3. Сизни шу аудитория олдида нутқ сўзлашга таклиф этишдан ташкилотчилар ўз одциларига қандай мақсадларни қўймоқца? 4. Охирги бор ушбу аудитория олдида ким нутқ сўзлаган ва уни аудитория қандай қабул қилинган? 5. Охирги вақгда қайси суҳандонлар ушбу аудитория олдида кўпроқ муваффақиятли нутқ сўзлаган? Улар муваффақиятга эга бўлганми ва нима учун?
6. Мавжуд аудиторияга мос келиш учун, материалларни қандай етказиб бериш керак? Қайси турдаги юмордан фойдаланиш мумкин? 7. Ушбу аудиториянинг норасмий «лидер»лари кимлар? Улардан кимлари йиғилишда қатнашади? Улар билан қандай тил топишиш мумкин? 8. Аудитория билан сизни ким таништиради? Сизни қандай тавсифлаб бериши керак? 9. Қарши саволлар кутиладими? Қандай саволлар берилиши мумкин? Ёқгирмаган (Хоҳламаган) саволлар берилиб қоладими? 10. Ушбу аудиторияда ким "ўзимизнинг одам" ҳисобланади, у маъруза устида ишлашга ёрдам бериш қобилиятига эгами? Маъруза материаллари янги, иложи борича характерли, қизиқ, фактларга бой бўлиши ва оқибатда ҳаммани ҳаяжонлантириши керак. Материалларни йиғиб олгандан сўнг, режа тузишга киришиш лозим. У қисқа ифодаланган саволлардан шаклланган бўлиши керак. Бу ерда асосий ва қўшимча саволларни моҳияти чуқур ёритилган, мантиқан бир- бирига боғланган ва тартибли бўлишига эътибор бериш зарур. Сўнгра маъруза матни ёки унинг тезисини ёзишга киришилган