АҚШ суғурта тизими.
АҚШ суғурта бизнеси услубий жаҳатдан Буюк Британиядан кейин ривожланган бўлса ҳам, жаҳон миқёсида тутган ўрни жиҳатдан тенги йўқ ҳисобланади. Унинг суғурта монополиялари ривожланган индустриал мамлакатлар суғурта бозорининг тахминан 50 %ини назорат қилади. АҚШда 8000 дан ортиқ мулк ва 2000га яқин ҳаётни суғурталаш компаниялари амал қилади.
АҚШ суғурта тизимининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, мамлакат миқёсида ягона бирлашган марказий суғурта бошқармаси бўлмасада, суғуртани бошқариш ҳар бир штат миқёсида ташкил қилинган, ҳар бир штат ўзининг суғурта қонунларига эга.
АҚШ суғурта тизимининг биринчи хусусияти шундан иборатки, АҚШда 3 хил соҳадаги суғурта мавжуд. Буларнинг биринчиси - бикифитлар (ҳаёт суғуртаси) бу суғурта фақат шахсий суғуртадан иборат бўлмасдан, тиббий суғурта, омонатлар, пенсия суғуртасини ҳам қамраб олади.
Иккинчиси - тижорат суғуртаси ҳисобланади. Бу кенг кўламда ташкил қилинади. Учинчиси - фуқароларнинг шахсий мулк суғуртаси. Суғурта хилларининг умумий кўлами хақида гапирганда барча суғурта компанияларининг активлари 1,6 трл. доллар ҳисобланиб, ҳар бир компания бўйичи ўртача 950 млн. долларни ташкил қилади. Булар орасида 12 йирик суғурта компанияси бўйича активлар 45 млрд. долларга тенг келади. Барча суғурта компанияларининг фаолияти 3 консалтинг компанияси томонидан таҳлил қилинади.
Бу таҳлилда тўланадиган қоплама, даромадалар ва фойда коэффициенти, дебитор қарзлари марказий ўрин тутади.
Иккинчи хусусияти шундан иборатки, суғурта компанияларининг обрўси юқори бўлганлиги сабабли пенсия таъминотини бошқариш уларнинг ихтиёрига берилган. Пенсия фондларини бошқаргани учун суғурта ташкилотлари тегишли хизмат ҳақи оладилар. Бундан ташқари, ўз маблағларидан инвестиция мақсадларида фойдаланилади.
Учинчи хусусияти шундан иборатки, суғурта компаниялари Америка саноат компаниялари билан биргаликда ишлайдилар. Ташкилий жиҳатдан суғурта ишлари акционерлик жамиятлари ва ҳамкорликда суғурталаш жамиятлари билан биргаликда иш олиб борадилар. Уларнинг асосий вазифаларини андеррайтерлар ва суғурта брокерлари амалга оширадилар. Масалан, Пурденшнл жамиятида 22 минг суғурта брокери хизмат қилади. Стейд, Сигна, Американ интернейшнл групп (АИГ) каби суғурта компаниялари жаҳон миқёсида фақат суғурта операцияларинигина эмас, балки кредит, ҳисоб-китоб операцияларини ҳам бошқарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |