Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун


Девиант хулқ-атвор психологияси



Download 1,86 Mb.
bet3/6
Sana21.05.2022
Hajmi1,86 Mb.
#605578
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ассоциал ва миллий қадриятлар

Девиант хулқ-атвор психологияси

Жамиятда ўрнатилган ижтимоий меъёрлардан четга чиқиш ҳолатларини ўрганувчи девиант хулқ-атвор социологияси ўзбекистонда ўрганилмаган соҳадир. Фақат турли соҳа мутахассислари девиант хулқ-атворнинг турли кўринишларини ўз тадқиқот объектлари доирасида ўрганганлар. Республика файласуфлари Х. Шайхова, ў. Назаров, М. Холматова, Н. Комилов (шахс тарбиясида маънавий-ахлоқий тарбия масалалари), ҳуқуқшунослар А. Қулақметов, Й. Каракетов, М. Усмоналиев (жиноятчилик, жумладан, ўсмирлар жиноятчилиги масалалари), психолог олимлар ў. Шоумаров, Н. СоҚинов, С. Ахунжанова, З. Қодирова, Э. Усмонов, Б. Умаров (ўз жонига қасд қилиш ва жиноятчилик муаммоларининг руҳий-психологик асослари), педагог - олимлар О. Мусурмонова, Д. Ж. Шариповаларнинг (оилада баркамол шахсни тарбиялаш ҳамда гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, чекиш каби иллатларни олдини олиш муаммолари) олиб борган илмий ишларини шулар жумласига киритиш мумкин.


Жамиятда инсонлар фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворларини ижтимоий меъёрлар бошқаради.
Ижтимоий меъёр жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворини муайян ижтимоий муҳитга мослаштирувчи қоидалар мажмуидир. Ижтимоий меъёрнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда урф-одатларга оид меъёрлар шулар жумласидандир.
Ижтимоий меъёрнинг афзаллиги шундаки, ёшлигиданоқ муайян меъёрларга мослаштириб борилган шахслар кўпчилик томонидан қабул қилинган тамойиллар доирасидан четга чиқмайди ва бошҳалардан ҳам шуни кутади. Жамият тараққий этиб борган сари ўрнатилган меъёрлар ҳам эскириб боради ва янги меъёрлар ўрнатилади. Янги меъёрларни ўрнатиш жараёни жамиятда ўрнатилган мавжуд меъёрлар доирасини кенгайтириш ва ўзгартишдан иборатдир.
Жамият тараққиётига хизмат қилмасдан, балки унга тўсиқ бўлувчи меъёрдан оҚиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлиб, социологияда бу нарса «девиантлик1 ҳолатлари», ундан туҚилувчи хулқ-атворни «девиант хулқ-атвор» деб номланади.
Девиант хулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат, ижтимоий қодиса бўлиб, ёлҚончилик, дангасалик, ўҚирлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор хусусиятлари ҳисобланади. Девиант хулқ деганда, қуйидагилар назарда тутилади:
а) жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъёрларга нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур шахс эса жиноятчи ҳисобланади.
б) ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиётларда бир неча таснифлар мавжуд: 1) Алкоголни ҳар-ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) Алкоголни кўп истеъмол қилиш - спиртли ичимликларни мунтазам, яъни ҳафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки, бирваракайига ўртада танаффус билан кўп миқдорда (200 мл. дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади. 3) Алкоголизм - спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик.
в) гиёҳвандлик. Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларга доимий ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш.
г) фоҳишабозлик. Фанда расмий никоҳсиз жинсий алоқа иккита турга бўлиб ўрганилади: 1. Конкубинат - никоҳсиз бирга яшаш. 2. Фоҳишабозлик - пул учун ўз танасини сотиш. ўарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шарқда иккала ҳолатга ҳам меъёрдан оҚиш сифатида қаралади.
Булардан ташҳари, халқимизда маҳаллийчилик, уруҚ-аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам меъёрдан чекинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади.
Девиант хулқ-атвор бир шахснинг салбий хулқ-атвордан иборат фаолиятини, шунингдек, муайян гуруҳнинг оҚма хулқ-атворларини ҳам ифодаловчи тушунчадир.
Маълумки, ижтимоий меъёрлар ва улардан чекинишлар ҳақидаги қарашлар инсоннинг ижтимоийлашув жараёни билан бир вақтда пайдо бўлган. Қадимги халқларнинг диний-мифологик тасаввурлари, хусусан Миср, Ўиндистон ва Хитой диний қонун-қоидаларидаги ахлоқий меъёрлар бу соҳадаги дастлабки қарашлар эди. Ушбу «қонунлар»да барча ҳуқуқлар инсонга худолар томонидан берилади ва қонун бузувчиларни худолар жазолайди, деб ҳисобланган. Бундай қарашлар дастлаб юнон ва Рим файласуфлари асарларида ўз ифодасини топди.
ўрта асрларда ахлоқ меъёрлари диний қарашлар таъсири остида ривожланди ва улардан чекиниш диний нуқтаи назардан баҳоланган. Европада христиан дини барча соҳада ҳукмронлик қилган бўлса, шарқ дунёсида ахлоқий-ҳуқуқий меъёрлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ислом фалсафаси таъсирида ривожланди.
XVII-XVIII асрларга келиб, Европада жамият ривожининг кучайиши, ахлоқ меъёрларининг христианча талаблари доирасига сиҚмай қолди. XVIII аср мутафаккирлари ижтимоий меъёр ва ундан чекиниш муаммосини янада чуқурроқ таҳлил қилдилар. Ш.Л. Монтескье, Ж.Ж. Руссо, Ч. Беккариа, К. Гельвеций, Д. Дидро, П. Гольбах, Морелли ва Ш. Фурьелар ўз илмий изланишларида ижтимоий меъёрлар, қадриятлар учун умумий бўлган қонуниятларни топишга интилдилар.
XIX аср охирларида табиий фанларда эришилган илмий ютуқлар ижтимоий фанлар тараққиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хусусан, социологияда ижтимоий меъёрдан оҚиш ҳолатларини тушунтирувчи дастлабки таълимот, Э. Дюркгеймнинг «аномия» Қояси эди. Э. Дюркгейм фанга ўзи киритган «аномия» атамаси орҳали қонунчиликни, қонунларни тан олинмаслиги ва уларга амал қилинмасликни тушунади. Бу Қояни замонавий илм-фанда П. Солис, М. Клайнерд ва бошҳалар ривожлантириб келишмоқда.
Америка социологиясида катта ўрин тутувчи таълимотлардан бири Э. Сатерленднинг дифференциал алоҳалар таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан девиант хулқ-атворга ҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан мазкур хулқ-атвор бошҳаларга ўргатилади.
Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р. Мертон ишлаб чиққан таълимот социологияда етакчи ўрин тутади. Э. Дюркгеймнинг аномия Қоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: «Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд имкониятларининг бир бирига мос келмай қолиши натижасидир».
Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларни пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият юритишини белгилаб беради.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish