Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


 Чўчқачиликда меҳнатни ташкил этиш ва ҳақ тўлаш



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

20.4. Чўчқачиликда меҳнатни ташкил этиш ва ҳақ тўлаш
Чўчқачиликда ишлаб чикаришни ташкил этишда бошлангич 
бўлим бирлиги цех хисобланади. Бу цехларга маълум мивдорда 
чорва моллари, ер майдони, иморат, машина ва механизмлар, иш 
кучи, механизаторлар ва зарур миқдорда асбоб-ускуналар бирикти­
рилади.
Озика етиштириш учун бириктирилган ер майдонларидан тўла 
ва тўғри фойдаланиш , чорва молларининг бош сонини саклаш ва 
махсулот етиштириш режасини бажариш, иш кучи ва бошка ишлаб 
чикариш воситаларидан фойдаланишга цех тўла жавобгардир.
М ахсус цехлар таркибида айрим ёш гуруҳдаги чўчқаларни 
боқиш бўйича оила жамоалари хам ташкил этилади. Чўчқачилик 
бўйича махсус цех ва оила жамоаларнинг ҳажми хўжаликлардаги 
чўчқалар 
сони, 
ферманинг 
механизациялашганлик 
даражаси, 
чўчқаларни бокиш тартиби ва чўчқабоқарларнинг иш тажрибаларига 
кўра белгиланади. Хар бир чўчқабоқар ички тартиб-қоидаларига 
амал қилган ҳолда ўзига бириктилган чўчқаларни зоотехника 
коидаларига мувофиқ боқиши, тозалаши, очиқ ҳавода яйратиши, 
чўмилтириши, дезинфекция килиши, уларни ўз вактида қочириши 
ва болалатиш жараёнига пухта тайёрлаши керак.
Чўчқачилик цехларида ишлар тобора кўп механизациялашиб бо- 
раётганлиги 
сабабли 
кейинги 
йилларда 
кўпгина 
хўжаликлар 
чўчқаларни гурухлаб боқишга ўтдилар. Кичик цехларда вояга етган
291


чўчқаларни парвариш қилиш ва асраш битта оила жамоасига топши­
рилади. Йирик цехларда эса ихтисослаштирилган иккита ёки учта 
оила жамоасидан ташкил топгани маъкул. Бу хрлда оила жамоасидан 
биттаси чўчқа болаларини она чўчқаларга энг купи билан 2 ой эмиз- 
тиради, 2-4 ойликкача болалари бўлган эмизикли она чўчқаларни, 
подани таъмирлаш учун ўстирилаётган ёш чўчқаларни бокади, ик- 
кинчиси эса бўрдоқига боқилаётган чўчқаларни асрайди. Ихтисос­
лаштирилган оила жамоаларнинг ҳар бирида 100-350 бош ургочи 
чўчқа ва уларнинг болалари ёки бўрдоқига боқилаётган 1000-1500, 
2000-4000 ва ундан ортиқ бош чўчқа бўлиши лозим. Хар бир 
чўчқабоқарга камида 10-15 бошдан 20-25 бошгача эмизикли она 
чўчқа ёки камида 100-150 тадан 200-300 ва ундан ортиқ бўрдоқига 
боқилаётган чўчқа болаларини бириктириш самаралидир. Чўчқахона 
махсус охур ва сувдонлар билан ускуналанган хамда ем-хашак кел- 
тириб туриш ишлари яхши йўлга қўйилган бўлса, хар кайси 
чўчқабоқарга бўрдоқилаш учун 200-300 бошгача ва ундан хам кўп 
чўчқа бириктирилиши мумкин. Илғор хўжаликларда хозир икки сме- 
нали ишга ўтилмоқда. Бу тадбир чўчқаларни бўрдоқига бокишда ай­
никса яхши натижа беради.
Чўчқачилик ходимларига олинган махсулотнинг микдори ва 
сифати учун иш хаки ишбай-мукофот ва кўтара-мукофот тизимида 
тўланади.
Икки 
ойликкача 
болалари 
бўлган 
она 
чўчқа 
боқувчи 
чўчқабоқарлар меҳнатига чўчқа болаларининг тирик вазни учун ҳақ 
тўланади. М асалан, ширкат хўжалигида чўчқаларга қарайдиган 
чўчқабоқарлар учун 25 бош болали она чўчқага караш меъёр килиб 
белгиланган. Бизнес режада хар бир чўчқадан 10 тадан чўчқа боласи 
олиш (ажратиш пайтида хар бир чўчқа боласининг уртача вазни 18 
кг бўлиши) кўзда тутилган. Агар парваришлаш даври шартли ра­
вишда 2,0 ой деб қабул қилинса, бунда бир йилда 6,0 марта парва­
ришлаш таш кил этилади (12 ой : 2,0 ойга). Йиллик махсулот етиш­
тириш меъери 270,0 центнер (25 она чўчқа х 10 чўчқа боласига х 18 
кг 6,0 парваришлаш) микдорини режалаштирилади.
Чўчқабоқарнинг мехнати, иш шароити хисобга олиниб (мехнат 
кисман механизациялаштирилган), V разряд билан тарифланади. 
Унинг бир кунлик тариф ставкаси 488 сўм бўлади (2002 йил IV ой­
дан иш хакининг тариф фонди 178120 сўм (488 сўм х 365 кун) га 
тенг. М ахсулот учун расценкани хисоблаш да иш хаки тариф фонди 
25 % оширилади ва 222650 сўм (178120 сўм х 1,25) ни ташкил этади.


Бунда 1 ц вазн ортишининг расценка 835 сўм 74 тийин (222650 сўм : 
270 ц) ни таш кил этади.
Белгиланган расценкалар кейинчалик механизациялаштириш 
даражаси, ишлаб чикариш технологияси ва бошка шароитлар 
ўзгарганда кайта кўриб чикилади. Махсулот учун иш хақи, чўчқа 
болалари онадан ажратилгандан кейин, яъни болалари бор она 
чўчқаларга карашнинг охирида тўланади.
Чўчқабоқарларга 
махсулот 
учун 
узил-кесил 
хисоб-китоб 
қилинганига қадар тариф ставкалари ва чўчқаларга караш меъёрла- 
рига кўра хисобланган расценка бўйича, болалари бор она 
чўчқаларга карагани учун олинадиган махсулот хисобидан аванс бе­
рилади. М исолимизда бир бош чўчқа учун ойлик расценка 593 сўм 
73 тийин (488 сўм х 365 кун : 12 ой : 25 бош ) ни ташкил этади.
Чўчқаларга қараш даврида (май, июн ва июлнинг ярми) 
чўчқабоқарларга ўртача 28 бошдан она чўчқа тўғри келган, тирик 
вазни 38,5 ц ортиши билан 310 бош чўчқа болалари етиштирилган, 
деб ўйлаймиз. Асосий ва сменадаги чўчқабоқарларга болалари бор, 
она чўчқаларга карагани учун бўнак тариқасида 27328 сўм (488 сўм 
х 28 бош х 2 ой) тўланади.
Олинган махсулот учун 38,5 ц тирик вазн ортганда расценка 
бўйча уларга 32175 сўм 99 тийин (835 сўм 74 тийин х 38,5 ц) 
тўланиши керак. Демак, чўчқабоқарларга махсулот учун 4849,99 сўм 
(32175,99-27328) қўшимча ҳақтўлаш керак.
Асосий ва сменадаги чўчқабоқарлар ўртасида чўчқаларга 
карагани учун иш хаки ва махсулот учун қўшимча ҳақ уларнинг иш­
лаган 
вақтига тенг бўлинади. 
Шу 
билан бирга сменадаги 
чўчқабоқарларга ишлаган вақти учун тўланадиган хак 10% ошири­
лади.
Бичилган 
чўчқалар 
ва 
бўгоз 
она 
чўчқаларга 
каровчи 
чўчқабоқарларга, чўчқаларга карагани ва она чўчқаларни болалаши 
учун яхши холатда тайёрлангани учун ҳақ тўланади. Уларга иш хаки 
тўлаш расценкалари чўчқа биркитиш меъёрлари ва IV разряд иш- 
байчилар тариф ставкаси билан хисобланган иш хаки тариф фонди- 
дан белгиланган. Бир кунлик тариф ставкаси 415,80 сўм (1.04.2002 
й.) йилига эса 151767 сўм (415,80 х 365 кун), бундан 10% она 
чўчқаларни болалаш учун топширгани, колгани эса чўчқаларга 
карагани учун ажратиладн). Она чўчқаларни уруглатишга тайёрлаш 
ва бўгозлик даври 135 кун давом этади. Йил давомида бундай давр- 
лар 2,7 мартага тенг бўлади.


Хўжаликларда чўчқаларни майда гурухларга бўлиб сақлаш иш­
ларини бажариш шароитига караб, битта чўчқабоқарга 120 бош она 
чўчқага караш меъёр килиб белгиланган, деб фараз килайлик. Бир 
йилда 
2,7 
марта 
алмашиш 
бўлган 
такдирда 
ва 
90% 
уруглантирилганда 292 она чўчқа болалатишга топширилади. Бунда 
ҳақ тўлаш расценкаси қуйидагича бўлади:
- болалатиш учун ўтказилган ҳар бир она чўчқа учун 51 сўм 97 
тийин (15176,7 : 292);
- бир ойда 1 бош она чўчқага карагани учун 94 сўм 85 тийин.
Чўчқаларга қаровчи чўчқабоқар 4,5 ой давомида 140 бош
бичилган ва бўғоз чўчқаларга қараган, булардан 130 боши бола- 
лашга ўтказилган, деб фараз килайлик. Белгиланган расценкалар 
бўйича 
асосий 
ва 
сменадаги 
чўчқабоқарларларга 
иш 
хаки 
қуйидагича тўланади:
- парвариш қилгани учун бир ойга 14240,8 сўм (101,72 х 140 
бош);
- болалашга она чўчқаларни топширгани учун 6756 сўм 75 
тийин (5197 х 130 бош).
Жами 4,5 ой учун 57326,85 сўм (14240,8 х 4,5 ой - 6756, 75).
Эркак чўчқаларга қаровчи чўчқабоқарлар меҳнатига ҳақ, 
чўчқаларга карагани учун ва она чўчқаларни уруглатгани учун 
тўланиши мумкин. У ларнинг мехнати VI разряд билан тарифланади 
ва кунлик тариф ставкаси 497,07 сўм (1.04.2002 й).
Расценкалар қуйидагича хисобланади: хўжаликда чўчқабо- 
қарлар чўчқаларга карагани учун иш хаки тўлаш кабул килинган.
Битта чўчқабоқарга меъёр бўйича 40 бош чўчқа бириктирил­
ган. Бир бош чўчқага қараш расценкаси бир ойга 503 сўм 97 тийин 
(497,07 сўм х 365 кун : 35 бош : 12 ой) ни таш кил этади.
Бўрдоқига боқилаётган чўчқаларга қаровчи чўчқабоқарларга 
чўчқалар вазни ортгани учун мехнат хаки тўланади.
М ехнат кисман механизациялашган ва барча ишлар қўлда 
бажариладиган бўлса, чўчқаларни бўрдоқига бокиш да банд бўлган 
чўчқабоқарлар мехнати IV разряд билпн, ишлаб чикариш ж араён­
лари тўлиқ механизациялашган такдирда V разряд билан тарифла­
нади.
IV разряднинг кунлик тариф ставкаси 415 сўм 80 тийин, V раз­
рядники 455 сўм 32 тийин, шунга кўра иш хаки фонди IV разряд 
учун 151767 сўм (415 сўм 80 тийин х 365 кун) ни ва V разряд учун 
166191,8 сўм (455,32 х 365 кун) ни ташкил этади. М ахсулот учун 
расценка хисобланганда бу фонд 25% оширилади.



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish