3. Жаҳон мамлакатлари суғурта тизими ва унинг хусусиятлари.
3.2. Маърузани режа бўйича тушун-тиради ва ҳар бир режа саволининг охирида қисқа мухокама асосида умумлаштирувчи фикр баён этилади. Жараён слайдларни намойиш қилиш билан олиб борилади (1-2-илова).
3.3. Машғулот давомида тингловчиларга саволлар билан мурожаат этилади (3-илова) ва "Ақлий ҳужум'5 усулидан фойдаланиб, барча ғояларни ёзиб боради, ҳамда умумлаштиради.
|
3.1. Берилган маълумотларни ўзларида қайд
қилиб боришади.
3.2. Ҳар бир савол якунидаги мухокамада иштирок этишади.
3.3. Берилган саволларга ўз фикларини баён этишади.
|
4- босқич. Якуний (10 мин.)
|
4.1.Ўтилган мавзу юзасидан якуний хулоса чиқарилади.
4.2. Мавзу юзасидан мустақил ўрганиш учун саволлар берилади.
|
4.1. Тинглашади.
4.2. Саволларни ёзиб олишади.
|
1(18.1.1)-илова
"Блиц-сўров
1Мажбурий суғуртанинг зарурлигини тушунтиринг.
2 Мажбурий суғуртанинг қандай турларини биласиз?
3 Мажбурий суғурта билан шуғулланувчиларга қандай талаблар қўйилган?
4.Мажбурий суғурта ва уни ўтказишдаги асосий шартлар ҳақида гапириб беринг .
5.Мажбурий суғуртанинг ҳуқуқий асосларини тушунтиринг.
6.Мажбурий суғуртанинг турларини айтинг.
2(18.1.2)-илова
Таянч маъруза
Брюсселдаги фалокатлар бўйича тадқиқот маркази маълумотларига қараганда сўнги 30 йил ичида дунёда табиий фалокатлардан 36 миллионга яқин киши ҳалок бўлган, 3 миллиард киши жабрланган, умумий иқтисодий зарар 340 миллиард долларни ташкил этган.
Оддий ҳисоб-китобларга қараганда фалокатлар, авариялар, табиий офатлар натижасида ҳар йили икки миллионга яқин киши ҳалок бўлмоқда ҳамда бир неча ўн миллион киши зарарланмоқда ва жароҳат олмоқда. Айни вақтда жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотларнинг таҳминан 4-5 фоизи бевосита ва билвосита зарарлар ташкил қилмоқда.
Табиий офатлар натижасида 2008 йилда жаҳон бўйича кўрилган зарарлар 269 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Суғурталовчиларнинг табиий ва техноген фалокатлардан мулкий суғурталаш бўйича тўловлари йиғиндиси 52,2 АҚШ долларига тенг бўлган.
Келтирилган рақамлар жаҳон миқёсида барча мамлакатларда суғурталаш катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Агарда барча мамлакатларда бир текисда амалга оширилганда эди, суғурта пулининг анчагина қисми олдини олиш тадбирларида сарфланган бўлар эди. Кўрилаётган зарарлар миқдори анча камайган бўлар эди. Шундай қилиб, суғуртанинг халқаро миқёсдаги аҳамияти улканлигини кўрсатиб беради ва шу билан бирга жаҳонда суғурталаш етарли ривожланмаганини ҳам кўрсатади.
Суғуртанинг барча мамлакатларда бир текисда ривожланмаганига сабаб нима?
Ҳозирда ўз суғурта тизимига эга бўлмаган мамлакатни излаб топиш қийин. Тўғри, айрим Африка малакатларида миллий суғурта ишларини хорижий мамлакат суғурта компаниялари бажаради. АҚШнинг саноатлашган шаҳарларидан тортиб, Осиё ва Африканинг ичкарисидаги кичик мамлакатларгача, Хитойда, Ҳиндистонда, Австралияда суғуртанинг турли шакллари жорий қилинган. Суғурта бизнес усулларидан бири десак ҳато қилмаган бўламиз. Биз суғурта ташкилотлари ХVII асрда Англияда куртак ота бошлаганлигини кўрсатган эдик, ХVIII асрда суғурта Англиядан Россияга кўчган, дастлаб хорижий суғурта ташкилотлари, кейинчалик, миллий суғурта ташкилотлари барпо қилинган. ХIХ аср охирларида Туркистонда унинг филиаллари қад кўтарган, ХIХ-ХХ асрларда жаҳон малакатларида суғуртанинг бир текисда ривожламаганлиги сабаб, мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши бир хил бўлмаган. Иқтисодиёти тез ривожланган мамлакатларда суғуртанинг ривожланиш суръати секин бўлмаган, мамлакатдаги хусусий монополистик ташкилотларнинг ва корхоналарнинг иқтисодий тараққиёти суғуртанинг тез ривожланишига имкониятлар яратиб берган, лекин чет мамлакатларда суғуртанинг халқаро ҳисоботи экспорт ва импорт каби намунали йўлга қўйилмаган. Шу сабабли, ҳар бир мамлакатнинг жаҳон суғурта таркибидаги ўрни хақида батафсил маълумотларга, жаҳон бўйича қопланган зарарларни умумий миқдорини ҳисоблаб чиқиш имкониятига эга эмасмиз, лекин бу кўрсаткич ҳам жаҳон суғуртаси ҳақида батафсил маълумот бериш қийин, ўртача кўрсаткичлар аниқ тассавур бермайди.
Жаҳон миқёсида суғуртанинг ривожланиш даражаси қандай кўрсаткич орқали ифода қилинади?
Суғурта ҳақида илмий жиҳатдан тассавур берадиган кўрсаткич ҳар бир мамлакатдаги суғурта бадали – суғурта мукофотининг миқдоридадир, аниқроғи бу кўрсаткичнинг миллий даромад ва ижтимоий маҳсулотда тутган ўрни, қолаверса суғурта бадалининг жон бошига қанчадан тўғри келиши, шунингдек суғурта ташкилотларининг сони орқали ифодаланишидир.
Суғурта ташкилотларининг сони жиҳатидан АҚШ ва Англия, Канадани пешқадам деб кўрсатсак, муболаға қилмаган бўламиз.
Суғурта хиссаси жаҳон суғурта тўловларининг 40 % дан ортиғини ташкил қилади. Европа мамлакатларида 30% дан ортиқ, Осиё мамлакатларида 25 %дан ортиқ, Африка мамлакатларида 1,0 % атрофида.
Келтирилган рақамлар анча эскирган, лекин кейинги йилларда Покистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда суғуртанинг ривожланишида анча силжиш бўлганлигини кўрсатиб ўтиш керак.
Суғурта тўловининг жон бошига қанчадан тўғри келиши ҳам бизнинг хулосаларимизни тўлдириши мумкин. Бу кўрсаткич бўйича Швецарияда 2,4 минг, Америкада 1,8 минг доллар, Хитойда атиги 2,4 долларга тўғри келади.
Шундай қилиб, чет мамлакатларда суғуртанинг турлича ривожланишига сабаб, бир томондан, табиий офатлар ва бахтсиз ҳодисаларни ҳар бир мамлакатларнинг шароитига қараб турли муддатларда ва миқёсларда такрорланиб туриши бўлса, саноат ва савдо ҳамда халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари турли суръатларда, бир текис ривожланмаганидир. Осиё ва Африка мамлакатларида суғуртанинг суст ривожланганлигига сабаб, бу мамлакатларда қишлоқ хўжалигининг катта асосий ўринни эгаллаган, деҳқонларнинг суғурта имкониятларидан фойдаланишлари учун шароитларни етарли эмасликлари.
ХХ асрнинг 90-йилларига қадар жаҳон миқёсида шахсий суғуртанинг хиссаси мол-мулк суғуртасига нисбатан анча ортиқ эди. 90-йиллардан кейин шахсий суғурта динамикасида қандай ўзгаришлар мавжуд?
Мулк суғуртасига нисбатан шахсий суғуртанинг устун ривожланиши давом этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1990-95 йил маълумотларига қараганда қитъалар ва мамлакатлар бўйича шахсий суғуртанинг хиссаси қуйидагича:
Европа-31%, шу ҳисобда: Буюк Британияда-9,3%, Францияда-5,5%, Германияда-5%, Россияда 2,7%, Голландияда-1,8%; Осиёда-34%, шу ҳисобда: Японияда –28,7, Жанубий Кореяда-3,2%; Шимолий Америкада-31%, шу ҳисобда: АҚШда-29,1%, Канадада-2,3%; Океанияда-1,8%; Африкада-1,3%; Лотин Америкасида-0,3%. Ҳаёт суғуртасида Япония пешқадамлик қилмоқда (1,645 трл,$), ундан кейин Швецария (1,635 трлн$), АҚШ 6-ўринда, унинг суғурта капиталлари Япония фондини ярмига тенг, Россия 27-ўринда, Япония суғурта фондининг 1,8 қисмига тенг.
Лекин АҚШ суғурта тизимида шахсий суғурта мулк суғуртасига қараганда устун ҳисобланиб, унинг суғурта фондидаги хиссаси 70% тенг келади.
Шуни айтиш керакки Россия иқтисодиётида суғуртанинг роли ошиб боришига қарамасдан, у илғор мамлакатларга нисбатан орқада қолмоқда.
2. Суғурта объектлари ва ходисалари буйича суғурта ташкилотлари хамда уларни гурухлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |