Юқоридаги қурилмаларни турли хил бошқариш услублари мавжуд:
- юкламани дросселлаш орқали агрегат бирлик қувватини камайтириш ва уларнинг
сонини ошишириш;
- айланиш тезлигини бошқариш услуби.
Частотани ростлаш қурилмаси юқоридагиларнинг энг самаралиси ҳисобланади.
Техналогик жараёнларга қўллаш электр энергия истеъмолини 5% дан 30% гача
камайишини таъминлайди. Бундан ташқари бир қатор қўшимча афзалликлар беради:
- иссиқ сув таъминоти тизимида иссиқлик тежалишига;
- энг юқори номиналда босим хосил қилиш имконини беради;
- асосий қурилмаларни эскиришини қисқартиради;
- шовқинни камайтиради;
- комплекс автоматлашган тизимнинг имконияти;
- қурилмаларни оптимал танлаш имкониятини.
Ишлаб чиқариш ёнғин қарши сув халқаси объектлари қурилмаларида ўрнатилган
қуввати 160, 110, 75 ва 55 кВт, кучланиши 380 В асинхрон электр моторларини киришидаги
холат параметрлар 1-жадвалда келтирилган:
бу ерда Ua, Uв, Uс –мос равишда фаза кучланишлари, Ia, Iв, Iс – мос равишда фаза токлари,
S, P ва Q – мос вавишда тўла, актив ва реактив қувватлар (кВА, кВт ва кВар).
119
1-жадвал.
Асинхрон электр моторларини киришидаги холат параметрлари
№
ЁҚСХ насослари
асинхрон электр
моторлари
қуввати
Кириш параметрлари
Ua
(В)
Ub
(В)
Uc
(В)
Ia
(А)
Ib
(А)
Ic
(А)
S
(кВА)
Р
(кВт)
Q
(кВар)
1
Электр двигател
қуввати
160 кВт
237,7 237,7 238,4 191 192
192 136,81 117,65
69,81
2
Электр двигател
қуввати 110 кВт
237,7 237,7 238,4 145 146
146 103,97
89,42
53,05
3
Электр двигател
қуввати 75 кВт
237,7 237,7 238,4 129 130
130
92,55
79,59
47,23
4
Электр двигател
қуввати 55 кВт
237,7 237,7 238,4 88
89
89
63,29
54,49
32,29
Ёнғинга қарши сув халқасидаги сув босимида бир хил нормада ушлаб туриш учун
сув таъминот насосининг айланиш тезлигини бошқариш орқали амалга ошириш самарали
услуб хисобланади. Сув насоси электр моторини бошқаришда частота ростлаш қурилмаси
орқали бошқаришда сувнинг босимига мос равишда айланиш тезлиги ўзгартирилади.
Частотани бошқариш мос равишда кучланишни ўзгартириш орқали бажарилади. Амалда
частотани камайтириш билан бир вақтда кучланиш миқдори ҳам мос равишда
камайтирилади. Бу эса оқадиган ток миқдорини камайишига олиб келади. Натижада
ўзгартириладиган частота неча фоизга ўзгарса, истеъмол килинадиган қувват ҳам мос
равишда камаяди.
Ёнғинга қарши сув халқаси насослари асинхрон электр моторларини бошқаришда
фойдаланиладиган 160, 110, 75 ва 55 кВт қувватли сув таъминоти насоси ўрнатиладиган
частота ўзгартиргичлар иш режимларининг ўртача параметрлари ва иқтисодий
кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар -жадвалда келтирилган.
2-жадвал
№
ЁҚСХ насослари
асинхрон электр
моторлари қуввати
Чикиш параметрлари
Pч
(кВт)
Iч
(А)
Uf-f
(В)
f ч
(Гц)
Iak
(А)
Sч
(КВА)
Qч
(кВар)
1
Электр
двигател
қуввати 160 кВт
105,89 157.7
342
45
126
132.36
79.41
2
Электр
двигател
қуввати 110 кВт
24,6
78,2
255
34,33
55,3 34,53883 24,24398
3
Электр
двигател
қуввати 75 кВт
45
64,5
306
40,2
48,9 34,14501 22,93015
4
Электр
двигател
қуввати 55 кВт
37
76
353
45,6
61,2 46,41244
28,0199
бу ерда Uf-f – чиқиш линия кучланиши (В), Iч – чиқиш фаза токи (А), Iак – момент хосил
қилувчи чиқиш токи (А), Sч – чиқиш тўла қуввати (кВА), Qч – чиқиш реактив қуввати
(кВар).
Юқоридагилардан тахлиллардан кўринадики, келтирилган хар бир қурилмани
бошқариш учун мўлжалланган частота ростлаш қурилмаси ўзининг техник иқтисодий
самарадолигини беради.
Юқорида келтирилган тадқиқот натижаларидан кўринадики, частота ростлаш
қурилмалари орқали бошқариладиган асинхрон электр моторлари истеъмол қиладиган
электр энергия миқдорини ишлаб чиқариш жараёнларига салбий таъсир кўрсатмаган холда
120
камайтиришга имкон беради ва амалиётга жорий этиш ишлаб чиқариладиган махсулотда
энергия улушини рационал даражада камайтириш ва энергия самарадорлиги ошириш
бўйича хукуматимизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия
самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта
тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид белгиланган вазифаларни амалга
оширишда ечилган амалий масалалардан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |