Фойдаланилган адабиётлар.
1. P.A. Tepler. PHYSICS for Scientists and Engineers. With modenh physics, W.H.
Freeman and Company New York 2008 – 1583 p.
2. А.Н.Гребенюк, М.С.Криченко Методические указания к выполнению
лаборатлоных работ по дисциплине “Солнечная энергетика” для студентов /-Д.: НГУ.
2013.-27 с.
3. Аллақулов П.Э, Хайриддинов Б.Э, Рисбаев А.С, Қуёш энергиясидан
фойдаланишнинг физик асослари курсидан лаборатория ишлари Т.: Адабиёт учкунлари
2016. 148-бет.
4.
Р.М.Абдуллаев,
Х.М.Сатторов,
К.А.Турсунметов
“Умумий
физика
курсиданпрактикум- Молекуляр физика” Т.: Университет нашриёти. 2008. -106 бет
387
ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИДА ЁШ ИҚТИДОРЛИ, ФАОЛ КАДРЛАРНИ
ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВЛАР
Аманов Б.Х., Примов У.Р.
Нишон туман ХТБга қарашли 39 мактаб
Статья посвящен с инновационные подходы в подготовки кадров энергетического
профиля. Широко освещен роль общеобразовательных школ в подготовки кадров и
проблемы в данной сфере. В статье изложено конкретных предложение по оптимальному
решению проблем.
Замонавий ижтимоий иқтисодий шароитда малакали кадрларни тайёрлаш замонавий
фан, техника ва технологиялар ютуқларига асосланган таълим тизимини ташкил қилишни
тақазо қилади. Ёш авлодни тарбиялашда биринчи навбатда педагоглар олдига жамиятнинг
фаол аъзоси, ҳақиқий шахсни тарбиялаш вазифаси қўйилмоқда. Чунки билимсизлик,
илмсизлик пировард натижада миллатни таназзулга олиб келади. Модомики Янги
Ўзбекитонни қуриш мактаб остонасидан бошланса бу муҳим вазифани юқори интеллектуал
салоҳиятли педагогик жамоа олий таълим муассасалари олимлари, ота оналар билан
ҳамкорликда, айниқса, ўғил болаларни тарбиялашда оталарнинг ролини ошириш билан
амалга ошириши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ёш авлодни тарбиялашда мактаб жойлашган
маҳаллий шароитда қандай касб ўта муҳим, уни қандай ўргатиш , соҳага оид масалаларни
ҳал этишда кимларга таяниш керак, деган қатор саволлар умумтаълим мактабларидаги
долзарб муаммолардан бирига айланган. Бу муаммоларни ҳал этишда феноментал
таълимни жорий этиш лозим бўлади. Модомики, феноментал таълимда таълим жараёнига
ноёб, ғайри табиий усулларни жорий этиш тушунилса, ёшлар мактаб партасида
ўқиётганидаёқ бўлажак касбига ҳавас уйғотиш лозим. Кўп йиллик тажрибаларимиз шуни
кўрсатадики, болаларда англаш, эслаб қолиш, касбга меҳр қўйиш туйғуси эшитгандан кўра
бевосита кўрса ва шу ишни ўз қўли билан бажарса кўпроқ шаклланади. Муҳтарам
президентимиз ҳам шу нарсага асосий урғу бермоқдалар. Биз жамоада биринчи навбатда
таълим жараёнида ўқитувчиларнинг ижодий эркинлигини таъминлашга, улар ўз
фаолиятларини ташкил этишда замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан
фойдаланиб, ўқув дастурларига таяниб, дарс жараёнларини табиий фанларни ўтишда
кўпроқ кузатувчанликни, аниқ фанларни ўтишда ўзаро боғлиқликни, болаларда тафаккурни
шакллантиришга қаратмоқдалар. Болаларда 5,6 синфлардаёқ аниқ лойиҳа таклиф этилади.
Масалан бизнинг Нишон тумани, айниқса Талимаржон шаҳрида энергетика тизимига
эҳтиёж баланд бўлиб бу жамиятимизга янги кириб келаётган ноанъанавий энегия
манбааларидан фойдаланиш, уларнинг асосий турлари, манбаалари улардан фойдаланиш
усулларини ўргатиш долзарб ҳисобланади. Болаларда қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш
батареялари, шамол двигателлари уларнинг иш принциплари, электр энергия олишнинг
қайта
тикланувчи
бошқа
манбаалари
тўғрисида
кўникма
ҳосил
қилиш,
электромобилларнинг иш принциплари, робототехникада уларни қўллаш жараёнлари
билан яқиндан таништириб, амалиётда синаб кўриш имконини яратиш лозим. Бунга ёш
конструкторлар тўгараги аъзоларининг ўзлари яратган миниавтомобиллари, робототехника
элементларини электр таъминотига қуёш батареяларидан фойдаланиш кўникмасини
шакллантириш, болаларнинг дарсдан бўш вақтида ижодий ишлар билан шуғулланишлари
учун шароит яратиб беришимиз, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг
виртуал лабораторияларини ташкил этиш, замонавий ИТ технологиялардан фойдаланиш,
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг автоматик тизимини
яратишнинг дастурий таъминоти билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини
ҳосил қилиш таклифини киритамиз. Бунга мактаб, маҳалла, ҳомий ташкилот ва Олий
таълим муассасалари алоқасини ўрнатиш, Олий таълим муассасаларида қўлланилаётган
илмий ишланмалар, уларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши билан ижодкор мактаб
388
ўқувчиларини мунтазам таништириб, ёшларнинг ижодий ишларини Олий таълим
муассасалари олимлари раҳбарликларида амалга оширилишини таъминланса, мактабда
аниқ фанларни ўтишда олий таълим профессор ўқитувчилари жалб этилса, ҳукуматимиз
томонидан олдимизга қўйилган ёш иқтидорли, фаол кадрларни тайёрлашдек вазифаларни
ҳал этишда бош омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |