154
девори орқа қисмида(умуртқадан қўлтиқ ости ўрта чизиғигача) артерия ва
вена эгатига жойлашган. Кўкракнинг олд қисмида томирлар қовурға билан
химоя қилинмайдилар, шу сабабдан улар жарохатда, пункция ва операция
вақтида шикастланиши мумкин.
Кўкрак деворининг ички томони фасция ва плевранинг париетал вароғи
билан қопланган. Фасция ва плевра орасида юқа плевра атрофи ёғ
тўқимаси жойлашган ва унинг яллигланиши параплеврит деб аталади.
Кўкракнинг ички артерияси. Артерия кўрак деворининг ички томонида
қовурғалар тоғай қисмини устида жойлашган ва фасция хамда плевра
билан қопланган. Биринчи иккинчи қовурғалар орлиғида артерия тўш
суягини четидан 7 8 мм пастки қисмларида эса 12 мм масофада жойлашган.
Кўкрак ички артериясини 3 қовурға даражасигача иккита вена кузатиб
келади, юқорироқда эса улар қуйилиб биринчи вена ташкил қилиб
артериядан ичкарида ётади. Артериялар қовурғалар дўғаси атрофида икки
тармоққа диафрагма ва юқори қорин артериясига бўлинади . Кўкрак ички
артерияси йўналишида регионал лимфа безлари жойлашган.
Диафрагма мушак ва пай қисимлардан иборат. Диафрагманинг
юқори юзаси кўкрак ички фасцияси ва париетал плевра вароғи билан
қопланган, пастдан эса қорин ички фасцияси ва қорин парда билан
қопланган. Диафрагманинг ўнг гумбази 4 чи қовурға оралиғигача чап
гумбази эса 5 чи қовурғагача кўтарилган.
Диафрагманинг мушак қисми хар иккала томондан уч қисимдан иборат:
тўш , қовурға ва бел қисми: булар ўртага қараб йўналиб пай марказига
ўтадилар. Пай марказида пастки ковак вена ва унинг ўнг диафрагма нерви
учун тешиклар бор.
Диафрагманинг бел қисмида учтадан оёқча мавжуд ва уларнинг толалари
оралиғида аорта кўкрак лимфа ирмоғи хамда олдинроқ жойлашган
қизилўнгач ва адашган нервлар учун тешиклар хосил бўлади.
Кўкрак қовурға ва бел қисмларнинг чегарасида мушак толалари айрилиб
бу ерда 4 та учбурчак еки ёрик шаклидаги бўш жойлари мавжуд. Бу жойлар
ички чурралар хосил бўлишида ёки йирингли жараён тарқалишида
ахамиятга эга. Уларнинг номи тўш суягидан чап томонда Ларрей
учбурчаги, ўнг томонда Моргани учбурчаги бел қисмида эса жуфт бўлган
Бохдалек учбурчаклари . ушбу учбурчаклар кўкрак бўшлиғи томонидан
кўкрак фасцияси ва плевра билан, қорин бўшлиғи томондан қорин
фасцияси ва қорин парда билан беркитилган. Диафрагмани икки жуфт кон
томирлар таъминлайди:ички кўкрак артерияси ва пастки диафрага
артериялари хамда юқоридиафрагма артериялари билан қовурғалар
оралиғидаги томирлар.
Иннервация: диафрагмал, адашган ва симпатик нервлар хамда қовурғалар
оралиғидаги нервлар томонидан таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: