Иситиш тизимлари
3.10*.
Биноларнинг иситиш тизимини иссиқлик энергиясини оқилона
сарфланган ҳолда, хоналарнинг ҳавосини бир текисда иситишини, гидравлик ва
иссиқлик барқарорлигини, портлаш-ёниш хавфсизлигини, таъмирлаш ва созлаш
учун қулайликни таъминлаган холда лойиҳалаштириш лозим.
Иситиш учун иссиқлик энергиясини оқилона сарфлаш мақсадида хонага
бериладиган иссиқликни объектли ёки индивидуал мувофиқлаштиришини
қўллаш лозим. Умумий иссиқлик тизимини объектли мувофиқлаштиришда
ташқи ҳарорат датчиги бўйича автоматлаштиришини кўзда тутиш тавсия
этилади. Иситиш жиҳозларининг иссиқлик унумдорлигини индивидуал
мувофиқлаштириш 3.55 бандга биноан иссиқликни мувофиқлаштирувчи
клапанлар ўрнатиш орқали ички ҳаво ҳарорати бўйича автоматлаштириш билан
амалга оширишни тавсия этилади.
3.11*.
Ишлаб чиқариш хоналарини, қайсики, уларда битта ишловчига
полнинг 50 м
2
дан кўпроғи тўғри келганда, доимий иш жойларида 2.1* б. га
мувофиқ равишда ҳисобий ҳароратни ва доимий бўлмаган иш жойларида жуда
паст доимий бўлмаган иш жойларида: енгил ишларда 12
о
С дан, ўртача
оғирликдаги ишларда 10°С дан ва оғир ишларда 8
о
С дан паст бўлмаган
ҳароратни таъминловчи иситиш тизимини лойиҳалаш лозим.
3.12.
Иситиш тизимидан, хона поли олдидаги (асбоблардан 1 м дан ортиқ
бўлган масофада) ҳавони меъёрлаштирилаётган ҳароратга нисбатан 2°С дан
ортиқ, совутмасдан, хонани совутиш учун фойдаланишга рухсат этилади.
Хоналарни совутиш учун ишлатилаётган асбоблар юзасидаги ҳароратни
хона ҳавосининг шудрингланиш ҳароратидан камида l°C га юқори қабул қилиш
лозим.
3.13*.
Иситиш тизимини 3.23*б. га мувофик сувнинг максимал рухсат
этилган тезлигини қабул қилган холда, одатда, сунъий ундалаётган циркуляция
билан лойиҳалаш лозим. Иситиш тизимини сувли иситиш тармоқларига
бериладиган иссиқлик ташувчининг ҳисобий ҳарорати 95
о
С дан кўп бўлмасдан
элеватор қўймасдан бевосита улаш тавсия этилади.
Бунда қуйидагиларни қўллашни:
ҚМҚ 2.04.05-97* 12-бет
а) иссиқлик тармоғини иссиқлик энергияси ва қурилмаларини иссиқликдан
фойдаланишда обиҳаво мувофиқлаштириш жиҳози бўлишини тўлиқ ҳисобга
олган ҳолда бинонинг ҳарбир исситиш минтақасига ёки турар-жой уйининг
ҳарбир хонадонига алохида киритиш қурилмаси бўлишини;
б) иккиқувурли иситиш тизимларида иситиш асбобида алохида иситиш
мувофиқлаштирувчиси бўлишини;
в) максимал йўл қўйилувчи сув ҳаракати тезлигига эга бўлган иситиш
қувурўтказгичлари бўлишини кўзда тутиш лозим.
3.14.
Иситиш элементлари бўлган қурилиш конструкциялари юзасининг
ўртача ҳарорати,° С:
пол сатхидан 1 м гача бўлган ташки деворлар .учун….............95;
шунинг ўзи, 2,5 м ва ундан баланд шип каби қабул қилинади;
доимо кишилар бўладиган хона поллари учун…..........………26;
вақти-вақти билан кишилар бўладиган хона поллари ва
айланиб ўтувчи йўлаклар, ёпиқ сузиш бассейнлари
ўтиргичлари учун….........................…………………………...31;
хона баландлигига қараб шиплар учун:
2,5 м дан - 2,8 м гача……………………………………………28;
2,8 ״ - 3
״ ............................................................................30;
3 ״ - 3,5 " …………………………………………………33;
3,5 ״ - 4 "……….................................................................36;
4 " - 6 "………….………………………………………38
дан ортиқ қабул қилинмаслиги лозим.
Иситиш элементларининг ўқи бўйича пол юзасининг ҳарорати болалар
муассасаларида, турар-жой биноларида ва сузиш бассейнларида 35°С дан
ортмаслиги шарт.
Юза ҳароратининг чегараланиши, иситиш тизимини якка қувурлари бўлган
қоплама ёки полга татбиқ этилмайди.
3.15.
Иш жойларини радиацион иситувчи паст ҳароратли панеллар юзалари
ҳароратини 60°С дан ортиқ, радиацион совутувчи панелларни - 2°С дан паст
қабул қилиш мумкин эмас.
3.16*.
Нурланиш билан иситувчи юқори ҳароратли асбоблар юзасининг
ҳароратини 250°С дан ортиқ танлаш мумкин эмас.
Юзасининг ҳарорати 150
о
С дан юқори бўлган нурли иситиш асбобларини
хонанинг юқори минтақаларига ўрнатилиши кўзда тутилиши лозим.
3.17.
Иссиқлик ташувчисининг ҳароратини, °С, хонада мавжуд
моддаларнинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидан камида (1.4 б. ни хисобга
олган холда) 20% га паст қабул қилиш лозим.
3.18.
Газ билан иситиш асбобларини, бевосита газ ёндиргичларидан хосил
бўлган ёниш махсулотларини ташқарига берк чиқариб юбориш шарти
бажарилгандагина, қўллашга рухсат этилади.
3.19*.
Сув билан иситиш тизимидаги иссиқлик оқими ва иссиқлик ташувчи
сарфини 11*-сон иловага мувофиқ равишда аниқлаш лозим.
Иссиқлик оқими қийматини жорий мувофиқлаштирувини иссиқлик
манбаида ёки иситиш тизимида кўзда тутилиши лозим.
ҚМҚ 2.04.05-97* 13-бет
Do'stlaringiz bilan baham: |