Энди биз бизнес режаларнинг айрим бўлимларини тузиб
чиқишнинг ўзига хос алоҳидаликларига тўхталиб ўтамиз.
3 .3 .2 . Бизнес режани титул рўйхати ва кириш
Бизнес режа ти.улида қуйидаги маълумотлар акс эттири-
лиши керак:
- корхона номи;
- манзилшхи;
-мулк шакли;
- телефон ёки факс
- ташкилогчилар исми шарифи, фамилияси, манзили (корхона ёки
ташкилотчини);
- корхона фаолияти ва бизнес харакгери;
- молиявий маблағпарпа эҳгиёжи ва молиялаштириш манбалари
кўрсагилиши;
- бизнес режа тузилган »^н;
- бизнес режа тузувчининг исми ва фамилияси.
Бизнес режани кириш қисмида бизнеснинг мазмуни қисқа
ва очиқ тасвирланган бўлиши керак. Бундан бизнеснинг
мақсади ва стратегияси ёритилиши, маҳсулот ва кўрсатилган
хизматнинг алоҳидалиги ифодаланиши керак. Бир сўз билан
айтганда кириш қарз берувчи ва инвесторни бизнес режада
ёритилган текст билан тўла танишишга мажбур этиши зарур.
Агар корхона бизнес режасинининг кириш қисми инве
сторни жалб қила олган бўлса, ишнинг ярми бажарилди деб
ҳисоблаш мумкин. Чунки бу қисм инвестор учун етарли
бўлади, белгиланган миқцорда қарз бериш учун бизнес режани
тўла матни билан танишиши шарт эмас. Шундай қилиб бизнес
режада асосий ҳолатлар, молиявий маблағга эҳгиёжи, бозор
имкониятлари ва бошқа ҳолатларга асосли кўрсатилиши керак.
Одатда кириш резюме (хулоса) шаклида ёзилиб, у 2-4 бет
бўлиши мумкин. У бизнес режанинг барча бўлимлари тузиб
чиқилгандан сўнг ёзилади.
Кириш қисмини ёзишда тадбиркорлардан қуйидагиларга
алоҳида эътибор беришларини тақозо этилади:
- корхона фаолият кўрсатиши учун кўзпа тутилган мақсадлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |