назарияси нормаларига сиғадими, тўгри келадими? Назария, албатта шеърий
таржималарнинг жуда мураккаб бир санъат эканлигини тан олади. Бу ерда
аниклик, адекватлик меёрлари гоятда нисбий бўлиб туюлади. Таржимадан
мутлақлик ва мутлак табиийлик ва аникликни талаб килиб булмайди.
Таржимадан балки мутлак бадиийлик ва мувофикликни талаб килиш гоятда
ўринли бўларди. Машҳур таржимон шоир Самуил Маршак шуни назарда
тутибми, шеърий таржима тасаввурга сигмайдиган нарса, хар бир
муваффакиятли таржима коидадан истисно, - деб айтган эди.
Лекин бундан шеърий таржималар аслиятдан мутлако узоклашар экан-
да, деган хулоса чиқмайди. Таржима диалектикасига кўра бундай
узоклашувлар каторида фавкулодда, хайратомуз якинлашувлар - аслиятнинг
“худди ўзи” бўлиб кетувчи кашфиётлар ҳам кўп.
“Фауст’" нинг иккинчи кисми аввалида Фауст ўз - ўзи билан сўзлашиб,
тун чоги ер гўзаллигига махлиё бўлиб, фалсафий ўй-хаёлларга ботаркан, шу
сўзларни айтади :
Пастернакда:
“Ты пробудил вновь во мне желанье
Тянуться вдаль мечтою неустанной”
Эркин Воҳидовда:
“Сен яна кўксимда уйғотдинг истак ,
Орзулар кўкида килурмен парвоз...”
Ҳар икки парчада хам “уйгониш “, “истак”, “орзу”, “парвоз” - таянч
поэтик сўзлар, тушунчалар. Улар хар икки парчада гўзал шеърий маъно
ташийди. Ҳатто Эркин Вохидов таржимасида “орзулар кўкида парвоз
килиш” шоирона ифода тарзида кучайган. Пастернак “тянуться вдаль
мечтою...
деб гўзап бир манзара чизишга уринади. Европа шеъриятининг
анъанавий образлаш усулларига риоя этади. Эркин Вохидов ўзбек шеърияти
анъаналарига суянади. Ўзбекча фикр килади. Анъанавий ўзбек шоирона
Do'stlaringiz bilan baham: |