билан 63 см.гача 0-улчам, 1-улчам 63,5-65,5 см. гача
2-улчам 66-68 см.гача. 3-улчам 68,5-70,5 см ва 4-улчам 71 см ва ундан катта.Иккинчи услуб билан 3 хил улчамда газникоблар ишлаб чикарилади.
1-улчам-99-109 мм.гача;
2-улчам-109-119 мм;
3-улчам-119мм.дан катта.
Болалар газникоби улчамини топишда уларнинг юз баландлигини улчаб, сунгра газникоб улчови аникланади.
Газникобни ишлатишдан олдин хар бир фукаро уни саклаш хусусияти бузилмаганлигини текшириб куриши, унинг герметиклигини кайта текшириши лозим. Текширилган иш холатидаги газникоблар яхшилаб тахланиб кайтадан сумкага солинади ва саклаш учун жойига куйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |