Оператив жарроҳлик
Таносил нерви блокадаси, Школьников ва Смуккей бўйича блокада. Қин
орқа гумбази пункцияси ва кольпотомия. Тос бўшлиғи клетчатка
бўшлиқларини дренажлаш усуллари. Қовуқнинг турли (қоринпарда билан
қопланган ва қопланмаган) бўлимлари жароҳатларида операциялар.
Қовуқ пункцияси. Цистотомия ва цистостомия. Кесарча кесиш.
Бачадондан ташқари ҳомиладорликда операция. Мояк истисқосида Винкельман
ва Бергман бўйича операциялар. Крипторхизм, эписпадия, гипоспадияда
операциялар.
Тўғри ичак оралиқ ва ампуляр бўлимлари жароҳатларида оператив
аралашувлар. Парапроктит, бавосил (геморрой) ва тўғри ичак тушишида
операциялар ҳақида тушунча. Анал тешик ва тўғри ичак атрезияларида
операциялар.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларда талабалар
ўқитувчи назорати остида расмлар,
муляжлар, алоҳида аъзолар ҳўл препаратлари ёрдамида мавзуни таҳлил
қиладилар, ўқув операция хонаси ва фантомда мустақил равишда операциялар
бажаришни ўрганадилар.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
1. Кириш. Умумий жарроҳлик техникаси асослари. Жарроҳлик асбоблари
таснифи, ишлатилиши, қўллаш қоидалари. Тикув матолари. Тўқималарни
ажратиш ва бирлаштириш. Чок қўйиш ва тугун боғлаш. Оғриқсизлантириш.
Маҳаллий инфильтрацияли оғриқсизлантириш техникаси. Қон кетишини
тўхтатиш. Жароҳатга дастлабки жарроҳлик ишлови бериш.
2. Қўлнинг топографик анатомияси: елка камари (курак, дельтасимон,
ўмров ости ва қўлтиқ ости соҳалари), елка (олдинги ва орқа соҳалари) ва елка
бўғими, тирсак соҳаси (олдинги, орқа соҳалари ва тирсак бўғими), билак
(олдинги ва орқа соҳалари) ва қўл панжаси (кафт, кафт орқаси ва бармоқлар).
Тирсак, билак-кафт усти бўғими, кафт-фаланга ва фалангалараро бўғимлар.
3. Қўлнинг қон томирлари ва периферик нервларида операциялар.
Венепункция ва венесекция. Ўмров ости венаси пункцияси. Нерв пояларидаги
операциялар тўғрисида умумий тушунча.
4. Қўлдаги йирингли жараёнларда операциялар.
5. Ампутациялар ва экзартикуляциялар: қўл-оёқдаги ампутацияларнинг
умумий тамойиллари. Қўлдаги ампутация ва экзартикуляциялар.
6. Оёқнинг топографик анатомияси: думба соҳаси, тос-сон бўғими, сон
(олдинги ва орқа соҳалари), тизза, тизза бўғими, болдир (олдинги ва орқа
соҳалари), ошиқ-болдир бўғими соҳаси ва оёқ панжаси (оёқ кафти ва кафт усти,
оёқ бармоқлари ва бўғимлари).
7. Бош. Бошнинг мия қисми жарроҳлик анатомияси: гумбаз (пешона-тепа-
энса, чакка ва сўрғичсимон соҳалар) ва калла асоси (олдинги, ўрта ва орқа бош
чаноғи чуқурчалари). Чаноқ-мия топографияси (Кренлейн-Брюсова чизмаси).
Бош миянинг топографияси (қон билан таъминланиши, пардалари, эгатлари ва
пушталари). Калла-мия нервларининг клиник жиҳатдан топографияси.
Бошнинг мия қисмидаги операциялар.
8. Бошнинг юз қисми жарроҳлик анатомияси: кўз косаси, бурун, оғиз,
лунж, қулоқ олди-чайнов соҳалари, юзнинг чуқур соҳаси (юзнинг чуқур
клетчатка соҳалари – ҳалқум атрофи ва ҳалқум орти бўшлиқлари). Бошнинг юз
қисмидаги йирингли жараёнларда ўтказиладиган типик кесимлар.
9. Бўйин соҳасининг жарроҳлик анатомияси: соҳаларга бўлиниши,
қаватма-қават топографияси, Шевкуненко бўйича бўйин фасциялари,
бўйиннинг клетчатка бўшлиқлари ва уларнинг амалий аҳамияти. Бўйиннинг
тилости суяги усти соҳаси (жағ ости ва энгак ости учбурчаклари).
А.В.Вишневский бўйича бўйин вагосимпатик блокадаси. Бўйин соҳасидаги
йирингли жараёнларда кесишлар.
10. Бўйиннинг тил ости остки соҳасининг топографик анатомияси. Бўйин
аъзолари: кекирдак, қизилўнгач, қалқонсимон без, парақалқонсимон безлар,
ҳиқилдоқ, ҳалқум. Уйқу учбурчагининг топографияси. Кекирдакда операциялар
(трахеотомия ва трахеостомия). Ўқув операция хонасида машғулот:
“Трахеостомия”.
11. Бўйин ён соҳаси ва тўш-ўмров-сўрғичсимон соҳасининг топографик
анатомияси.. Бўйин аъзоларидаги операциялар: қалқонсимон безнинг Николаев
бўйича субтотал резекцияси. Қизилўнгачнинг бўйин қисмини очиш.
12. Кўкрак. Кўкрак қафасининг жарроҳлик анатомияси: қаватма-қават
топографияси,
клетчатка
бўшлиқлари,
қовурғалараро
оралиқларнинг
топографияси. Сут бези. Диафрагманинг топографияси. Қовурғалараро
новокаинли блокада техникаси. Маститлар ва сут бези ўсмаларида
бажариладиган операциялар. Радикал ва секторал мастэктомия. Қовурға
резекцияси.
Ўқув операция хонасида машғулот: “Қовурғанинг субпериостал
резекцияси”.
13. Кўкрак бўшлиғи аъзоларининг жарроҳлик анатомияси. Ўпкалар ва
плевранинг топографияси. Плевра бўшлиғини пункция ва дренаж қилиш.
Кўкрак бўшлиғидаги аъзоларга оператив очиб киришлар. Ўпка жароҳатини
тикиш. Пневмонэктомияга кўрсатмалар ва операция техникаси.
14. Олдинги кўкс оралиғи аъзоларининг жарроҳлик анатомияси. Олдинги
кўкс оралиғидаги клетчатка бўшлиқларининг амалий аҳамияти. Перикард,
юрак, айрисимон без, нервлар ва йирик томирлар, кекирдак ва бронхларнинг
топографияси. Олдинги кўкс оралиғи аъзоларидаги операциялар (аорта-коронар
шунтлаш, митрал комиссуротомия, бекилмаган Боталло йўлини боғлаш).
Перикард пункцияси.
15. Орқа кўкс оралиғи аъзоларининг жарроҳлик анатомияси: қизилўнгач,
кўкрак аортаси, тоқ ва ярим тоқ веналар, кўкрак лимфа йўли, симпатик чегара
пояси.
Орқа
кўкс
оралиғи
клетчатка
бўшлиқларининг
аҳамияти.
Қизилўнгачнинг
кўкрак
бўлимидаги
операциялар.
Юқори
кўкрак
симпатэктомияси.
16. Қорин. Қориннинг олд-ён девори. Қон билан таъминланиши,
иннервацияси. Қаватма-қават тузилиши, соҳаларга бўлиниши. Қорин олд-ён
девори чурралари. Чурраларни пластика қилишнинг усуллари.
17. Қорин бўшлиғининг топографик анатомияси. Қоринпарда ва унинг
ҳосилаларининг жарроҳлик анатомияси. Қорин бўшлиғи юқори қавати
аъзоларининг топографик анатомияси: ошқозон, ўн икки бармоқ ичак, талоқ,
ошқозон ости бези. Скелетотопияси, синтопияси, қон билан таъминланиши ва
иннервацияси.
Ошқозондаги
операциялар:
гастростомия,
резекция,
дренажловчи операциялар (гастро-энтероанастомозлар).
18. Жигар ва жигар билиар тизимининг топографик анатомияси. Жигар ва
ўт қўлларида операциялар. Талоқ ва ошқозон ости безидаги операциялар.
Биллиодигестив анастомозлар.
19. Қорин бўшлиғи пастки қавати аъзоларининг топографик анатомияси.
Тутқич синуслари, чўнтаклар ва каналлар. Қон билан таъминланиши ва
иннервацияси. Ичак чоки. Аппендэктомия. Ингичка ва йўғон ичакдаги
операциялар. Ўқув операцион хонасида машғулот: “Ичаклараро анастомоз
қўйиш”.
20. Бел соҳаси ва қорин парда орти бўшлиғи. Бел соҳасининг топографик
анатомияси. Қаватма-қават тузилиши. Заиф жойлари. Қоринпарда орти
бўшлиғи, ундаги аъзоларнинг жарроҳлик анатомияси. Оператив очиб
киришлар. Паранефрал новокаинли блокада. Буйрак ва сийдик йўлларидаги
операциялар. Нефрэктомия.
21. Тоснинг топографик анатомияси, фасциялари, клетчатка бўшлиқлари.
Тоснинг қаватлари, мушаклари, суяк-бойлам аппарати. Тоснинг туби ва
диафрагмаси. Эркаклар тосининг жарроҳлик анатомияси. Сийдик пуфаги,
простата бези. Тўғри ичак. Қон билан таъминланиши ва иннервацияси.
Эркаклар тос бўшлиғи аъзоларида бажариладиган операциялар.
22. Аёллар тос чаноғи, диафрагмаси ва чот оралиғи. Аёллар тос
чаноғининг топографик-анатомик хусусиятлари. Бачадон ва унинг ортиқлари.
Аёллар тос чаноғи аъзоларидаги операциялар.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-
ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда
талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини
амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва
ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш,
тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп
этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича
кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |