Учинчидан, ижтимоий соҳани жойлаштиришда табиат омили моддий ишлаб чиқариш соҳаларини жойлаштиришдаги каби аҳамиятга эга эмас. Хизмат кўрсатиш соҳаларининг асосий ишлаб чиқариш фондлари моддий ишлаб чиқариш меҳнат воситаларига ташқи кўринишдан ўхшаши мумкин. Иқтисодий моҳияти эса бир-бирига ўхшамайдиган, чунки моддий ишлаб чиқаришда меҳнат воситалари ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга аста-секин ўтказа бориб амортизация ажратмаси сифатида ўз қийматини тикласа, ижтимоий соҳада истеъмол натижасида меҳнат воситалари ўз қийматини йўқотади ва моддий ишлаб чиқариш соҳалари томонидан яратилган миллий даромад ҳисобига улар қайта тикланади. - Учинчидан, ижтимоий соҳани жойлаштиришда табиат омили моддий ишлаб чиқариш соҳаларини жойлаштиришдаги каби аҳамиятга эга эмас. Хизмат кўрсатиш соҳаларининг асосий ишлаб чиқариш фондлари моддий ишлаб чиқариш меҳнат воситаларига ташқи кўринишдан ўхшаши мумкин. Иқтисодий моҳияти эса бир-бирига ўхшамайдиган, чунки моддий ишлаб чиқаришда меҳнат воситалари ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга аста-секин ўтказа бориб амортизация ажратмаси сифатида ўз қийматини тикласа, ижтимоий соҳада истеъмол натижасида меҳнат воситалари ўз қийматини йўқотади ва моддий ишлаб чиқариш соҳалари томонидан яратилган миллий даромад ҳисобига улар қайта тикланади.
- Тўртинчидан, хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнатининг фақат оз миқдори механизациялаштирилади ва автоматлаштиради. Шунинг учун ҳам ижтимоий соҳа моддий ишлаб чиқариш соҳаларидан меҳнат сиғимини кўплиги билан фарқ қилади. Ижтимоий соҳада меҳнат ҳажмини кенгайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш асосан меҳнат ресурсларини сонини кўпайтириш меҳнат ҳамда бошқаришни ташкил қилишнинг тараққийлашган усулларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Бешинчидан, хизмат истеъмол предмети ҳисобланади. Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳаларининг хизмати асосан бепул кўрсатилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида республикамизда ижтимоий соҳада маълум хизмат турлари пуллик кўринишда амалга оширилмоқда, лекин бундай хизмат кўрсатишда ҳам маълум доирадаги ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифадаги одамларга маълум енгиликлар берилмоқда. - Бешинчидан, хизмат истеъмол предмети ҳисобланади. Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳаларининг хизмати асосан бепул кўрсатилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида республикамизда ижтимоий соҳада маълум хизмат турлари пуллик кўринишда амалга оширилмоқда, лекин бундай хизмат кўрсатишда ҳам маълум доирадаги ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифадаги одамларга маълум енгиликлар берилмоқда.
- Бепул хизмат бу ижтимоий соҳанинг ижтимоий маданий (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳ.к.) соҳалари хизматидир. Бу хизмат турларининг ривожланиши умумий истеъмол жамғармалари ҳисобидан олиб борилади.
- Пуллик хизмат турларига уй-жой, коммунал хўжалиги корхоналари, маиший хизмат, алоқа, транспорт, саёҳат ва туризм, спорт, дам олиш соҳалари, ҳуқуқ ташкилотлари ва қисман тиббиёт ва таълим тизимларидаги хизматлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |