Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун



Download 1,86 Mb.
bet4/6
Sana21.05.2022
Hajmi1,86 Mb.
#605578
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ассоциал ва миллий қадриятлар

Шахс хусусиятларининг шаклланишида асосан 3та омил муҳим аҳамият касб этади, булар: 1) Ирсий омиллар; 2) Психофизиологик омиллар; 3) Шахснинг билим даражаси.
Шунингдек, ижтимоий оҚишларнинг юз беришига шахснинг қатъиятли ёки қатъиятсизлиги, принципиаллик ёки принципсизлиги, қоидаларга бўйсуниш ёки бўйсунмаслик одатлари, бирон бир қарорга кела олиш имконияти, ташқи таъсирга қанчалик берилиши, иродаси ва бошқа шу каби психофизиологик ҳолатлари, миъжози ҳам катта таъсир кўрсатади.
Ижтимоий бузилишларни ўрганишда муаммоли вазият муҳим аҳамият касб этади. Муамоли вазият шундай ҳолатки, у субъектдан ечимини талаб қилади, унинг ечими ижтимоий меъёрлард кўрсатилган бўлсада, у ёки бу сабабларга кўра, ушбу меъёрларни қўллаш қийинроқ бўлади.
Энг катта муаммоли вазият зиддиятли ҳолатларда, яъни турли шахслар ёки гуруҳларнинг манфаатлари бир-бирларига тўқнаш келганда юз беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўз жонига қасд қилишларннг 40%и оилавий зиддиятлар оқибатида содир этилади.
Зиддиятли ҳолатларни юзага келишида баъзан шахс хусусиятлари сабабчи бўлса, баъзан кичик ижтимоий гуруҳлар, оила, маҳалла, ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари, синфдошлар орасидаги салбий муносабатлар сабабчи бўлади.
Жамиятда шахс шаклланишига таъсир этувчи муаммонинг ва уни ҳал қилиш имкониятларининг мураккаблиги даражасига кўра муаммоли ҳолатнинг тўртта асосий ҳолати кўзга ташланади: 1) ҳеч қанақа муаммо йўқ ҳолат, бундай ҳолат ҳеч қанақа қарор қабул қилишни талаб қилмайди; 2) муаммо бор, бироқ қийинроқ ёки осонроқ бўлсада, унинг ечими ҳам ижтимоий меъёрларда кўрсатилган ҳолат; 3) мавжуд муаммони субъект ижтимоий меъёрлар доирасида ҳал қила олмайдиган ҳолат; 4) муаммони ҳеч қанақасига ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолат. Ушбу турлича ҳолатлар кенг кўламда биридан иккинчисига ўтиб туради.
Муаммоли ҳолатнинг мазмуни субъектнинг индивидуал мақсадлари билан жамият манфаатлари орасидаги мақсадлар ва унга эришишнинг мумкин бўлган воситалари орасидаги; фаолиятнинг кутилаётган оқибатлари ва унинг қўшимча натижаси (ижобий ёки салбий) орасидаги, шунингдек ижтимоий меъёр талаблари ва шахс хусусиятлари орасидаги зиддиятларнинг (кўпинча ўйлаб чиқарилган) пайдо бўлишидан иборатдир.
Меъёр бузилишлар тизимида ижтимоий таъсир жиҳатларидан фарқланувчи қадриятларни ажратиб таҳлил этиш ўринлидир. Ижтимоий маънавий зарар даражаларини пастлиги ва юқорилигига кўра девиант ҳолатларнинг тавсифланиши ижтимоий-ҳуқуқий аҳамиятига кўра қонунлар тизими ҳамда жамият томонидан қабул қилинган ахлоқий тамойиллар орқали амалга оширилади. Ушбу тавсифланиш бир неча факторларга: девиант хулқ-атворга муносабат билдираётган кишига, қонунбузувчининг шахсига, меъёр бузилиш юз берган конкрет ҳолатга, қонунбузилиш ва бошқа шароитларнинг ўзига хослигига ҳамда аҳамиятига боҚлиқ бўлади.
Жамият аъзолари шахсий нуқтаи назарларининг шаклланишига, уларнинг девиант хулқ-атворга нисбатан ижтимоий фол муносабатларини таркиб топишига тарбиявий жараёнлар учун бевосита мутасадди шахслар, ташкилотлар раҳбарларининг ўрни ва роли каттадир. «Баъзиларга мумкин - бошҳаларга мумкин эмас», «қозир яхши - эртага ёмон» ва шу каби муносабат ҳолатларининг иккиламчи феъл-атвор шаклида, яъни параллел стандартлар йўналишида амал қилишига изн бериш жуда хавфлидир. Шу боисдан, ҳар қандай ҳолатларда ҳам мансабдор шахслар, турли жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари, педагог ва тарбиячилар, қонунни ҳимоя қилувчи ташкилотлар вакилларининг хулқ-атвор меъёрларини бузиши қатъий қораланади.
Девиант хулқ-атвор турларига кирувчи ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз-ўзини ўлдиришлар билан боҚлиқ ижтимоий иллатларнинг ҳар бири юзага келиши ва ижтимоий оқибатларига кўра моҳиятан фарқли жиҳатларга эгадир.
Биринчи фарқ, ижтимоий зарарли одатларнинг узоқ давом этиши девиант хулқи турмуш тарзининг узвий бўлагига айланиб кетишидан иборат бўлади. Доимий оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-муҳитдан норозилик, ишдаги тушунмовчиликлар ва ҳоказолар - буларнинг барчаси субъект руҳиятини жароҳатлайди ҳамда у мавжуд вазиятни ўзгартиришга уринади. Бу ўринда ижтимоий институтлардаги камчиликлар, шу жумладан зиддиятлар ривожланишининг олдини олувчи ва уларга қарши курашувчи ижтимоий назорат тизимлари ҳам салбий роль ўйнайди.
Буларнинг иккинчи фарқли жиқати юқоридаги ҳолатларни ҳал қилишнинг маълум қийинчиликларга эгалигидир. Маълумки, ҳар қандай ҳолатда ҳам, кўп «қурбон» бериб бўлсада, тўҚри ечимга эришиш мумкин. Лекин ҳамма гап шундаки, субъект «қурбон» бера оладими: хотини (ёки эри) билан ажралиб кета оладими, янги касбга эга бўла оладими ёки йўқми. Қатъий қарорга кела олмай, кўпинча субъект «ўринбосувчи» воситаларга, ичкилик ва гиёҳванд моддаларга мурожаат этади.
Бунақа ҳолатларнинг кейинги фарқи шундаки, кўпинча субъект уларни ҳал қилишнинг нотўҚри йўлларини танлайди. Оилавий ва ишдаги жанжаллар одатга айланиб қолганда, бундан «қутулишнинг» нотўҚри хаёлий йўллари, ичкилик, гиёҳванд воситалар ва ҳоказоларга мурожаат этилади. Бироқ бу йўл зиддиятнинг чуқурлашувига ва турмуш тарзини зарарлантирувчи факторга олиб келади.
Шахснинг ижтимоийизация жараёни жамиятнинг ва атрофдаги одамларнинг қатъий назорати остида амалга ошади. Инсонлар болаларни фақат ўргатибгина қолмасдан, хулқ-атвор меъёрий талабларининг тўҚри бажарилишини назорат этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини бажаришади
Агар назоратни якка шахс амалга оширса, бу индивидуал тавсифга эга бўлади ва агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, маҳалла (қўни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда ижтимоий назорат дейилади.
Ижтимоий назорат вакиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади.
Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу - оиладир. Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соҚлом оила муҳитининг ўрни каттадир.
«Бола туҚилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орҳали жамият талабларини англайди, ҳис этади».2
Инсон хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, қонунни муҳофаза қилиш органлари (суд, прокуратура, милиция) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади.

1 Deviatio (лат.) - µаётий меъёрлардан оІиш, уларнинг бузилиши тушунилади.





Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish